189

ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

  • Upload
    others

  • View
    9

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз
Page 2: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

2

ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАН ВА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

«БӨБЕК» НОМИДАГИ МИЛЛИЙ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ, ТАЪЛИМ

ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАРКАЗИ

ЎЗ-ЎЗИНИ АНГЛАШ

Умумтаълим мактабларининг 4-синфлари учун дарслик

Олмота

2019

Page 3: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

3

УЎТ 373.167.1 КБТ 87.77я72 К 18

«Ўз-ўзини англаш» аҳлоқий-маънавий таълим дастури муаллифи С. А. Назарбаева

Қозоғистон Республикаси Фан ва таълим вазирлиги томонидан тавсия этилган

Карабутова А. А. К18 Ўз-ўзини англаш: Умумтаълим мактабларининг 4-синфлари

учун дарслик/ А. А. Карабутова, О. Н. Ковригина, О. М. Токовенко. – Олмота: «Бөбек» МИАТСМ, 2019. – 187 с.

ISBN 978-601-7960-39-1 Умумтаълим мактабларининг 4-синфлари учун дарслик

«Ўз-ўзини англаш» фани бўйича янгиланган ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган. Дарсликда умуминсоний қадриятларнинг моҳиятини очиб берадиган ва инсоннинг аҳлоқий хислатларини ривожлантиришга ѐрдам берадиган материаллар таклиф қилинади.

УЎТ 373.167.1 КБТ 87.77я72

ISBN 978-601-7960-39-1 © МИАТСМ, Бөбек», 2019

Page 4: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

4

Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз. «Ўз-ўзини англаш» фанини ўрганиш орқали

сизумуминсоний қадриятлар билан танишасиз, кўпгина янги ва қизиқарли нарсаларни билиб оласиз. Дарсликда берилган қизиқарли ҳикоялар, ўйинлар ва ижодий вазифалар ўз-ўзингиз ва ташқи дунѐ билан уйғун алоқаларни ўрнатишда ѐрдам беради.

Биз сизни янада яхши, марҳаматли бўлишингизга, янги дўстлар орттиришингизга, завқ билан ўрганишингизга аминмиз.

Ўқув йили мобайнида сиз «Асосий тушунчалар ҳақида доно фикрлар» деб номланган қизиқарли ва фойдали лойиҳани яратиш устида ишлайсиз. Ишнинг натижаси болалар қўшиқлари тўпламининг байрамона тақдимоти бўлиши мумкин.

Омад тилаймиз!

Дарслик муаллифлари

Page 5: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

5

ШАРТЛИ БЕЛГИЛАР

Доно сўзлар

Бирга ўқиймиз

Суҳбатлашамиз

Ижодий фаолият

Янги маълумот

Юракдан юракка

Янги дарс

Page 6: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

I-бўлим

АСРЛАР

ҲИКМАТИ

Page 7: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

7

Суқротнинг портрети. Ҳайкалтарош В. Лисипп.

1-2 ИНСОНИЯТНИНГ АҲЛОҚИЙ-МАЪНАВИЙ

МАДАНИЯТИ ОЛАМИ

Ташқи кўринишинг билан эмас,

ишларинг билан обрў топ. Фалес Милетский,

қадимги юнон файласуфи

Буюк файласуфлар ва уларнинг

таълимотлари ҳақида (Парча)

Педро Гонсалес Калеро

Қадимги юнон файласуфи Сократинсонда саҳоват хислатини тарбиялаш мумкин эканлигига чин дилдан ишонган. У инсон характерини тўғирлаш учун одамларга нима яхшилик ва нима ѐмонлик эканлигини тушунтиришнинг ўзи кифоя, деб ҳисоблаган.Жоҳиллик – ѐқимсиз ҳаракатлар сабаби ва инсоният балоларининг илдизидир.

Сократ дарслари учун ҳақ талаб қилмаган ва аҳлоқ қоидалари бутун инсоният учун умумий бўлиши керак, деб ҳисоблаган. Айнан шу сабабли уни камбағаллар билан ҳам, аслзодалар билан ҳам суҳбат қилганлигини кўриш мумкин эди. Унинг машғулотлари дўстона суҳбатни

Page 8: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

8

эслатарди, машғулот давомида ўқитувчи ўқувчиларнинг фикрларини керакли йўналишга қаратишга мўлжалланган саволларни берган. Қадимдан ҳаммага маълум бўлган ҳақиқатларга нисбатан суҳбатдошда шубҳа уйғотишга сабаб бўладиган саволларни бериш санъати шундай суҳбатларда вужудга келди. Машҳур қўмондондан файласуф жасорат нима эканлигини сўради. Саркарда буни жуда ҳам яхши биларди, аммо жавоб берганча у бутун умр адашганини тушунди.

Юнонлар Сократни дунѐдаги энг доно инсон деб ҳисоблаган. Буни эшитган файласуф, ҳақиқий донолик бу жоҳиллигингни: «Мен ҳеч нарса билмаслигимни биламан», деб тан олишингдир, дея таъкидлади.

Бир куни Сократни қўшниси у ҳақида ѐмон гапираѐтганлиги ҳақида огоҳлантиришди. Файласуф шундай деди:

– Бунинг ажабланарли жойи йўқ, у яхши гапиришни ўрганмаган.

Сократни ноҳақ айблаб, қамоққа олишганида, унинг дўстлари қочиш режасини ишлаб чиқишди. Маҳбус қонунга ҳурматсизлик қилишга журъат эта олмаслигини айтиб, қочишдан бош тортди.

Файласуф ҳаѐтининг охирги кунларига қадар, дадиллигини йўқотмади ва ўз яқинларини руҳлантиришга ҳаракат қилди.

Нима учун файласуф қочишдан бош тортди?

Буюк файласуфга қандай ҳулқ-атвор хос?

Ушбу хислатлар қандай умуминсоний қадриятларга мос келади?

Ҳаѐтингизда виждонингиз тўғри йўл тутишни кўрсатган ҳолат бўлганми? Бу ҳақида гапириб беринг.

Page 9: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

9

1-вазифа Эзгу ишлар ҳақидаги қадимий файласуфлар ҳикматли сўзларини ўқинг. Сизга манзур бўлган ҳикматли сўзларни танланг ва

уларнинг маъносини тушунтириб беринг.

2-вазифа Эзгулик сўзининг ҳар бир ҳарфига инсоннинг

яхши сифатларини келтиринг.

Э– З– Г– У– Л– И– К–

Адолат эзгу ишларнинг энг буюгидир. Аристотель

Бахтли бўлиш учун саҳоватли бўлишнинг ўзи кифоя. Антисфен

Ўзинг учун яшашни ҳоҳласанг, бошқалар учун яша Сенека

Айнан ҳаракат эзгу ишларга ҳақиқий қадр-қиммат беради.

Цицерон

Адолатли инсонҳеч кимга зиѐн етказмайди. Сократ

Page 10: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

10

3-вазифа «Эзгу из» кичик лойиҳасини ишлаб чиқинг.

Бажаришингиз мумкин бўлган эзгу ишларни таклиф қилинг.Уларни амалга оширинг.

Яхшилик

ВСуслов

Қайда гўзаллик –бордир яхшилик. Ҳеч нима ажрата олмас уларни. Ҳар қанда ѐруғ орзу Икки дўстга ўхшайди доим. Ва бизга уларсиз имконсиз На ѐруғ кунда ва на ѐмғирда Гар истасанг чиройли бўлишни Унда яхшиликни баҳам кўр!

Антисфен бойлиги1 Юнон масали

– Қани, – дедиСократ, –энди бизга айтчи,

Антисфен, сен қандай қилиб бунча оз нарсага эга бўла туриб, бойлигинг билан фахрланишинг мумкин?

– Дўстлар, мен инсонларнинг бойлиги ѐки камбағаллиги уларнинг қалбидалигига ишонаман. Мен катта бойликка эга бўлган кўп инсонларни биламан, улар ўзларини қашшоқ ҳисоблашади ва кўпроқ сармояга эришиш учун ҳамма ишга ва ҳар қандай хавфга тайѐр. Шундай ака-укаларни биламанки, уларга бир хил мерос қолган, улардан бирининг ҳеч нарсага

1Антисфен – қадимги юнон файласуфи

Page 11: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

11

эҳтиѐжи йўқ, ҳатто ортиб ҳам қолади, бошқаси эса доим муҳтож. Пулга тўймайдиганлар ҳақида ҳам эшитганман. Уларга ачинаман. Уларнинг касаллиги оғир. Қанча бўлса ҳам уларга етарли эмас.

Менда эса жудаям бойлик кўп. Ҳеч қачон оч

қолмайман, ташналик ҳис қилмайман. Шундай кийинаманки, кўчада совқотмайман, уйда бўлганимда эса, деворлар менга иссиқ плашлар бўлиб туюлади. Тўшагимдан мамнунлигимдан, ҳатто мени уйғотиш ҳам осон эмас.

Аммо мен юрагимдаги муҳаббатни, кечиримли бўлишни, меҳантсеварликни, ҳалолликни, масъулиятни асосий бойлик ҳисоблайман.

Қалб ва юрак бойликларига эга бўлган инсонгина ҳақиқий бахтлидир.

Page 12: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

12

Ҳақиқий бой инсон ким? Нима учун?

Санаб ўтилган сифатлар қайси умуминсоний қадриятларга тегишли? Жавобни тушунтириб беринг.

Ички оламингизни бойитиш учун сиз нима қиласиз? Шу ҳақда гапириб беринг.

4-вазифа Қуйидаги вазиятларга ечим топинг ва уларни ижро этинг.

1-вазият.

2-вазият.

3-вазият. 4-вазият. 5-вазият.

Олдинда кетаѐтган кишининг сумкасидан ҳамѐни тушиб қолди.

Синфдош қиз сизни туғилган кунингиз билан табриклагани келди. У санани эслади, аммо ойни адаштириб юборди.

Кўча ўртасида бир бола йиғлаяпди.

Синфдошингиз у билан ҳеч ким дўстлашмаѐтганлигидан шикоят қилаяпди.

Жамоат транспортида оѐғингизни босиб олишди.

Page 13: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

13

5-вазифа Суратларга қаранг.Қайси суратдаги инсонларнинг

ҳатти-ҳаракатларини эзгу деб аташ мумкин? Жавобингизни тушунтириб беринг.

Page 14: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

14

6-вазифа Масални ўқинг.Сократ нима учун ахборотни

қуйидаги уч элакдан ўтказишни тавсия қилган, ўйланг ва тушунтириб беринг: ҳақиқат, яхшилик ва фойда.

Уч элак Масал

Бир одам Сократнинг олдига келиб сўрабди: – Биласанми, сенинг дўстинг сен ҳақингда менга

нима деди? – Тўхта, – дебди Сократ, – аввалига айтмоқчи

бўлган гапларингни учта элакдан ўтказиб кўр. – Учта элакдан? – хайрон бўлибди ҳалиги одам. – Бир фикрни айтишдан олдин, уни ҳақиқат,

яхшилик ва фойда дея номланувчи учта элакдан ўтказиш лозим.

Буюк файласуф Сократ ўз таълимотига нафақат ўз сўзларида, балки ҳаракатларида, амалларида риоя қилган, фикр, сўз ва ишларини бир қилган. У аҳлоқий, камтар ҳаѐт кечирган. Сократ яхши хислатларга доимо интилган, айнан шу фазилатлар туфайли оилалар давлатлар равнақ топган. Бу ҳақиқатни бошқаларга ҳам уқтирган.

Файласуфнинг таълимотига кўра, ҳар бир инсон ўзида яхши хислатларни тарбиялаши керак, яхши амалларни бажаришга интилиши лозим.

Page 15: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

15

Яхшилик йўлидан

Ю. Энтин сўзи,

М. Минков мусиқаси

Сўра бу жиддий ҳаѐтдан, қайси йўлдан юришни? Тонгдан бу ѐруғоламда қайга йўл олишни? Бўлса-да гар бу йўл номаълум, юргил қуѐш изидан, Юр, дўстим, доим юр яхшилик йўлидан! Нақорат: Бўлса-да гар бу йўл номаълум, юргил қуѐш изидан, Юр, дўстим, доим юр яхшилик йўлидан! Унут яхши-ѐмонни, ташвишлару заҳматни, Нолима, тақдир сени яқинингдек кўрмаса, Дўстинг ночор қолганда, унга ѐрдамга шошил, Юр, эзгулик йўлидан – мўъжиза умид қилма! Дўстинг ночор қолганда, унга ѐрдамга шошил, Юр, эзгулик йўлидан– мўъжиза умид қилма! Нақорат: Эҳ, неча бор юз берган турли гумон-хатолар, Унутма, бу ҳаѐт чунки – болалар ўйинимас! Ва ҳайда гуноҳларни, ўз қонунинг ўзлаштир, Юр, дўстим, доим юр яхшилик йўлидан! Ва ҳайда гуноҳларни, ўз қонунинг ўзлаштир, Юр, дўстим, доим юр яхшилик йўлидан!(4марта)

Page 16: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

16

3-4 АБАЙ ВА ШОКАРИМ ТАЪЛИМОТЛАРИДА

ҲАЁТИЙ МАҚСАД

Муҳаббат ва адолат – ҳаѐт асоси.

Абай Кунанбаев

Ибратли сўзлар

(Қисқартирилган)

Абай Кунанбаев Инсоннинг юрагидан ҳам қимматлироқ нарсаси

борми? Юраги катта одам ҳақида гап кетганда, одамлар уни ботир....йигит..., деб ҳурмат қилади. Раҳмдиллик, яхшилик, инсонларга нисбатан туғишган ака-укаларга каби муҳаббат кўрсатиш юракдан келади. Қалбга бўйсунган тил ѐлғон гапирмайди.

Аққли инсонлар қаторида бўлишни ҳоҳласангиз, бир кунда, бир ҳафтада ѐки ҳеч бўлмаса бир ойда бир маротаба ўзингиздан қандай яшаѐтганлигингиз ҳақида сўранг? Таълим олишингиз, ҳаѐтингиз учун бирон фойдали иш қилдингизми?

Инсон бошқалардан ақл-заковати, билими, иродаси, виждони ва яхши хулқ-атвори билан фарқ қилиши керак. Фақат аҳмоқ одамгина бошқа тарзда обрў топаман деб ўйлаши мумкин.

Илм-фанни ўзлаштиришга интилаѐтган инсонмақсадга эришиш шартларини билиши шарт.

Илм олаѐтганингизда сиз учун янги бўлган нарсаларни қаттиқ эслаб қолинг, шунда қидиришга рағбат, фанга муҳаббат пайдо бўлади, хотирангиз яхши ўзлаштиришни бошлайди ва эшитган ва кўрган нарсаларингизни ўзида сақлаб қолади.

Page 17: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

17

Ақл ва билимни ўзида сақлайдиган идиш бу инсон хулқ-атворидир.Ўз хулқ-атворингизни тарбияланг!Ўйлаган мақсадингизга эришиш ва бурчга содиқ бўлиш учун инсон хулқ-атворида ақл ҳушѐрлиги ва виждон тозалигини сақлашга қодир бўлган барқарорлик, қатъият, кучли ирода бўлиши керак. Ҳамма нарса ақл ва шаън учун хизмат қилиши керак.

Адолат ҳамма эзгу ишларнинг асосидир. Виждон ва

шаън тушунчалари адолатдан келиб чиқади. Хайрли ишларни қилишга интилиш борига шукр қилиш одатидан пайдо бўлади.Адолат туйғусини йўқотманг, яхшилик қилишдан чарчаманг!

Билим фойдали бўлиши зарур. Инсон ҳимматли бўлиши керак ва фақатгина бошқаларнинг эзгу ишларидан қувониб қолмасдан, ўзи ҳам доим яхшилик қилиши зарур.

Page 18: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

18

Инсон ибтидоси муҳаббат ва адолатдир. Улар ҳар бир нарсада мавжуд ва ҳамма нарсани ҳал қилувчидир. Кимда муҳаббат ва адолат туйғуси ҳукмронлик қилса, у доно ва олимдир.

Инсон бўлиб қол!

Абайнинг фикрига кўра, инсон ҳаѐтининг мазмуни нимадан иборат?

«Инсон бўлиб қол» иборасининг маъносини қандай тушунасиз?

Буюк Инсон қандай хислатларга эга бўлиши керак?

Шундай инсонларга кимларни киритган бўлардингиз? Улар ҳақида сўзлаб беринг.

1-вазифа Абай Кунанбаев шеърини ўқинг. Унда шоирнинг ҳаѐтий қарашларини белгиловчи

сатрларни топинг.

Ўз тақдиринг эгаси ўзинг

Абай Қунанбаев

Ўз тақдирингга ўзинг султонсан, Меҳнат–қувонч, эринчоқлик– офат. Илмнинг маънисига етмасанг Дабдабали сўзга не ҳожат... Ўз йўлингни фарқига етгил, Истеъдодли бўлсанг фахрлан Ва ишончли ғишт каби бўлгил Гўѐ қурилаѐтган иморатга.

Page 19: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

19

Қочаѐтган йўлни кўрар, Қуваѐтган шошар изидан. Эрк ва ақл бошлар уларни, Адолат – мана қалб чироғи. Шиддатли ғараздан тийил, Мақтовни кутма, –қара, Сен доим нуқсонинг яшириб Ва ғолиб бўл фақат курашда! Мақтанчоқ сўзларга эрк бериб, Орзу қилма ўзгалардан ўзишни: Ҳасадни уйғотиб, ўзинг ҳам Чекинишинг мумкин йўлларда. Дадил тур, ишончли қадам-ла, Ва шунда меҳнатинг сўнмайди. Болаларга таълим берганни Сўзлари уруғдек ниш урар.

2-вазифа

«Ибратли сўзлар»да Абай Кунанбаевҳаѐт мазмуни ҳақида мулоҳаза юритади, ѐшларга маслаҳатлар беради, инсоннинг аҳлоқий фазилатларини таърифлайди.

Шоирнинг маслаҳатларини ўқинг, уларнинг маъносини тушунтириб беринг.

Page 20: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

20

Шундай кучли бўлиш керакки, сенга маслаҳат беришганда, ўзингдаги иззат-нафсни боса олгин.

Доно сўзларни чин юракдан, қалбан қабул қилиш керакки, бу худди чанқоғингни қондиришинг каби бўлсин.

Эшитганларни хотирада қолдириш учун, бир неча марта такрорлаш зарур.

Инсон онгини қусурга тўлдирадиган ва уни қимматли хусусиятлардан нари тутадиган нарсалардан йироқ бўлиш даркор.

Нурлар ила ўралган замин Пѐтр Елфимов

Нурлар ила ўралган замин, Гуллар ила ўралган замин, Юринг ѐруғ йўллар билан. Учинг баланд трасса билан. Севги ва ҳурмат доирасида Елсин бизнинг гўзал сайѐра. Интилинг очишга бир бора Инсоният юлдузин ҳар кимда!

Бойчечак боғлари (Парча)

Шакарим Кудайбердиев Қадим замонда Кужаж исмли киши бир шаҳарнинг

ҳукмдори эди. У золим ва раҳм-шафқатни билмас эди, шунинг учун уни халқ «қотил» деб атарди. Бир куни Кужаж Боғдоддан келган мўйсафиднинг даволаш қобилияти

Page 21: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

21

ҳақида эшитиб унга: «Менга эзгу ишлар қилиш учун фотиҳа беринг», деб мурожаат қилди

– Мени эшитинг, – деди мўйсафид, – инсон туғилганда бир хулқ-атвор берилади, кейинчалик орттирилган одатлар эса, иккинчи хулқ-атвордир. Яхши томонга ўзгариш учун сизда яхши имконият бор. Лекин сиз каби ҳамма нарсага қодир инсон учун ѐмон одатлардан қутулиш имконсиздир. Истасангиз сизга бир масал айтиб бераман. Эҳтимол у сизга тузалишингиз учун ѐрдам беради.

Бу масалда айтилишича, дея бошлади мўйсафид, бир куни қароқчи йўлда тўхтаб, дам олиш учун ѐтади. Унинг ѐнидан уч киши ўтиб кетди. Улардан бири қароқчини таниб, деди:

– Агар бу жиноятчи кечгача ухласа, кўпчилик унинг макридан омон қолади.

– Эртага ҳам уйғонмаса яхши бўларди, – қўшимча қилди иккинчиси.

Учинчиси эса: – Бутунлай уйғонмаса ҳам яхши бўларди. Шунда

одамлар ундан бутунлай қутуларди, деди. Қароқчи уларнинг сўларини эшитиб, ўйга толди:

«Айтишларича уч кишининг фикри бутун жамият фикрига тенгдир. Бу учаласи мендан қутулмоқчи. Агар инсониятни яхлит бир тана деб ҳисобласак, унда ҳар бир инсон бу тананинг аъзосидир. Агар аъзолардан бири оғриса, бутунтана азият чекади. Мен ўша халқ азият чекаѐтган касал аъзоман. Мен халқимни зудлик билан тарк этишим керак ѐки ѐвузликларимни тўхтатишим керак».

Page 22: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

22

Шундан кейин, масалда айтилишича, у қароқчилик

қилишни тўхтатди. – Муҳтарам зот, мен ҳамма нарсага қодир

мўъжизакор эмасман. Менинг кучим тўғри йўлдан кетаѐтганлигим ва одамларга тўғри, фойдали маслаҳатлар бераѐтганлигимдадир. Бу масал менинг сизга маслаҳатимдир. Уни қабул қилсангиз, нуқсонларингиздан холос бўласиз. Шуни билингки, яхши ҳаѐтнинг асоси ҳалол меҳнат, виждон, самимий қалб бўлиши керак, деди мўйсафид.

Page 23: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

23

Шокаримнинг фикрича, инсон ҳаѐтининг мазмуни нимадан иборат?

Самимий қалб эгаси бўлган инсон қандай фазилатларга эга бўлиши керак?

Шундай инсонларни ҳаѐтда учратганмисиз? Улар ҳақида гапириб беринг.

3-вазифа Қуйидаги икки қисмдан мақолларни йиғинг:

Абай Кунанбаев доимо ҳақиқат ва адолатлиликни излаган. У курраи замин халқларини тинчликда яшашга, маънан бирлашишга чақирган. Шоирнинг фикрича, Ватан учун билим олиш ва ҳалол меҳнат қилиш – инсонинг асосий вазифасидир.

Шакаримнинг ҳаѐти ҳар биримиз учун инсон манфаатлари йўлида хизмат қилишга намуна

Page 24: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

24

ҳисобланади. У биз марҳаматли, ҳалол, ўқимишли, меҳнатсевар бўлишимизни орзу қилган. Буюк шоир орзусини рўѐбга чиқариш орқали инсон ўзида аҳлоқий фазилатларни ривожлантиришга, халқ манфаатлари учун хизмат қилишга интилади.

Бахт ҳақида қўшиқ

Владислав Казенин музикаси Герман Дробиз шеъри

Бахт нимадир – у қандай қуш? Қайда учар,қайда бекинар? Айѐру ѐвузларга у бермас хуш, Қизғанчлардан эса кулар! Бахтли бўлмоқни истасанг, Виждонли бўл ва сабрли. Эзгулик ва меҳнатни сев – Қарасанг, бахт ҳозиру нозир! Қарасанг, бахт ҳозиру нозир!

Page 25: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

25

5-6 ИНСОН БЎЛ!

Феъл-атвор қандай бўлса,

амаллар ҳам худди шундай бўлади Рус мақоли

Лочин ови (Қиссадан парча)

Сапаргали Бегалин

Қўйчилик фермаси Зайсан тоғли ҳудудига яқинда кўчиб ўтганди. Ёз энди бошланган ва Зайсан тоғли водийси янги яшил ўтлар билан қопланган эди. Яйловда ѐйилиб ѐтган оқ қўйлар қандайдир катта оқ гулларни эслатарди.

Теварак-атроф ажойиб эди! БироқДавлаттеварак-атрофга бепарво назар ташлади ва яқинда севимли катта овчаркаси Қорақуюн кавлаган уяча томон ошиқди. Қозоқ тилида «Қорақуюн»«Қора гирдоб» маъносини англатади. Икки йил олдин у кичкина бароқ кучукча эди, уни Давлатнинг амакиси шаҳардан олиб келган эди. Ҳозир кучукча ҳақиқий кучукка айланган. Отарга ташланган бўриларни биринчи марта кўрганиданоқ,

Қорақуюн қари бўрини қувиб юборган. Қорақуюнбилан бирга уячада иккита кичкина

кулранг ѐрдамга муҳтож кучукчалар яшарди. Кучукдан хабар олиб, бола овулга қайтди.

Ўтовнинг олдида қозиққа арқон билан боғланган қўзичоқлар ва улоқчалар ѐтарди. Колхознинг буйруғи билан уларга Давлат қарарди.

Бола ўзининг кичик подасини дарѐга сийрак қорақарағайзор сояси томон ҳайдади, ўзи эса тушлик қилгани кетди.

Тўсатдан Алатау қорли тоғ чўққисидан узуқ-юлуқ

Page 26: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

26

булутлар кўринди. Улар қуюқлашиб, аста-секин булутлар қуѐшни тўсиб қўйишди. Шиддатли шамол турди.

Давлат бирдан чарчаганини ҳам, тушликни ҳам эсдан чиқарди. У сакраб туриб, подаси ўтлаб юрган дарѐ томон чопиб кетди. Қўзичоқлар нотинч маърашар ва бир-бирининг пинжига тиқилишарди. Давлатхипчинни олди ва уларни пастликка ҳайдади.

Шамол кучайиб борар, ѐмғир шариллаб ѐғарди. Жаланинг қалинлигидан ҳеч нарсани кўриб бўлмасди.

Ҳаммаѐқ чексиз денгизга айланганга ўхшарди. Кеча кечқурун фермага ѐш чорва молларини

ҳисоблашга келганҳисобчи Акын ва зоотехник Елеу дарѐ томон югуриб кетишди. Атрофда ҳеч нарса кўринмасди, сув қутуриб жарликдан ҳайқириб отиларди. Улар қирғоққа югуриб келиб Давлатни кўришди, у қўлини силкиб, оқим бўйлаб сузарди. У сув устида баъзан кўриниб, баъзан сув тагида кўринмай қолаѐтган қандайдир паҳмоқ юмалоқ нарсани ушлашга ҳаракат

Page 27: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

27

қиларди.Боланинг яқинида панжаларини тез-тез ҳаракатлантириб,Қорақуюн сузарди. Елеу ва АкынДавлатга ѐрдам бериш учун бирдан ўзларини сувга отишди.

Яхшиямки, жала бошлангани каби бирдан тўхтади. Осмон ѐришди.

Елеу Давлатга қирғоққа сузиб келишига ѐрдамлашди. Қўлида қора юмалоқ нарсани баланд кўтарганча унинг ортидан Акын сузиб келарди.

Ниҳоят ҳамма қирғоққа чиқиб олди.Акын қўлида Қорақуюн кучукчасини ушлаб олганди. Бошқа кучукчани эса, орқада сузиб келаѐтган ит тишида тутиб келарди.

УйдаДавлаткучукчаларни тезроқ исиши учун эски мўйнали пўстинга ўради ва уларни бағрига босди.

У қандай қилиб, қўзичоқлар ва улоқчаларни жарликка ҳайдаб, кучукчаларни ўтовга олиб келиш учун дарѐга чопганини айтиб берди. Лекин у улгурмади: оқим уларни унинг кўз ўнгида оқизиб кетди.

–Нима қилиш керак эди? –дерди бола. –Кучукчаларни қутқариш керак эди! Сувга тушишга тўғри келди...

Кучукчалар ҳам қизиб олишди ва секин-аста чийиллай бошлашди. Давлатпўстинни очди ва униҚорақуюннинг тагига қўйди.

Бола феъл-атворининг қайси хислатларини кўрсатди?

Кучли феъл-атворли инсонларга қандай хислатлар хос?

Ушбу хислатлар сизга ҳаѐтда ѐрдам берган вазиятларни эсланг. Шу хақда сўзлаб беринг.

Page 28: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

28

1-вазифа Қайси устунда – ўнгда ѐки чапда

фойдали одатлар кўрсатилганлигини танланг.

Фойдали одатлар:

2-вазифа Шеърни ўқинг. Саволларга жавоб беринг: – Инсон ўз феъл-атворини ўзгартириши учун нима

қилиши керак? – Ирода кучини қандай тарбиялаш лозим?

Эдуард Асадов

Туғма гўзал қалб билан асло Дунѐга келмайди аслида инсон, Ҳеч не ўз-ўзидан бўлмайди бунѐд Ишонаманки, камтар ва курашчан, Дилгир, зеҳнли, жасур бўлишни Ўрганишар ва айланишар!

Page 29: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

29

Ёрдам бер Елена Крассула

Дейишарки, ҳолинг мушкул бўлса – Ўзингдан ҳам аҳволи оғирини топ. Гар сенга жуда ѐмон оғриқли бўлса – Сендан ҳам дардлиларга раҳм эт. Агар бир ўзинг қолсанг ѐки қўрқсанг, Сендан ҳам ѐлғизни интил қўллашга. Ўзгага мадад бериш сен учун муҳим – Доим кучга тўласан, олам яхшиликка.

Витя Малеев мактабда ва уйда

Николай Носов

Онам мени қатъиятсиз ва шунинг учун ҳаѐтда ҳеч нарсага эриша олмайман, деб ҳисобларди. Шунда хаѐлимга феъл-атворимни ўзгартиришим керак, деган фикр келди. Бунинг учун нима қилишим керак?

Энг асосийси режим, деб ўйладим. Эртароқ ухлайман. Эртароқ тураман, мактабга кетишдан олдин дарсларни такрорлайман. Мактабдан кейин бир соат футбол ўйнайман, кейин, тетик бош билан дарсларни қиламан. Дарслардан кейин эса, уйқу вақтигача китоблар ўқийман.

Лекин нимагадир бу фойда бермади. Нимага, деб ўйлай бошладим? Менда умуман ирода йўқлигини тушундим. Яъни иродам бор, фақат у кучли эмас, жуда ҳам суст.

Page 30: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

30

Кучли иродага эришаман!, деб қарор қабул қилдим. Бунинг учун истаган нарсамни эмас, аксинча умуман истамаган нарсамни қиламан.

Эрталаб турдим – умуман бадантарбия машқларини қилгим келмасди, лекин мен уларни бажардим. Ювиндим, тишларимни ювдим, нонушта қилдим ва мактабга кетдим. Мактабдан кейин футбол ўйнамасликка қарор қилдим, бирдан дарсларимни қилишни бошладим. Ўтириб ўйладим: «Барибир биринчи футбол ўйнайман».

Уйга яна кеч келдим ва ўйладим: «Э, мен иродасиз одамман! Эрталаб яхши

бошлагандим, кейин эса футбол туфайли ҳаммасинирасво қилдим!»

Эртанги кундан мен яна иродамни

мустаҳкамлашга киришишга қарор қилдим. Ёмғир ѐғарди, мен уйда ўтириб, хотиржам дарс қилдим. Арифметикага келгунга қадар ҳаммаси яхши кетаѐтган

Page 31: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

31

эди. Масалани кўп маротаба ўқидим, бироқ ҳеч нарсани тушунмадим. Эҳтимол, масалани тузаѐтган киши бирдан ўқувчилар ечимини топмаслиги учун уларни атайлаб чалкаштирса керак.

Мен масалани ўзимча оддийроқ қилиб кўчириб ѐздим. Кейин у қисқароқ бўлди, лекин барибир мен уни ечиш йўлини ўйлаб тополмадим. Кейин Ваня Пахомовнинг олдига бордим. У менга ѐрдам берди, лекин ўзим эплай олмаганим, алам қилди. Кейинги марта беш соат ўтирсам ҳам ўзим бажараман!

Эртаси кун арифметикадан вазифа бўлмади. –Яхши, –ўйладим мен, –ҳеч бўлмаса бир кун дам

оламан. Лекин мен ўйлаганимдай бўлмади. Дарс қилишга

ўтиришим биланоқ Лика синглим деди: – Витя, бизга масала беришди, мен эса ҳеч еча

олмаяпман. Менга ѐрдам бер. Мен масалалар тўпламини олдим ва масалани

бажаришга киришдим. Бошида унча эплай олмадим, бироқ уддаладим. Агар бажара олмаганимда, синглимни олдида уялиб қолардим.

Ва шундай қилиб мен кутилмаганда бир одамдан бошқа одамга айланиб қолдим. Авваллари менга ѐрдам беришарди, энди эса, мен бошқаларга ѐрдам бера оламан.

Дастлаб, мен учинчи синфлар учун ҳамма масалаларни қайтадан ечиб чиқдим. Уларни пистадек чақиб ташладим. Баъзида қийинлари ҳам учраб қоларди, лекин энди улардан қўрқмасдим. Бажармагунимча бошқа масалага ўтмасликни ўзимга қоида қилиб олдим.

Мен энди фақат кечқурунлари, қоп-қоронғу бўлганда сайр қилардим. Тўртинчи синф учун масалалар тўпламида кўп қийин масалалар бор эди, лекин мен энди

Page 32: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

32

уларни еча олардим. Ҳаттоки масала қанча қийин бўлса, шунча қизиқарли эди. Мен энди аввалгидек арифметикадан қўрқмасдим.

Ольга Николаевна менинг муваффақиятларимдан мамнун эди ва менга яхши баҳолар қўярди. Онам ва отам мен яхши ўқиб бошлаганимдан хурсанд эдилар.

Витяга бошқа инсонга айланиши учун нима ѐрдам берди?

Ирода кучини намоѐн қилиш туфайли, болада феъл-атворининг қайси хислатлари шаклланди?

Ирода кучи сизни яхши томонга ўзгартирган ҳаѐтий мисолни эслай оласизми?

3-вазифа Суратларга қаранг. Уларда тасвирланган инсонларни нима бирлаштиради?Уларнинг ҳаѐт

тарихларини топинг.

Кумаш Нургалиев – Халқ ўқитувчиси

«Совет Иттифоқи қаҳрамони,қирувчи самолѐт

учувчиси майор Алексей Маресьев портрети».

К. Максимов.

Page 33: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

33

4-вазифа Феъл-атворингизни мукаммаллаштириш нимага

керак ва қандай мукаммаллаштириш кераклиги ҳақида яхшилаб ўйлаб кўринг. Ушбу саволни синфдошларингизга, ўқитувчиларингизга, ота-онангизга беринг. Уларнинг жавоблари қайси жиҳатдан ўхшаш ва қайси жиҳатдан фарқ қилишини солиштириб кўринг.

Феъл-атвор, амаллар ва инсоннинг бошқа одамларга, атроф-муҳитга нисбатан муносабатида билинади.

Ҳар бир инсон ўз феъл-атворини ўз устида ишлаб, ўзида энг яхши аҳлоқий хислатларни тарбиялаган ҳолда мукаммаллаштиришга қодир.

Бунинг учун ҳар биримиз ирода кучини тарбиялашга интилишимиз керак.

Яхшилик қил

Елена Ярмоленко, Александр Медведевшеъри

Александр Медведев музикаси

Қўлларинг кучга тўлган, Ожизни ҳимоя қил сен. Фикрларинг ишончли бўлган Ақлсизни қўллагил сен. Сенинг кўзинг, сенинг кўнглинг Марҳаматли ва гардсиздир, Уни сира аямагил Дили чўккан бир ѐлғидан. Яхшилиқ қил, миннат эмас Эзгу ишинг бўлсин абас. Айтганида Сенга «раҳмат» Эшиттириш учун эмас.(2 марта)

Page 34: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

34

7-8 ИНСОННИНГ ИЧКИ ГЎЗАЛЛИГИ

Қалб гўзаллиги инсон

юзининг нурсизлигини безайди. Қозоқ халқ мақоли

Лимон ҳақида ҳикоя

Константин Паустовский Этик тозаловчи кичкина Стась бобоси билан Неман

қирғоғида Литвадаги шаҳарчада яшарди.Бобоси жуда қари эди.

Йиллар ҳисоби унда лимонлардан бошланган эди. Уни Стаснинг онаси ѐш қиз бўлган вақтида эккан эди. Ҳозир лимон унча баланд бўлмаган қора барглари мум билан қопланган қалин дарахтча бўлиб ўсган. Бу барглар кучсиз ва ѐқимли ҳид таратарди. Бобоси лимон гуллашини кутарди. Ва ниҳоят у фақатгина битта оқ гул чиқарди.

Гул шаҳарчага биринчи марта осмондан қора немис бомбаси келиб тушганда тўкилиб кетди. Бироқ уруғдон қолди. У аста-секин етилишни бошлади ва кичкина ѐнғоқ катталигидаги лимонга айланди. Кейин бу ѐнғоқ оз-оздан сарғайишни бошлади ва шунда бобоси Стасга деди:

– Унга тегина кўрма. Ўзи пишиб тўкилсин. – Ҳақиқий дарахтлардан эса, – жавоб берди Стась,

– лимонларниузиб олишади. – Ҳақиқийларида шундай. Бу дарахт эса ҳақиқий

эмас. Усеҳрли. – Стась кулди, у сеҳрли нарсалар бўлмаслигини биларди.

– У нимаси билан сеҳрли? – сўради Стась.

Page 35: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

35

– Агар унга ѐвуз қўл тегса, – у қуриб қолади, лимон бужмайиб қолади ва унинг шарбати заҳарга айланади.

– Меҳрибон қўл бўлса-чи? – сўради Стась. – Буни кейин кўрамиз, – мужмал жавоб берди

бобоси. Стась қутисини олди ва ишга югуриб кетди. Ҳар

куни у совет жангчиларининг этикларини тозаларди. Уларнинг орасида кўк кўзли бўйи баланд ва қувноқ қиз бор эди. У қўшни чорраҳада винтовка билан турарди. Ҳамма уни «тартибга солувчи», деб атарди, лекин унинг ҳақиқий исми Настя эди ва фақатСтась уни шундай атарди. Настя тез-тез чорраҳадан туриб Стасга қўл силкитарва эрталаблари унга нон, шакар ва ҳаттоки конфетлар олиб келарди.

Page 36: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

36

Бир куни кечқурун немис самолѐтишаҳарча

устидан ғизиллаб учиб ўтиб, бир нечта бомбаларни

ташлади. Эрталаб Настянинг ўрнига чорраҳада

нотаниш жангчи пайдо бўлди. Ундан Стась Настя

яраланганлиги, лазаретда ѐтганлиги, оғир жарроҳлик

амалиѐтидан ўтганлигини ва унинг яшаб кетиши ѐки

йўқлиги аниқ эмаслигини билиб олди.

Кечқурун Стась лазаретга борди. Уни Настянинг

олдига киргизишмади.Бироқ у ѐши катта ҳамширанинг

бошқа ҳамширага Настя учун лимон шарбатини топиб

келтириш зарурлигини, бироқ лимон ҳеч қаерда

йўқлигини айтаѐтганини эшитиб қолди.

Стась уйга келиб, дарахт ѐнига борди, лимонни

ҳидлаб силади ва эҳтиѐткорлик билан узди. Бола

лазарет томон чопиб кетди.У лимонни ѐши катта

ҳамширага берди. Кейин бобосининг ѐнига боришдан

қўрқиб, узоқ вақт шаҳарчада айланиб юрди, ҳаттоки

қўрққанидан йиғлади ва қалтиради, - лимон дарахти

эҳтимол сўлиб қолгандир.

Фақат тонгда Стась ахийри уйга қайтди ва лимон

дарахтида кўплаб гулларни кўрди. У «Бобо, қаранг!»,

деб бақириб юборди.

– Ҳа неварагинам, бизнинг уйчамиз ҳозир худди

жаннат боғи каби ҳид таратаяпди. Лимон эса йўқ!

Кимдир узиб олибди. Эзгу иш учун узибди. Меҳрибон

қўл унга тегибди, шунинг учун ҳам у гуллаяпди. Бу

шундай дарахт...

Баҳор бошида лимон дарахти ҳали ҳам гуллаб,

бобони гуллари билан қувонтираѐтганида, лазаретдан

озғингина зиғир каби кўм-кўк кўзлари билан Настя

келди, Стаснинг сочларини тўзғитиб, кейин эркалаб

силаб қўйди, орқага ўгирилиб, кўзларини артди ва

Page 37: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

37

астагина Стаснинг олтин қалби борлигини

айтди.Уларнинг дўстлиги шундай бошланди.

Нима учун лимон яна бир марта гуллади?

«Олтин қалб» сўзлари маъносини қандай тушунасиз?

Олтин қалбли инсоннинг хислатларини айтинг.

Сиз биладиган меҳрибон юракли инсонлар ҳақида сўзлаб беринг. 1-вазифа Мақолни топиб ўқинг. Унинг маъносини тушунтириб беринг.

2-вазифа Вазиятни муҳокама қилинг. Саволларга жавоб

беринг.Ушбу вазиятларга ўз ечимингизни таклиф қилинг. Уларни саҳналаштиринг.

Page 38: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

38

1-вазият

2-вазият

вазият

3-вазият

Қизча фақатгина кимгадир ёққани учун янги чиройли ручкани шунчаки бериши; агар кимгадир нонушта учун етмаётган бўлса, ҳамма майда пулларни бериши мумкин эди. Бошқалар тарқаб кетганда, уларга ўхшаган қизлар билан мактаб ҳовлисини тозалаш.

Қизчанинг ташқи кўринишини билмасдан туриб, уни гўзал деб аташ мумкинми? Нима учун?

Қизча хатда: “Танаффусда мен коридорга камроқ чиқишга ҳаракат қиламан, чунки эски туфлимдан уяламан. Мактабдан уйга ҳам сездирмасдан кетишга ҳаракат қиламан, чунки эски модали пальтомдан уяламан”, деб ёзди.

Инсон нимадан уялиши керак? Бу қизчага нима деб маслаҳат берган бўлар эдингиз?

Менинг исмим Наташа. Мен ёшлигимдан жуда ҳам киришимлиман, янги мактабда эса,ўзимни йўқотиб қўйдим. Мени совуқ кутиб олишди, ундан ҳам ёмонроқ – фақат кичкина, семиз, тўрткўз, деб масхара қилишарди. Мен эса ҳеч бўлмаса кимгадир ёқишни жуда ҳам истардим! Нима қилиш керак? Ва мен ўзимни кўпроқ кўрсата бошладим: концертларда қатнашдим, масалаларни яхши бажара олганим учун бошқа орқада қолганларга ёрдам бердим.

Яқинда синфдошларимдан бири: “Наташка! Бунча ҳам табассуминг ёқимли. Кўзларинг чиройли…”, деди.

Қизчанинг гўзаллиги нимада намоён бўлди? Ҳаётингизда бирон инсоннинг ички гўзаллигини кўрганмисиз? Ушбу инсонлар ҳақида гапириб беринг.

Page 39: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

39

3-вазифа

Шеърни ўқинг. Ўйланг ва нима муҳимлигини айтинг – «Ичи бўш идиш» ѐки «идишда ѐниб турган олов»? Жавобингизни асослаб беринг.

Кўрксиз қиз

(парча) Николай Заболоцкий

Дунѐда неки бор гўзалликдир, Ва нега одамлар унга сиғинар? У бир идишдир бор буди бўшлиқ, Ёки у оловми ичида товланар?

Омар Хайям

Гўзал бўлиш – бу шундай туғилиш эмас, Кўркамлик ўрганиш – бу осон ишмас. Қачонки, қалби-ла гўзалдир Инсон –

У билан ҳеч чеҳра тенглаша олмас.

Кичкина шаҳзода (Эртакдан парча)

Антуан Де Сент-Экзюпери

Худди шу пайт рўпарасида Тулки пайдо бўлди. –Салом, –деди у. –Салом, –деяхушфеъллик билан жавоб берди

кичкина шаҳзода. - Сен кимсан? –Мен тулкиман. –Мен билан ўйнагин. Мен жуда ҳам хафаман. Дўст

излаб юрибман.

Page 40: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

40

–Мен сен билан ўйнай олмайман. Мен қўлга ўргатилмаганман.

–Қўлга ўргатиш нима дегани? – сўрадиКичик шаҳзода

–Бу аллақачонлар унут бўлиб кетган тушунча, –деб тушунтирдиТулки. –Бу дегани – ришталар боғламоқ деганидир. Ҳозир сен мен учун дунѐдаги ўзингга ўхшаган юз минг боланинг бирисан, холос. Мен ҳам сенга ҳозир дунѐдаги юз минглаб тулкининг бириман, холос. Бироқ бордию сен мени қўлга ўргатсанг, иккимиз бир-биримизга керак бўлиб қоламиз. Сен мен учун дунѐдаги ягона одамга айланасан. Ва мен ҳам сен учун дунѐдаги ягонагаайланаман...

–Тушунгандек бўляпман, –дедиКичик шаҳзода. КейинТулкитағин сўз бошлади: –Ҳаѐтим жудаям зерикарли. Мен товуқни пойлайман,

одамлар эса мени пойлайди. Товуқниям ҳаммаси бир хил, одамниям. Ва мен зерикарли ҳаѐт кечираман. Бироқ, агар сен мени қўлга ўргатсанг, қоронғу турмушимга нур кирарди. Шунда сенинг оѐқ товушларингни мен минглаб

Page 41: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

41

одамлар орасидан ажрата оладиган бўламан. Ҳозир одам шарпасини сезсам,бас, дарҳол беркиниш пайига тушаман. Лекин сенинг қадам ташлашинг худди оҳанрабо мусиқа каби мени ўзига чорлайди ва мен бошпанамдан югуриб чиқаман. Кейин қара! Кўраяпсанми, ана у ерда, далада, буғдой пишаяпди? Мен дон-дун емайман. Ғалла билан ишим йўқ. Буғдойзор далаларнинг мен учун ҳеч қандай маъноси йўқ. Ва бу қанчалар қайғули! Бироқ сени сочларинг тилларанг товланади. Агар мени қўлга ўргатсанг,шундай соз бўладики! Олтин тусли буғдойзорэнди менга сени эслата бошлайди. Ва шунда мен бошоқларнинг шамолда чайқалишини яхши кўриб қоламан...

Тулкижимиб қолди ва узоқ вақтКичик шаҳзодага термулди. Сўнгра деди:

–Илтимос... мени қўлга ўргатгин! –Жоним билан ўргатардим-у, –жавоб берди, Кичик

шаҳзода, –лекин вақтим зиқроқ-да. Мен ҳали дўстлар орттиришим, жуда кўп нарсаларни билиб олишим керак.

Фақат қўлга ўргатилган нарсаларингнигина билиб олиш мумкин, –дедиТулки. –Ҳозир одамларнинг бирон нарсани билишга вақти қолмаган. Улар дўконлардан тайѐр нарсаларни сотиб олишади. Лекин дўстлар сотадиган дўконлар йўқ-да, шунинг учун одамлар энди дўст орттирмайди. Агар дўст орттирмоқчи бўлсанг, мени қўлга ўргатақол!

–Хўп, бунинг учун нима қилиш керак? –сўрадиКичик шаҳзода.

–Сабр-тоқатни бир жойга йиғиш керак, –деб жавоб бердиТулки. –Дастлаб сал узоқроқда, ҳув анави ердаги майсанинг устига келиб ўтирасан. Мен сенгакўз қирим билан қарайман, сен эса жим ўтир. Чунки сўзлар фақат бир-биримизни тушунишизга халақит беради, холос. Бироқ ҳар куни менга яқинроқ келиб ўтирасан...

Page 42: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

42

ЭртасигаКичик шаҳзодаяна худди шу жойга келди. –Яхшиси ҳар куни айнан бир вақтда кела қолгин, –

илтимос қилдиТулки. –Масалан, агар сен соат тўртда келсанг, мен ўзимни соат учдан бошлаб бахтиѐрҳис қила бошлайман. Белгиланган вақт қанча яқинлашса, мен шунча бахтиѐр бўламан. Соат тўртда ҳаяжонланишни ва ташвишланишни бошлайман. Ана шундагина бахт қадрини сезаман! Бордию сен ҳар куни ҳар хил вақтда келадиган бўлсанг, мени бу бахтиѐрлик туйғусидан маҳрум қиласан...

Шу тариқаКичик шаҳзодаТулкини қўлга ўргатди. Ва ниҳоят айрилиқ чоғи ҳам етди.

–Энди сени эслаб йиғлаб юраман, –хўрсиндиТулки. –Айб ўзингда, –дедиКичик шаҳзода. –Сени

ранжитишни сира-сира истамасдим. Ўзинг сени қўлга ўргатишимни ҳоҳладинг...

–Ҳа, албатта, –дедиТулки. –Демак, сени қўлга ўргатиб нотўғри қилибман-да? –Йўқ, –эътироз билдирдиТулки. Алвидо. Менинг

сирим жуда оддий: фақат кўнгил кўзигина очиқ, энг асосий нарсаларни кўз билан кўра олмайсан.Одамлар бу ҳақиқатни эсдан чиқариб қўйишди. Аммо сен ѐдингдан чиқарма: кимники қўлга ўргатган бўлсанг, унинг тақдирига ҳамиша жавобгарсан!

«Фақат кўнгил кўзигина очиқ» жумласини қандай тушунасиз?

Юрак билан нимани кўра олиш мумкин?

Юрак овозига ишониш нечоғли муҳим?

Ҳаѐтингизда юрак овозига қулоқ солиб, инсоннинг ички гўзаллигини кўра олган вазиятларингиз бўлганми? Шу ҳақда айтиб беринг.

Page 43: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

43

4-вазифа Кичик шаҳзодава Тулки суҳбатини ўқинг. Саволларга жавоб беринг.

­ Кимнидир қўлга ўргатиш деган сўзни қандай тушунасиз? ­ Кимнидирқўлга ўргатиш орқали нимани билиш, кўриш

мумкин? «Қалб гўзаллиги» мавзусида коллажқилинг.

5-вазифа Эртакдан яна бир парчани ўқинг.Саволларга

жавоб беринг. Кичик шаҳзода

(Парча) Антуан Де Сент-Экзюпери

Кичик шаҳзоданинг сайѐрасида фойдали ва зарарли ўтлар ўсади. Бу у ерда фойдали ўтларнинг яхши уруғлари ва бегона ўтларнинг ѐмон уруғлари борлигини билдиради. Уруғлар кўзга кўринмайди. Улардан бирининг уйғонгиси келиб қолмагунча, улар ер қаърида ухлаб ѐтишади. Ўшанда у куртак очади; ростланади ва қуѐшга қараб талпинади, бошида ѐқимли ва беозор бўлади.

Page 44: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

44

Агар у бўлғуси гулкўчат ѐки маймунжон бўлса, майли ўсаверсин. Бордию қандайдир зараркунанда ўт бўлса, билишинг билан уни илдизи билан суғуриб ташлаш керак.

– Лекин шундай қатъий қоида бор, –дедименгаКичик шаҳзода. –Эрталаб уйқудан туриб, юз-қўлингни ювгач, ўзингни тартибга келтиришинг биланоқ,сайѐрангни тозалашга киришмоғинг лозим.Сўзсиз ҳар куни бегона ўтларни тозалаш керак. Бу жуда ҳам зерикарли иш, лекин умуман қийин эмас.

­ Муаллиф бегона ўтлар ҳақида гапирганда,

нимани кўзда тутаяпди? ­ Ўйлаб кўринг инсоннинг ўз сайѐраси борми? ­ Сизнинг сайѐрангизда нима ўсади? ­ Агар бўлса, уни «бегона ўтлардан» қандай

қилиб тозалайсиз?

Инсон ва унинг қалб гўзаллиги яхши фикр ва истаклардан бошланади. Айнан шунда чиройли сўзлар ва амаллар пайдо бўлади.

Ташқи гўзалликни кўзлар билан кўрса бўлади, лекин яна шундай гўзаллик борки, у кўринмас, ичкидир. Уни фақатгина юрак билан ҳис қилиш мумкин. Муҳаббат, меҳрибонлик, сезгирлик, дўстлик инсонни чиндан ҳам чиройли қилади.

Page 45: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

45

Яхши ишлар

Владимир Степанов шеъри Александр Костюк музикаси

Яхши ишлар ѐқимли, Барчага доим тушунарли. Сен гулга сув қуйдинг– жуда соз, Ёрдам берибсанми-мақтанма, холос. Оқшом тушиб келди булутлардан, Қайдадир дўстинг йўлга интилди. Сен ѐрит унинг йўлин, Қўшиқ туҳфа этар у сенга. Нақорат: Эзгу йўлларимиз йўқолмас изсиз Ҳеч қачон, ҳеч қачон, ҳеч қачон. Яхшиликни аяма базинҳор, Ҳаммага етсин у бир оздан. Уйнинг ўзи бўлмас чиройли, Ва дунѐ ҳам шунда бахтиѐр. Яхши ишлар ѐқимли, Барчага доим тушунарли. Қушлар тонг чоғи уйғонар Ҳам эзгу ишлар қайтадир Яхши ишлар ѐқимли,

Нақорат.

Page 46: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

46

Ўзингизни текшириб кўринг

1. Анчадан буѐн орзу қилиб юрган ўйинингизни онангиз совға

қилди. Касал бўлиб кроватда ѐтган синглингиз уни сизга бер,

дея қўлларини чўзяпти. Қандай иш тутасиз?

А) Синглимга кўришга бериб тураман.

Б) Кейинроқ бераман.

В) Синглимга бермайман.

2. Кўчада кетаѐтиб, хўл, кир, совуқдан титраб миѐвлаб турган

мушукчани кўриб қолдингиз. Қандай иш тутасиз?

А) Ёнидан ўтиб кетаман.

Б) Мушукчани овқатлантираман.

В) Уни ўзим билан уйга олиб кетаман ѐки ишонарли

қўлларга топшираман.

3. Телевизорда сизнинг севимли кўрсатувингиз кетиши керак.

Лекин онангиз сиздан бу вақтда укангиз билан сайр қилишни

илтимос қиляпти. Қандай иш тутасиз?

А) Укам билан айланиб келаман.

Б) Сайрни рад этаман.

В) Онам нима учун ўзи сайрга олиб чиқмаѐтганлиги

сабабини аниқлаб, кейин бирор-бир қарор қабул қиламан.

4.Дўстингизнинг туғилган куни. Сиз:

А) Ота-онамдан унинг учун бирор совға харид қилишини

сўрайман.

Б) Совға танлаѐтганда, дўстимнинг истакларини

инобатга оламан.

В) Жонимга теккан ўйинчоқларимдан бирини совға қилиб

юбораман.

«Асосий тушунчалар ҳақида доно фикрлар» лойиҳаси

Нима деб ўйлайсиз, қандай фикр ва сўзларни

доно деб аташ мумкин? Уларда энг муҳими нима?

Ўзингизда эзгу фазилатларни тарбиялай

оладиган мақоллар, маталлар, цитаталарни излашни

бошланг.

Page 47: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

II-бўлим

АҲИЛ

ОИЛА

Page 48: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

48

9-10 ОИЛАДА ҲАМЖИҲАТЛИКНИ ЎРГАНАМИЗ

Аҳил оила бўлган ўтовда қаҳратонда ҳам иссиқ.

Қозоқ халқ мақоли

Даҳшат лақабли Еркегали

(Ҳикоядан парча)

Дария Джумагельдинова

Бир куни ҳовлида олдимга болалар келишди вамендан уруш-уруш ўйнашни ҳоҳлайсанми, деб сўрашди. Мен хурсанд бўлиб кетдим ва уларга қуролимни таклиф қилдим. Улар: «Сенинг ўйинчоқларинг бизга керак эмас. Ҳақиқий уруш ўйинини ўйнаш учун бир қути гугурт олиб кел», дейишди.

Ота-онам гугурт олишимга рухсат беришмасди, лекин ўша вақтда хурсандлигимдан уларнинг таъқиқларини эсдан чиқариб юбориб, гугуртни олдим. Болалар патни ѐндирабошлашди. У бирдан ловуллаб ѐнди, порохга ўхшаб портлаб, болалар майдончаси бўйлаб ѐйилиб кетди. Бу номаъқулчиликни тезда тўхтатишни талаб қилиб,деразалардан одамлар бақира бошлашди. Мен қўрқиб кетдим, худди ҳарбий фильмлардаги каби қўрқинчли таассурот бўлди. Бирдан кимдир ѐқамдан ушлади. Бу онам эди. У мени уйга судраб кетди.

Мен болаларга: «Гугуртимни беринглар!», дедим. – Ах, демак, сен гугуртларни рухсатсиз олибсан-да!

Ҳозир уйга борамиз вамен ҳаммасини отангга айтиб

Page 49: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

49

бераман. Етар! Бизнинг ўғлимиз безори эканлигини тан олиш пайти келди!

–Отам мени жазоламайди! У бундай усул

қўлламайди! Чунки у менга қараганда, қувончдан кўзлари порлайди, мен унинг қариган чоғида туғилганман!

Уйга келганимизда онам мени ўзимни тартибга келтиришим учун ваннахонага юборди. Кейин отамнинг кабинетига олиб кирди.

Отам хафа эди. У«Мен сени оиламиз таянчи бўласан, деб ўйлагандим. Бунинг ўрнига сен мени қариган чоғимда уятга қолдираяпсан. Сенга даҳшат деб лақаб қўйишибди! Бунинг қанча ѐмон сўзлигини обдон ўйлаб кўр. Мен сени урмайман, тўғри ўйлабсан – бу менинг усулим эмас! Мен сенинг келажагингдан ташвишдаман!», деди.

Page 50: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

50

Мен болалар хонасига қайтиб келдим. Мен бундай ҳаѐтга қандай қилиб етиб келдим! Кўз олдимда момомнинг юзи пайдо бўлди. Мана мени ким яхши кўради! Мана мен кимга керакман! Қайта-қайта мен хаѐлан отамнинг кабинетига қайтдим. У ҳеч қачон бунчалик ғазабланмасди. Мен ҳурматимни йўқотиб қўйдим. Опам, мени онам ва момом қўйган мартабадан йиқилганимдан қандай хурсанд бўлишини тасаввур қилаяпман.

Йиғладим. Ҳеч ким менинг хонамга кирмади, ҳаттоки онам ҳам! Мен жуда ҳам уялдим!Эх, қани эди бирон нарса қила олсам! Агар кечаси ѐнғин бўлса эди, мен ҳаммани уйғотиб, қуткариб қолардим. Йўқ, фақат ѐнғин эмас! Онам ѐнғиндан даҳшатли нарса йўқ!, дейдиАгар бирон гўдакни қутқарсамчи? Қаердан? Яқин атрофда дарѐ ҳам, ҳаттоки бирон кўлмак ҳам йўқ! Қандай қилиб каравот олдида ерда ухлаб қолганимни сезмай қолдим.

Кимдир мени ечинтираѐтганидан уйғониб кетдим. Кўзларимга ишонмасдим - бу Жанна эди! Мен ўзимни ухлаѐтгандай кўрсатдим. У мени ўпиб, эркалатиб гапирарди. Мен хурсандчиликданми ѐки аламданми опамни қучоқлаб йиғладим ва ҳиқиллаб унинг пинжига тиқилдим.Ўзим ҳам тушунмасдим. Опам – дилозор ва мазахчи Жанна мен билан қўшилиб йиғларди. Кейин у ҳар доимгидай қўполлик билан: «Етар, Чебурашка! Бунча қизларга ўхшаб йиғлайсан! Худди мен сени шунчалик бахтсиз эканлигингга ишонадигандай. Мен сени яхши биламан, укажон!»деди.Ва мен бахтли эдим.

Нима учун ҳикоя якунида бола ўзини бахтли ҳис қилди?

Еркега ота-онаси ва опаларининг муҳаббатини ҳис қилиш учун қандай хислат етишмади? Нима учун шундай ўйлайсиз?

Page 51: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

51

Оиланинг ҳар бир аъзосига қайси хислатлар бир-бирини тушуниш учун зарур?

Сизнинг оилангизда ҳамжиҳатликка қандай эришилади.

1-вазифа Сизнинг оилангизда қуйида келтирилган ҳислатлар намоѐн бўлган вазиятларни

эсланг.Бу ҳақида сўзлаб беринг.

2-вазифа Сиз учун ота-онангиз, ака-укаларингиз, опа-

сингилларингиз, бобонгиз ва момонгиз қилган ҳамма яхшиликларни эсланг.Уларни қучоқлаб, яхши, илиқ миннатдорчилик сўзларини айтинг. Улар учун аппликация, оригами, расм каби совғалар қилишингиз мумкин.

Page 52: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

52

Яхши қалблар дунѐси

Наталья Анишина

Бизнинг оилада аҳилдир ҳамма, Еттовлон яшаймиз жону дил бўлиб. Бувим – заминий эзгулик хазинаси, Уззукун тик турар қозон олдида, Таом тайѐрлайди кўнглини жойлаб, Барча овқатлари мазали бўлар. Бувимга бобомдир доим хизматкор, икковлон–гўѐки бизга мардикор. Бувимни меҳр-ла «азизам» дейди. Бозорда не керак ғамини ейди. Ота-онам ишлар шифохонада, Ҳеч дам олишмас доим меҳнатда. Туну кун уларни сира кўрмаймиз, Уйга қайтганида хурсанд бўламиз, Ва ором олишига берамиз навбат Чунки бор кучини олгандир хизмат. Бизнинг вазифамиз уйда оддийдир– Уларга қанот бўлиб бирга яшашдир. Хафа қилмай уларни, соғлом бўламиз, Ва сайрга кучукни олиб чиқамиз. Қиз – онадек, ўғил–отадек зиѐси, Бизнинг оила – яхши қалблар дунѐси.

Page 53: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

53

Онасидан аразлаган Қуѐнча ҳақида эртак

Ольга Хухлаева

Ўрмон ѐқасидаги шинамгина уйчада Қуѐнча яшарди. Бир куни у дўстлари билан серофтоб ялангликда ўйнагиси келиб қолди.

– Она, дўстларим билан сайр қилсам майлими? – деб сўрадиу.

– Албатта,–деди онаси, – фақат тушликка кеч қолма. Какку уч марта каккулаганда уйга қайт, бўлмаса мен хавотир оламан.

– Албатта ўз вақтида қайтаман, – дедиҚуѐнча ва ўйнашга чопиб кетди.

Ялангликда қуѐш ѐрқин нур сочарди ва ҳайвончалар шод-хуррам бир қарасанг бекинмачоқ, бир қарасанг қувлашмачоқ ва чехарда ўйнашарди... Какку уч, тўрт ва беш марта каккулади. Лекин Қуѐнча ўйинга берилиб кетганидан, уни эшитмади. Ва фақат қоронғу тушганда ва ҳайвончалар уйларига тарқала бошлаганида, Қуѐнча ҳам уйига - онасининг олдига шод-хуррам чопди.

Кеч қолганлиги учун онасининг ундан жуда ҳам жаҳли чиққан эди. У Қуѐнчани урушиб берди ва жазо сифатида уйдан чиқишини таъқиқлаб қўйди. Қуѐнчаонасидан хафа бўлди: у ахир онасини ранжитмоқчи эмас эдику, фақат дўстлари билан ўйинга берилиб кетиб, вақтни унутиб қўйди, уни эса ноҳақ жазолашди.«Онам мени умуман яхши кўрмайди, –деб ўйлади Қуѐнча. – Агар у мени яхши кўрганида, мени жазоламас эди».

ВаҚуѐнчауйдан ўрмонга қочиб кетди, уяча топиб олиб, у ерда қолиб яшашга қарор қилди.Кечаси ѐмғир ѐғди, совуқ тушди. Қуѐнчаўзини жуда ѐлғиз ҳис қилди, у уйга онасининг олдига кетгиси келди, бироқ уни жазолагани учун онасини кечира олмади.

Page 54: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

54

Эрталаб Қуѐнча қўшни дарахтда ўтирган зағизғонларнинг гапларидан уйғониб кетди.«Бечора она қуѐн,– деди бир зағизғон бошқасига. – Кеча унинг Қуѐнчаси уйдан қочиб кетибди, у Қуѐнчани бутун тун ѐмғир остида ўрмондан қидирди, энди эса қайғу ва ташвишдан қаттиқ касал бўлиб қолди».

Ушбу сўзларни эшитган, Қуѐнчаўйлади: «Агар онам мен учун ташвишланаѐтган бўлса, демак у мени яхши кўрса керак. У мен қочиб кетганим учун касал бўлиб қолибди ва ҳозир ўзини ѐмон ҳис қилаяпди. Мен уни кечиришим ва уйга қайтишим керак, ахир мен ҳам уни яхши кўраман». Ва Қуѐнчауйига югуриб кетди.

Page 55: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

55

Онаси уни кўргандан бирдан тузалиб кетди, каравотдан туриб, Қуѐнчасини эркалаб қучоқлади.

– Уйга қайтганингдан хурсандман, ўзимни ѐқимтойим, – деди онаси. – Мен сенсиз жуда ҳам ѐмон аҳволга тушдим, ахир мен сени жуда ҳам яхши кўраман.

– Мен ҳам сизни яхши кўраман, онажон, – дедиҚуѐнча.

Ўшандан бериҚуѐнчава унинг онасиаҳил яшашди ва бир-биридан хафа бўлишмади. Қуѐнчаонаси уни яхши кўришини ва нима бўлишидан қатъий назар яхши кўраверишини тушуниб етди.

Нима учун Қуѐнчаонасидан аразлади? Унинг ўрнида сиз қандай йўл тутган бўлар эдингиз?

Нима учун Қуѐнчаонасининг олдига қайтиб келди?

Бу ҳикоядан нимани тушуниб етдингиз?

Бу каби вазиятлар сизнинг ҳам оилангизда бўлганми, уларни қандай ечгансиз?

3-вазифа Шеърни ўқинг. Унга мос келадиган мақолни танланг ѐки ўзингиз мақол ўйлаб топинг.

Page 56: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

56

4-вазифа Қиссани ўқинг. Кейинчалик воқеалар қандай

ривожланиши ҳақида хаѐл қилинг. Наташа онасининг сўзларини қандай қабул қилганлиги жойидан бошланг.Нима учун? Қиссанинг давомини саҳналаштиринг.

Бирга қизиқроқ

Мария Скребцова

Бир том остида баъзан тиқилинч,

Доимо бизга жой етмай қолар,

Бир-биримизга бақирамиз,

Бир-биримизсиз яшашни хоҳлаймиз.

Аммо баъзида бир-биримизсиз,

Қийналиб ҳам қоламиз,

Яхшиси доимо бирга яшайлик,

Қийин бўлса ҳам, қизиқарлироқ бўлар.

Яхши кўриш қизиқроқ,

Дустлашиш ҳам,

Тушуниш-чи, қизиқроқдир,

Кечириш ҳам қизиқдир.

Page 57: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

57

Иккита пирожное Юрий Ермолаев

Онаси қизларидан идишларни ювишни илтимос қилди.

Айни вақтда опаси Наташа Африка бўйлаб саѐҳат ҳақида китоб ўқирди, кичкинаси Оля эса пластилиндан булочкалар ва кулчалар ясарди. Албатта онасига ѐрдамлашишни ҳоҳлашмасди. Бироқ Оля: аввал ѐрдам бераман, кейин эса бутун оқшом ясайман, деб қарор қилди. Ва ошхонага борди.

– Мен ҳам ҳозир бораман, фақат шу бобни ўқиб олай, – дедиунинг ортидан Наташа ва қўшиб қўйди:

– Шунақанги қизиқарли китоб, кўз уза олмайсан. Бироз ўтиб Оля Наташани чақириш учун хонага

қайтиб келди: – Нимага келмаяпсан, биз онам билан деярли ҳамма

идиш-товоқларни ювиб бўлдик. Мен бу ерда йўқман, – деди Наташа, китобдан кўз

узмай. – Мен ҳозир Конго дарѐси водийсида саѐҳат қилаяпман. Атрофимда пальмалар, тропик гажаклар, тўтиқушлар. – Ва у саҳифани варақлади.

Оля бир муддат опасининг ѐнида турди, хўрсиндива яна бир ўзи ошхонага кетди. Йигирма дақиқадан сўнг у тоза ликопчаларни олиб келиб, буфетга қўйди ва ясашга киришди.

– Мана мен уйдаман, – китобни ѐпиб, деди Наташа ва бирдан кулиб юборди.

– Лабингга нима суртиб олдинг? – Крем, – мақтанди Оля. – Мен иккита пирожноеедим.

Биттасини ўзим учун, иккинчисини сен учун. – Мен учун нимага? – қовоғини солди Наташа. – Онам айтди. Усенинг қачон Африкадан келишинг

ноаниқ, деди: Африка – узоқ, пирожное эса крем билан айниб қолиши мумкин.

Page 58: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

58

5-вазифа Тасаввур қилинг сиз меҳрибон сеҳргар бўлиб

қолдингиз ва оилангизни афсонавий мамлакатга олиб кетдингиз. Сизнинг ҳамма қариндошларингиз эртак қаҳрамонларига айланишди. Хаѐлан «Менинг оилам эртакда» манзарасини чизиб беринг. Бу манзара ҳақида гапириб беринг.

Оила – бу яқин ва туғишган инсонлар бўлиб, улар бир-бирини яхши кўриб ҳурмат қилишади, ҳеч қачон қийин вазиятда ташлаб кетмайди, доимо бирга, дардда ҳам, қувончли кунда ҳам. Бахтли оиланинг асоси – бу ҳамжиҳатликдир. Бу яқин инсонлар бир-бирини нечоғли эшитишлари ва бир-бирига қулоқ солишларига боғлиқ.

Ҳамжиҳатлик самимий суҳбат, оила аъзоларининг бир-бирига нисбатан эътиборли, сезгир ва ҳурматда бўлишлари эвазига эришилади. Ҳар бир инсон, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик, барчаси оиладаги тинч-тотувлик учун масъулдирлар.

Менинг аҳил оилам

Татьяна Рядчикова шеъри Александр Комаров музикаси

Доим бирга биз одимлаймиз – Дадам, ойим, акам ва мен! Ва бирга биз қўшиқ куйлаймиз– Дадам, ойим, акам ва мен!

Page 59: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

59

Доим кўриб йўлга тараддуд, Ёзда бирга йўлга чиқамиз, Одимлаймиз қадам- бақадам Қўшиғимиз баланд куйлаймиз: Дадам, ойим, мен ва акам – Менинг жуда аҳил оилам! Қишда эса чанғи сурамиз Ва ўямиз конькида музни. Майли совуқ чимчилайверсин – Қўрқитолмас аѐзлар бизни.

Бу ҳаѐтда яшаш чиройли, Қувончлидир ҳатто кун сайин, Чунки бизнинг ѐруғ қушиқлар Бизга ѐрдам бериши тайин: Дадам, ойим, мен ва акам – Менинг жуда аҳил оилам!

Page 60: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

60

11-12

ОИЛАВИЙ АНЪАНАЛАР

Катталар бошлаган ишни кичиклар давом

эттиради. Қозоқ халқ мақоли

Оилавий қизиқиш

Марина Дружинина

Синф соатида мактаб ишлари ҳақидаги одатий суҳбатдан сўнг Наталья Николаевна болаларга шундай таклиф берди:

– Қани, дам олиш кунларини ота-онангиз билан қандай ўтказишингизни гапириб беринглар-чи. Бутун оилангиз учун умумий бўлган қизиқиш қайси?

– Ҳаво яхши бўлса, биз отам билан футбол ўйнаймиз, – биринчи бўлибжавоб қайтарди Стасик. – Ёки бадминтон. Афсуски, онам биз билан ўйнамайди: у телефонда гаплашади ва тушлик тайѐрлайди. Шундай экан бу оилавий қизиқиш эмас.

– Менинг онам эса, мен билан ҳар қандай об-ҳавода, ҳоҳ ѐмғир, ҳоҳ қор бўлсин, стол теннисини ўйнайди! – партадан сакраб турди Гошка Заглушкин. – Биз ошхона эшигини стуллар суянчиғига қўямиз ва ҳоҳлаганимизча ўйнаймиз!

– Қойил! – жилмайди Наталья Николаевна. – Қолганлар нима қилади?

– Улар ҳам нимадир қилишади, – ўйланди Гошка. – Телевизор кўришади, газета ўқишади…

– Тушунарли, – бошини силкиди ўқитувчи. – Бироқ БУТУН оила биргаликда қизиқадиган машғулот ҳақида эшитгим келаяпди. Бундай машғулот кимнингдир уйида

Page 61: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

61

борми? – Бор! Бизнинг уйда! – жарангли бақирди Даша

Карамелева. – Биз бутун оиламиз билан чечѐткага қизиқамиз! Онам, отам, момом ва бобом ҳам! Вакатта момом Лиза – ҳаммамиз чечѐткага қизиқамиз! Ваалбатта мен ҳам!

– Ҳайратланарли! – қойил қолди Наталья Николаевна. – Наҳотки, ҳатто катта момонг ҳам чечѐтка билан шуғулланса?

– Сўраманг! Ҳаммадан кўпроқ! – ишонч биланйиғилган сочларини силкитди Даша.

– Ва кучукча Джулик ҳам! У чечѐтка бўлишини сезиши биланов, ўқдай учиб келади!

– Қандай оила! – завқланди ўқитувчи. –Қўшниларқаршилик қилишмайдими? Катта момонгиз бошчилигида ҳаммангизкучукча билан чечѐткада қадам ташлаганингизда қандай гумбурлаш бўлишини тасаввур қилаяпман!

– Биз қадам ташламаймиз! – бирдан кулиб юборди

Даша. – Биз уни пиширамиз ва еймиз. У кичкина

Page 62: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

62

ѐнғоқли мазали печенье! Биз оилавий ѐнғоқ чақишни ва хамирдан ҳар хил шакллар ясашни яхши кўрамиз. Кейин эса «чечѐтка» билан чой ичамиз ва кулгили воқеаларни айтиб берамиз. Ёлғиз Джулик«чечѐтка» билан жим шуғулланади: ғажийди ва бўлди. Фақат думини силкитади.

– Ажойиб оилавий қизиқиш! – хитоб қилди Наталья Николаевна. – «Чечѐтка»ни ҳаммамиз таътиб кўришимиз керак. Дашенька, келаси синф соатида албатта рецептни олиб кел.

Сизга Даша айтиб берган оилавий қизиқиш ѐқдими? Нима учун?

«Чечѐтка»ни оилавий анъана деб атаса бўладими? Фикрингизни асослаб беринг.

Оилавий анъаналар нима учун керак?

Оилангизнинг энг муҳим анъанаси ҳақида сўзлаб беринг.

1-вазифа Суратларга қаранг. Уларда тасвирланган қайси анъаналар сизга таниш? Улардан қайси бирига сизнинг оилангизда амал

қилишади?

Page 63: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

63

2-вазифа М. Курманалиннинг«Узоқ кутилган меҳмон

келди» шеърини ўқинг. Муаллиф қандай анъанани тасвирлаѐтгани ҳақида ўйланг? Сизнинг оилангизда меҳмонларни қандай кутиб олишади?

*** Меҳмон келди узоқ кутилган, Анча бўлди келмасди уйга. Уни кутиш бизга қўйилган Қувонч билан таъзимда унга. Ноз-неъматлар келтирдик Унга меҳмондорчилик билан. Қозонда-чи қайнар бешбармоқ Гўштнинг таъми тароват билан. Бизнинг тушлик тайѐр бўларкан, Биз меҳмонни шўх кутиб олдик, У ташвиш-ла куйиб-ѐнаркан Ва биз унга қайноқ чой тутдик. Мана таом тортилди бизнинг, Буғ таратиб қўй боши турар... Анъанани билиш– осонмас, Бу ҳаѐтда кўп керак бўлар!

3-вазифа Бобоси, момоси, отаси, онаси, турли ѐшдаги

болалар бўлган битта катта оилани тасаввур қилинг. «Оилавий оқшом» саҳначасини ўйлаб топинг ва ижро этинг.

Page 64: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

64

Якшанба

Олег Бундур

Якшанба – мана омад! Якшанбалар кўп зарур! Негаки ўша кунда Онам қуймоқ пиширур. Отам-чи, чой ҳўплайди. У билан ҳеч тўймаймиз, Кейин бутун оиламиз-ла Қуймоқ базмин қўймаймиз. Деразадан қўшиқ учар, Жўр бўлишга тайѐрман, Яхшидир– барчамиз жам, Ҳатто қуймоқ бўлмаса ҳам.

Бизнинг эзгу анъаналаримиз

Марьяш Закирова

Оила... Ҳар биримиз учун бу сўзда кўп маъно бор! У –муҳаббат, қувонч, бахт, илиқлик, содиқлик, ҳурмат, билим, яхшилик манбасидир...

Оила ва оилавий анъаналар – ажралмас тушунчалардир. Бизнинг оиламизда шундай эзгу анъана бор – авлодлар учрашуви. Ҳар йили 9 майда биз Коргалжын қишлоғида катта бобомизКуанышбайнинг уйида йиғиламиз.

Шу куни Улуғ Ватан Уруши йилларида ҳалок бўлган жангчилар Монументига анъанавий гуллар қўямиз, Ватанни фашистлардан ҳимоя қилган жигарларимизни эслаймиз. Биз бизнинг болаларимиз, невараларимиз,

Page 65: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

65

чевараларимиз уларнинг исмларини билиши ва ҳурмат қилиши жуда муҳим, деб ҳисоблаймиз.

Бундай учрашувларнинг зарурий хусусияти бу анъанавий дастурхон бўлиб, унда миллий таомлар: бешбармоқ, қовурдоқ, қази, шужук, қурт бўлади.

Шу ўринда айтиш керакки, бешбармоқ хамирини

тайѐрлаш рецепти бизнинг оиламизда авлоддан-авлодга ўтиб келаяпди: катта момомдан момомга, момомдан онамга, онамдан эса – бизга, қизларга. Қозоқ оиласи қизи албатта хамир тайѐрлашни билиши ва уни юпқа қилиб ѐйишни уддалай олиши керак, деб ҳисобланади.

Байрамона тушликдан кейин биз қозоқ халқ қўшиқларини, ҳарбий қўшиқларни куйлаймиз, халқ ўйинларини ўйнаймиз. Яна ўша куни биз албатта эсдалик учун бир-биримизга ўз қўлимиз билан тайѐрлаган кичкина совғалар берамиз.Учрашув сўнгида оилавий альбом учун биргаликда расмга тушамиз.

Page 66: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

66

Ушбу учрашувларда энг асосийси аждодлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш, бирга бўлиш, суҳбатдан завқ олишдир.

Шунингдек Янги йил ҳам оиламизнинг севимли байрамидир. Анъана тарзида ҳаммамиз туғилиб ўсган уйимизга йиғиламиз. Ҳаммамиз биргаликда арча безашни бошлаймиз: болалигимиздан қолган эски ўйинчоқларни иламиз. Биз уларни замонавий шарлардан кўра қизиқарлироқ, деб ҳисоблаймиз. Масалан, космонавт, ялмоғиз кампирнинг уйи, қор одам, халқ эртаклари қаҳрамонлари.

Ҳамманинг кайфияти байрамона. Момомиз Камар доим айтарди: «Бирга меҳнат қилиб ва бирга хурсандчилик қилинадиган ер завқли».

Анъана тарзида, биз фақат ўттиз биринчи декабрь тунида эмас, Наврўзнинг биринчи кунида ҳам ният қиламиз.

Бизнинг оиламизда бизга яшашда ѐрдам берадиган яна кўпгина бошқа анъаналар бор. Кўнглингиз ғаш бўлганда, енгишингиз учун кучингиз йўқлигини ҳис қилганингизда, катта аҳил оила даврасида биргаликда яшаган кунлар ва тунларни, қариндошларингизнинг бахтиѐр чеҳраларини эслайсиз.

Муаллиф оиласини қандай тавсифлаш

мумкин?

Сиз оилавий анъаналарга содиққолишни тўғри, деб ҳисоблайсизми? Нима учун?

Қайси анъаналар оила аъзоларига нисбатан муҳаббат ва меҳрибонликни намоѐн қилишга ѐрдам беради?

Оилангизда, сиз айниқса қадрлайидган анъаналар ҳақида гапириб беринг.

Page 67: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

67

4-вазифа Қосимхон исмли бола ва унинг онаси тўғрисидаги тугалланмаган ҳикояни ўқинг.

Уларнинг қандай «кичкина сири» борлиги ҳақида ўйланг? Бу ҳақида гапириб беринг.

Онаси билан Қосимхоннинг шундай анъанаси бор

эди: уйқудан олдин бир-бирларига кун бўйи нима воқеа бўлганлигини гапириб беришарди. Одатда онаси озгина иши ҳақида, у ерда нима янгиликлар бўлгани ҳақида, Қосимхон эса, мактабдаги воқеалар ҳақида ва бугун қанча қизиқарли нарсаларни билиб олганлиги ҳақида гапириб берарди. Кейин улар бир-бирларининг қулоқларига «кичкина сир» айтишарди, бундан боланинг юзида табассум пайдо бўларди ва онасининг кўзлари бахтдан порларди.

5-вазифа «Оиламнинг анъаналари»коллажини яратинг. 6-вазифа Шарқда қалдирғоч омад ва узоқ бахтли ҳаѐт

белгиси ҳисобланади. Бутун оилангиз билан қалдирғочлар шаклини оригамида йиғинг. Улар сизнинг оилангиздаги тинчлик бирдамлик туморига айлансин.

Page 68: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

68

Оилавий анъаналар – бу оилада бир авлоддан иккинчи авлодга ўтувчи қадриятлар бўлиб, барча оила аъзоларини бирлаштиради, уларни бахтиѐрроқ, бахтлироқ ва ҳаѐтларини қизиқарлироқ қилади.

Улар оилани жипслаштиради, уни ҳақиқий қўрғонга айлантиради, бу қўрғонда ҳар бир инсон ўзини қатъий ҳимоя остида ҳис қилади.

Page 69: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

69

Оиланинг эзгу анъаналари туфайли, инсонлар умуминсоний қадриятларга етишадилар, муҳаббат, яхшилик, жонкуярлик кўрсатиб, ўз яқинларига мадад ва кўмак беришни ўрганадилар.

Менинг оилам

Елена Курячий шеъри ва музикаси

Мен билна бирга уйда Қариндошларим яшар Биргаликда биз катта Ва аҳил бир оиламиз Йиғилишни севамиз Байрам дастурхонида Шунда қувонч ҳам кўп-да, Бахт ҳам тўладир уйда Нақорат: Бобом ва бувижоним Дадам, ойим ва мен. Акам, опам– бу маним Аҳилдир оилам! Гармошкани қўлига Олганда бобожоним, Ўйин тушамиз бизлар, Куйлайди бувижоним. Барча иш баҳслашилар Кулфатмас – аҳдлашилар. Қачон сен билан бирга Бўлса аҳил оилар. Нақорат

Page 70: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

70

13-14 МЕНИНГ ЖАМОАМ

Ёлғиз ва алоҳида – икки карра қийинроқ, икковлон ва бирга эса – тўрт карра осондир

Қозоқ халқ мақоли

Синфда Валентина Осеева

Петя синфхонага кирганидан болалар уни бирдан

ўраб олишди.

–Янги ўқувчи, янги ўқувчи! Исминг нима? –қичқиришарди улар.

–Менинг исмим Петя Набатов.

–Қандай ўқийсан? Болалар жим бўлишди ва қизиқиш билан жавобни

кутишди. Петя елкасини қисди ва кулимсиради:

–Ғалати савол!.. Албатта аълочиман!

–Орқадаги партага ўтир, Набатов! –деди Игорь.

–Нимага орқадаги партага? –норози оҳангдасўради Петя.

–Хафа бўлма. Бизда шундай қоида бор: биз доим аълочиларни орқа парталарга ўтқазамиз.Мен ўзим ҳам у ерда ўтираман. Орқада қолганлар эса, ўқитувчиларнинг кўз олдида бўлиши учун яқинроқ ўтиришади.

–Яхши! Билмагандим. Дарс бошланди. Ўқитувчи Андрей Александрович

болаларни доскага чақирди. Бир неча марта Набатовдан ўтирган жойидан сўради. Саволларга Петя тутилмасдан жавоб берди.

–Яхши! Жуда яхши, Набатов! –мақтадиўқитувчи.

Page 71: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

71

Дарсдан кейин Витя Волков шундай таклиф берди: – Ҳоҳлайсанми сенга Москвани кўрсатаман?

–Бугунми? –сўради Петя.

–Йўқ, бугун бўлмайди. Мен ўртоғимнинг олдига кетаяпман. У касал, ва биз навбат билан унга дарсларни олиб борамиз.

–Майли. Сен бўш бўлганингда борамиз. Болалар дўстлашишди. Витяни ташвишлантирган

ягона нарса– бу Набатовнинг дарсларда ўзини тутиши эди. Петя ўқитувчибошқа ўқувчини доскага чақирганида толиққандай ва зериккандай кўринарди. Ҳар қандай хато бўлганда, у илжайиб парта суянчиғига ўзини ташларди ва баланд овозда дерди:

–Хато! Нотўғри! –ва жавоб беришга уринарди. Ўқувчи, доска олдида туриб, асабийлашишни

бошлади, ҳар дақиқада Петяга қарардива унинг юзидаги табассумни кўриб, умуман ўзини йўқотиб қўйди.

Бир куни шундай вазиятдан кейин болалар Петянинг олдига келишди ва дўстона шундай дейишди:

–Сен аълочисан, Ҳамма нарсани тез ўрганиб оласан, қолганларга эса қийин; шунинг учун улар жавоб бераѐтганда, бекорга уларни чалғитма.

Петя хафа бўлди ва дарғазаб бўлибдеди:

–Нима дегани бу - чалғитма? Мен ҳеч кимни чалғитаѐтганим йўқ.

Вақт ўтди. Набатовва Витянинг Москва бўйлаб сайрлари аллақачон тугаган эди, иккала бола ҳам ич-ичидан бундан афсусланса ҳам, ҳеч қайси бири бу ҳақида биринчи бўлиб гап очишни истамас эди.

Бир куни Андрей Александрович бутун синфга мурожаат қилиб, деди:

–Биринчи чорак якунига етмоқда. Буня Прониндан ташқари, деярли ҳамма орқада қолганлар етиб олишди. Унга ўзлаштиришида ѐрдам бериш зарур.

Page 72: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

72

БолаларВитя ВолковБунькага ѐрдам беришига қарор қилишди.

Бир неча кун ўтди.Дарсда Андрей Александрович Бунькани чақирди. У доскада қизариб турарди ва ўртоқларига ҳадиксираб қаради. Улар жимгина унгақарашлари ва табассумлари билан далда беришга ҳаракат қилишди. Витя унга бош ирғиди. Ёлғиз Петя ўнг қўлини столга қўйиб ва тирноқларига қараб, лоқайд ўтирарди.

Ўқитувчисавол берди. Бунька жавоб берди.

–Яхши, –деди Андрей Александрович. –Бўрни ол! У бир нечта гапларни айтиб турди. Бунька

эҳтиѐткоронабўр билан доскада ѐзди. Андрей Александрович доскага қаради.

–Яна бир марта, - яхши, –дедиу, Доска пастида

охирги сўзларни ѐзиб тугатаѐтган Бунькага қараб. –Яшавор!

–Нотўғри! –бирдан Петянинг овози эшитилди.–Ушбу ҳолатда юклама отдан алоҳида ѐзилади, унда эса қўшиб ѐзилган.

–Йўқ, нотўғри! –бақирди синф.

–Унда алоҳида ѐзилган! Жой камлиги учун, ҳарфлар бир-бирига яқинтурибди, ва ҳаммаси тўғри! –бақирди Игорь.

Андрей Александрович қовоғини солди, пешонасидабирдан ажин пайдо бўлди; у нигоҳини Петя Набатовга қаратди:

–Сен хато топдингми, Набатов?

–Менимча Пронин нотўғри ѐзди, –деди Петя.

–Кейинги сафар шошилма, –деди норози

оҳангдаўқитувчи. –Сен эса Пронин ишонч билан жавоб беришинг керак.

Дарсдан сўнгболалар жойидан туриб, Петяни қуршаб олишди:

Page 73: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

73

–Сен, нима уни атайлаб чалғитдингми?

–У ўртоқ эмас, жўжахўроз! –болаларни итариб, нафрат билан бақирди Витя.

Набатов бўздай оқариб, китобларни партага ирғитди:

–Мен ўртоқ эмасманми? Мен жўжахўрозманми? Майли!

Эртаси куни Петя синфга қўнғироқ чалингандагина келди. Жойига ўтираѐтиб, ҳеч кимга қарамасликка харакат қилди. Ўзини мисолларни ечаѐтгандай банд қилиб кўрсатиб, дарсда жим ўтирди. Юраги беҳузур бўлди. Беш баҳолар уни қувонтирмасди, ҳаѐти зерикарли бўлиб қолди.

Иккинчи чорак охири яқинлашди. Энг заифўқувчи бўлиб яна Бунька қолди. Нима қилиш керак? Ва Петя бирданқарор қилди.

–Болалар, мен… –Унинг овози ҳаяжондан титраб

кетди. –Агар сиз истасангиз… рози бўлсангиз… мен жон деб Пронинга ѐрдам бераман…

Қийин кунлар бошланди. Петя ва Бунька доим бирга эди. БолаларПетяқарамоғидагиБунькага қандай қилиб секин ва астойдил тушунтираѐтганлигини кўришди.

Петянинг сабрига бутун синф қойил қолди. Ҳаттоки Волков ўртоқларига деди:

–Мен унинг ўрнида чидай олмасдим! Бир нарса десанг, у бошқа нарса дейди!

Бир куниболалар Петянинг олдига келишди:

–Ишлар олдинга силжияпдими?

–Силжияпди, –деди Петя ваҳижолат бўлиб жилмайди.

Андрей Александрович, Петяга қараб,деди:

–Мактабжамоада яшашни ўргатади.

Page 74: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

74

Ўқитувчининг «мактабжамоада яшашни ўргатади» деган сўзларини қандай тушунасиз?

Сизнинг фикрингизча Петяга Бунькага ѐрдам қўлини чўзиши учун нима туртки бўлди?

Бунда Петяда феъл-атворниг қайси хусусиятлари намоѐн бўлди?

Сиз синфингизда дўстликни мустаҳкамлашга ѐрдам берадиган қандай ҳатти-ҳаракатлар қилгансиз?Улар ҳақида гапириб беринг.

1-вазифа «Аҳил синф қонунлари»ни ўқинг, гуруҳ бўлиб муҳокама қилинг, сиз нима қўшимча қилган

бўлар эдингиз?

Бир киши ҳамма учун ва ҳамма бир киши учун.

Агар сени ҳурмат қилишларини истасанг, бошқаларни ҳурмат қил.

Сенга эътибор қилишларини кутишдан олдин, атрофдагиларга эътибор қарат.

Синфдошларингни баҳолама, уларни қадрла. 2-вазифа Вазиятни ўқинг, уни гуруҳ бўлиб муҳокама қилинг.

Қандай қилиб низони бартараф қилиш мумкин? Қарорингизни айтинг, ижро этинг.

Танаффусда Канат коридорда югурди ва ноҳосдан

Асқар билан тўқнашиб кетди. Асқар Канатни қувлаб етиб олди ва қаттиқ итариб юборди. Болалар муштлашиб кетишди.

3-вазифа Қўшни партадагилар бир-бирингизга ўгирилинг,

жилмайинг ва бешта яхши сўз айтинг.

Page 75: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

75

Ўзингизга қулоқ солинг. Нима ҳис қилдингиз? Кайфиятингизни дафтарда тасвирлашга ҳаракат қилиб кўринг.

«Дўстларни ўзгартирманг ҳеч қачон»

Елена Карабеля Дўстларни ўзгартирманг ҳеч қачон, Уларни бўлмас чақадек майдалаб. Буни англайсиз вақт ўтиб сўнгроқ– Бу дунѐда йўқдир дўстдан яқинроқ. Ҳеч қачон йўқотманг дўстларни, Чамалаб бўлмас бу айрилиқни. Эски дўст қайтмас, асло қошингга Алмаштириб бўлмас уни бошқага. Дўстни ранжитмоқ эмас инсофдан– Дилда бу озор яра бўлиб қолар. Гарчи улар эпласа-да афв этишни, Қалб дарчалари ѐпиқ бўлиб қолар. Дўстликни асраш лозимдир доим. Бу туйғу ўлмайди асрлар оша. Яхши дўст хоинлик қилмас ҳеч қачон, Шундай содиқ инсон йўқдир жаҳонда!

Ғалаба сири Масал

Баъзида машғулотлардан бўш вақтларида икки

мактаб ўқувчилари футбол ўйнашарди. Мусобақаларда

Page 76: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

76

енгган командага ўқитувчи ўз қўллари билан совға топширарди. Бир куни янги мусобақалар арафасида Ўқувчиларўқитувчисининг олдига келиб, ундансўрашди:

–Айтингчи, нима учун биз камдан-кам рақиблар устидан ғалаба қозонамиз, ахир биз ҳам улардек эпчил ва чаққонмиз-ку. Ғалабанинг сири нимада? Балки омаддадир?

Бунга жавобанўқитувчиўқувчилардан уни кутиб туришларини сўради ва хонадан чиқиб кетди, орадан бироз вақт ўтиб, қўлида вазанинг синиқлари билан қайтиб келди. Ҳар бирўқувчига биттадан бўлак бериб,деди:

–Мен ғалабанинг сирини фақат сизларнинг ичингиздан донолик ва зеҳниниишлатиб, мен синдиргунимга қадар бўлган вазанинг ҳолатини чизиб бера оладиганингизга айтаман.

Ўқитувчишундай деб, чиқиб кетди. Ўқувчиларқийин вазифадан довдираб қолишди, қўлларига чизиш учун керакли нарсаларни олишди ва ўзларидаги бўлакларга қараб чиза бошлашди. Уларнинг ҳар бири ѐлғиз ўзи сирни билгиси келарди. Шу сабабдан, улар бир-бирларидан узоқроқда ўтиришди ва расмларини кўра олмасликлари учун қўллари билан тасвирни ѐпиб чизишни бошлашди.

Ишларини тугатиб, улар ўқитувчининг олдига келдилар, уларнинг ҳар бири айнан ўзининг тасвири тўғри эканлигига ич-ичидан умид қилишарди. Бироқ ҳамма ўқувчилар ҳар хил вазаларни чизгандилар, чиройли ва унчалик чиройли эмас, лекин уларнинг ҳеч қайсиси улар бўлакларини олган вазага ўхшамасди. Шунда ўқитувчи ўқувчиларга расмларини қайтариб берди ва яна бир марта ўзларини синаб кўришларини сўради.

Муваффақиятсизликдан сўнг улар парчаларни бирлаштириб, ниҳоят бир-бирларига ўз ишларини

Page 77: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

77

кўрсатишди ва уларнинг расмлари бир-биридан қанчалик фарқ қилишидан ҳайрон қолишди. Маслаҳатлашиб, бирлашишга ва биргаликда вазани чизишга қарор қилишди. Бўлакларни ѐпиштириб, улар битта катта бўлак етмаѐтганлигини тушунишди. Шунда йигитчалар ѐпиштирилган вазани бутун тарафи билан ўзлари томонга буришди ва вазани қийинчиликларсиз аввалги ҳолида чизишди. Кейин ўқитувчининг ѐнига жавобни билиш учун боришди.

У биринчи турган расмни қўлига олибоқ жилмайди вадеди:

–Саволингизга жавоб топганингизни кўриб турибман. Ҳақиқатдан ҳам ғалаба фақатгина ўзини йўқотишдан қўрқмай дўстлари билан бир бутун бўла оладиганларга насиб этади.

–Устоз, бизга вазани чизишга ҳалал бермаган

йўқолган бўлак нимани англатади? –сўрадиЎқувчилар.

– Ах, ҳа, –деди, қолиб кетган парчани олиб,

ўқитувчи, –бу–омад, у билан тўғри муносабатда бўлсангиз, у доим сизнинг қўлингизда бўлади.

Нима деб ўйлайсиз, нима учунўқитувчи омадни «ғалаба ваза»сидаги кичкина бўлакча деб ҳисоблайди?

Муваффақиятли жамоавий фаолиятда қайси хусусиятлар муҳим?

Аҳил муносабат сизнинг синфингизга омадга эришишда ѐрдам берган ҳолатни эсланг?

Page 78: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

78

4-вазифа Мақолни давом эттиринг. Улар нимага

ўргатади?

5-вазифа Қуйидаги ҳолатларга ўз ечимингизни таклиф қилинг

ва уларни ижро қилинг.

1-ҳолат

2-ҳолат

6-вазифа Ота-онангиздан «Мактабдаги дўстлик ҳақида

ҳаѐтий ҳиқоялар» мавзусида интервью олинг. Синфдошларингиз билан бирга «Ота-оналаримизнинг мактабдаги ҳикоялари» деворий газетасини тузинг.

Синфдошингиз ҳеч қачон синф тадбирларида иштирок этмайди.

Синф қизиқарли спектакль премьерасига бормоқчи. Синфдошингиз жуда ҳам боришни ҳоҳлаяпди, аммо болалар боғчасида карантин ва укасини ташлаб кетадиган ҳеч ким йўқ.

Page 79: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

79

7-вазифа Бир мактаб болаларининг шиори бор эди:

Синфдаги дўстликни қадрла, Бир-бирингни доим қўллаб-қувватла!

Гуруҳларга бирлашиб, синфингиз шиорини яратинг. 8-вазифа Синф жамоаларида оиладаги каби ўз анъаналари

бор. Шундай анъаналардан бири ҳақида Олмота шаҳридаги қозоқ-турк лицейи битирувчиси Шерзат Айтбаев гапириб берди: «Синфимизда тенгдошимизнинг туғилган кунида унинг онасига гулларни совға қилиш ва шу орқали бизларга шундай ажойиб дўст совға қилгани учун миннатдорчилик билдириш одатимиз бор эди. Биз бу анъанани ҳалигача сақлаб қолганмиз».

Сизнинг синфингиздаги анъаналар ҳақида гапириб беринг.

Синф жамоаси – бу жамиятнинг бир бўлаги бўлиб, унда доимо яхшилик, ҳамжиҳатлик, ўзаро ѐрдам, сезгирлик ҳукмронлик қилиши керак.

Умумий қизиқишлар, ҳамкорликдаги фаолият, ўзаро ѐрдам синфдаги дўстликнинг мустаҳкамланишига ѐрдам беради.

Page 80: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

80

ДЎСТЛАР ҚЎШИҒИ

Аркадий Хайт ва Александр Левенбук шеъри

Борис Савельев ва

Александр Флярковский музикаси

Майли бизга шамол куйласин,

Майли қуѐш сочсин ѐрқин нур,

Дўсти бўлса кимнинг заминда,

Бежиз эмас яшар дунѐда.

Бир, икки – қайғу – кулфатмас,

Қайғу чекмоқ, асло керакмас.

Қаддингни тик тут, эгилма,

Билгил, яхши дўст доим ѐнигда.

Ким сўзининг устидан чиқса,

Ким кулфатдан асло қўрқмаса,

Ким аямаса сўнгги кучини,

Дўст номига фақат у мансуб.

Керак бўлса у доим тайѐр

Тоғлар ошиб, ўрмон ошишга.

Бирга қувонч, бирга дард тортса –

Мана шудир дўстлик қонуни.

Page 81: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

81

15-16 ЯХШИ НОМ

Йигитнинг яхши номи унинг

эзгу амаллари билан танилади. Қозоқ халқ мақоли

Бизнинг Куку

Марина Дружинина

Бир куни синфимизда Ваня исмли янги бола пайдо бўлди, фамилияси ҳам – Куку! Эшитганимиздан кулиб юбордик! Кун бўйи кулиб юрдик. Фамилияни қара! Ҳар қандай лақабдан ѐмон!

Биз навбат билан янги боладан сўрардик: «Сен– кукумисан?» Ва у ҳар сафарвазмин жавоб берарди: «Ҳа, мен Кукуман». Биз эса: «Кўринишингдан ўхшамайсан!»–деб кулардик.

Эртаси куни яна ҳамма кулиб юрди. Бунинг устига параллел синфдагиболалар ҳам қўшилишди. Танаффусда улар ҳам Ванькадан бир-бирига гап бермай сўрашарди: «Куку сенмисан?»Унинг эса парвойига ҳам келмайди: «Ҳа, мен Кукуман».

Дарсдан кейин бизтўдалашиб мактабдан чиқдик. Кукуниг атрофида айланиб кулардик ва какку ҳақидаги қўшиқни бақириб айтардик–биз уни куйлашга ўргатдик: «Ку-ку! Ку-ку! Беғам яшайманку! Ва узоқдан менинг кукулашим эшитиладику Ку-ку! Ку-ку!»Ўта кулгили!

«Буни суръатга олиш керак», –қарор қилдим мен.Мобил телефонимни чиқардим ва видеокамерани тўғирлашни бошладим. Бирдан, қаердандир, барваста амаки пайдо бўлди, мобил телефонимни тортиб олди! Ва –қочиб қолди! Аниқроғи, қочиб кетмоқчи бўлди. Лекин бунинг ўрнига дод-вой кўтарди: «А-а-а-а!»ва

Page 82: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

82

янатушунарсиз нимадир деди ва ерга йиқилди. Ваня Куку уни ѐғидан чалган экан! Амаки ўрнидан турмоқчи бўлганида, Ванька уни оѐғидан тортди ва у яна йиқилди.

Полициячи ҳам етиб келди–у айнан ўша ердан ўтиб кетаѐтганди. Полициячиўғрининг қўлини қайириб, кишан тақди. Кейин машина чақириб, амакини олиб кетди.

Ҳаммаси шунчалик тез содир бўлдики, биз кутилмаган воқеадан ланг очилиб қолган оғзимизни ѐпишга ҳам улгурмадик.

Кетишдан олдин Полициячи Ванькадан сўради: –Фамилиянг нима? – Куку. Полициячи жавобдан ҳайратланмади. У

Ваньканингқўлини қаттиқ сиқиб: –Азамат! деди Менга эса: – Мобил телефонингни кейинроқ қайтариб берамиз.

Бу–ашѐвий далил, деди Бир ҳафтадан кейин мактабда мажлислар залида

умумий навбатдан ташқари мажлис бўлди. Саҳнага бирдан учта Полициячи чиқди. Ва уларнинг бошлиғи, полковник бўлса керак, балки генералдир, маълум қилди:

–Полицияга хавфли жиноятчини қўлга олишда ѐрдам бергани учун тўртинчи «Б» синф ўқувчиси Иван Куку қимматбаҳо совға – рақамли фотоаппарат ва ѐрлиқ билан тақдирланади!

Қойил! Ўша одам бир қанча жиноятлар содир этган ва уни анчадан бери қидиришаѐтган экан!

Иван саҳнага югуриб борди. Полковник (балки генерал) унинг қўлини сиқиб, мукофотни топширди. Бизни эса:

–Дўстингиз Кукудан намуна олинг!, деб ундади Ҳамма қарсак чалди. Бошқа полициячиларва

директор ҳам Иванни табриклашди. Шу билан

Page 83: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

83

биргадиректор тантанали суратда деди: – Куку –мактабимиз фахри! Кечқурун мен онамга Куку қандай қилиб машҳур

бўлганлиги ҳақида гапириб бердим. –Буни қаранг, қандай кулгили фамилия –ва қандай

қаҳрамон! Тўсатдан менга бу фамилия унчалик ҳам кулгили туюлмай қолди…

–Биласанми ўғлим, инсонга фамилия зеб бермайди, аксинча инсон фамилияга зеб беради.

Нима деб ўйлайсиз, Ваня ўз фамилиясига қандай муносабатда эди? Жавобингизни матндан мисол келтириб тушунтириб беринг.

Бу ҳикояни тушунишингизга сизга нима ѐрдам берди?

Номингизни фақатгина қаҳрамонлик ишлари билан машҳур қилиш мумкин деб ўйлайсизми? Нима учун бундай деб ўйлайсиз, тушунтириб беринг?

Кундалик ҳаѐтда инсонга ўз номидан фаҳрланиб юришга ѐрдам берадиган амалларни айтиб беринг.

1-вазифа Сўзларни тўғри тартибда жойлаштириб, қозоқ халқ мақолини ўқинг. Ушбу мақолнинг

тўғрилигини тасдиқловчи мисолларни келтиринг.

2-вазифа Ота-онангиздан улар пок номлари билан

фахрланадиган аждодлари тўғрисида интервью олинг. «Аждодларимнинг пок номлари» постерини яратинг.

Page 84: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

84

3-вазифа Эртак қаҳрамонлари номини билиб олинг. Ушбу

қаҳрамонлар хайрли ишлар қиладиган вазиятларни ўйланг. Ижро этинг.

Эзгулик дарсларида

Наталья Анишина

Синфда қиш куни тонгдан Эзгулик дарси бўлди. Ҳамма қунт билан ўқиб Ва улар энди ўзаро Конфетлар билан эмас, Бўлишдилар Эзгулик билан. Унутиб хафаликни Бутун синфда сулҳ туздилар. Ҳал қилинди–бундан кейин Ҳеч қандай бўлмас жанжал! Ўз-ўзича бўлиб қолмай. Ҳаммамиз жипс бўламиз,

Page 85: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

85

Бутун синф яхши ўқиб, Дўстларга ѐрдам берамиз. Музейга экскурсияга Бизни чорлайди Сергей. Семѐнов Николай эса Уйига чақирар чойга. Табиатда сайр этишга Ҳам чанғида учишга Чорлади Катя, Инналар Ва Кудрявцева Марина. Анжелика Гена билан Илҳомланиб ишонтирар: Болалар уйига бориб, Ғамхўрлик қилиш истар: –Уларга қийин, ота- онасиз, Бизга бўлсин қариндош! Эзгулик дарсларида Илиқлик бўлди жуда, Бу илиқлик нуридан Барча гуллар очилди!

«Тақдирни ҳадя этиш»

Галина Матвеева

Даркембай ШокпарулиҚозоғистон тарихида, нафақат ўзига хос санъаткор, заргар, ҳайкалтарош, металлга ишлов берувчи ҳақиқий уста, балки ѐшларни амалий санъатга ўргатадиган «Асыл» мактаб-устахонасининг асосчиси сифатида қолган.

Page 86: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

86

2017 йилнинг октябрь ойидаОлмотада режиссѐр Миргалым Есиркенов «Ұста» («Уста») фильмини тақдим этди.

«Ушбу буюк уста ҳақидаги фильмга киришишга мени, аввламбор, унинг муносиб, очиқкўнгил, довюрак ва ўз мақсадидан қайтмайдиган инсон сифатидаги шахсияти ундади.Фақатгина ҳунарини ўзлаштириш ва ривожлантириш эмас, балки қозоқ миллий анъаналарини сақлаб қолиш ва ўз шогирдларига уларни етказиш каби мақсадлар»– деди фильм яратувчиси. Кейин эса: «Мен Даркембай Шокпарулининг ички дунѐсига қизиқаман, у унинг нафақат ишида, балки қозоқ халқининг қадимий анъанавий санъатига бўлган илоҳий севгисини сақлаган шеърий қалбида ҳам ифода этилган».

Шокпаруликўп йигит ва қизларга ўз йўлини топишга ѐрдам берди, бироқ икки боланинг тақдирида муҳим роль ўйнади.

Бир куни Даркембай ўз ҳаѐт йўлини бошлаган болалар уйига ташриф буюрди. Зинапоя бўйлаб кўтарилганида, узун коридор бўйлаб юрганида, ўзининг собиқ хонасига қараганида, хотиралар қуйилиб келди. У икки болани нимадир ҳақида берилиб гаплашаѐтганини кўрди. Болалар бир-бирига жуда ҳам ўхшарди, ака-укалиги кўриниб турарди. Даркембай улар билан гаплашди. Андрей ва Лѐня унга хоналарини, дафтарларини, севимли китобларини кўрсатишди. Унинг юрагини болаларча самимият ва тоза юракларнинг беғуборлиги таъсирлантирди.

–Рассом бўлишни истайсизми? Болаларнинг кўзлари порлаб кетди: –Албатта, истаймиз! У болачаларни бағрига босишни, уларнинг ҳаѐтида

ҳаммаси яхши бўлишини ишонтиришни истади. Бирдан ака-укаларни уйига олиб кетишга, улар ҳақиқий инсон

Page 87: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

87

бўлишига ѐрдам беришга қарор қилди!Даркембайни унинг оиласида болалар кўплиги ҳам тўхтатиб қолмади. Унинг бундай қарорини тушуниш билан ѐндашишларига ишонарди, чунки «яқинларингга ѐрдам бер» қатъий қоидаси унинг оила аъзолари учун муқаддас эди.Шокпарулидиректорнинг хонасига ишонч билан борди…

Йиллар ўтди. Андрей ва ЛеняШокпаровлар оиласида туғишгандай бўлиб кетишди. Даркембай уларни она тупроқни севишга, миллий маданиятни ўрганишга ўргатди, қозоқ тилини ўзлаштиришга ѐрдам берди. Унинг вафотидан кейин улғайиб қолган ўғиллари отасининг ишини давом эттиришга ҳаракат қилишди. Лѐня «Ҳаѐтимдаги асосий одам» асарида шундай ѐзади: «Отам менга ажойиб тақдир туҳфа қилди, мени санъат йўлига бошлади ва менинг доно устозим эди.Мен унинг сиймосини – олийжаноб, ҳалол, меҳрибон,тоза қалбли ва эзгу фикрли инсон сиймосини абадий ўз қалбимда сақлайман!»

Шокпарулиоиласида қандай муқаддас бурч бор эди?

Феъл-атворининг қайси жиҳатлари Даркембойга Андрей ва Лѐня ҳаѐтида яхши из қолдиришга ѐрдам берди?

Қайси эзгу ишлар учун Даркембой Шокпарули номи қозоғистонликлар хотирасида мангу яшамоқда?

Устага ўхшаш инсонларни ҳаѐтда учратганмисиз? Шулар ҳақида айтиб беринг.

Page 88: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

88

4-вазифа «Инсонни кийим эмас, қилган амаллари безайди» мавзусида коллаж яратинг.

Расмлар, фотосуратлар, газета ва журналлардан қирқиб олинган парчалардан фойдаланинг.

5-вазифа Пок номни сақлайдиган инсон аҳлоқи ва қадр-

қиммати ҳақидаги ҳикматли сўзларни ўқинг. Ота-онангиз ѐрдамида бундай инсон ҳақида ўз

ҳикматли сўзингизни тузишга ҳаракат қилинг. Уни Ўқувчи дафтарига ѐзинг.

Ҳайкални кўриниши безайди, инсонни эса, унинг

қилган амаллари.

Пифагор Пифагор

Инсоннинг пок номи унинг ҳаѐт самарасидир.

Абу Шукур Балхи

Инсон қадр-қиммати у мақсадига ета олишлиги ѐки олмаслигидан қатъий назар, мақсадга қайси йўл билан кетаѐтганлиги билан белгиланади.

Абай Кунанбаев

Заковат олтиндан қиммат, аммо ҳалоллик,

адолатлилик ва қадр - ҳар қандай доноликдан

муҳимроқ.

Али Апширони

Page 89: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

89

6-вазифа 19 аср немис ѐзувчиси Бертольд Ауэрбах шундай

деган: «Шундай номлар борки, улар осмондаги юлдузлар каби мангу ва ѐрқиндирлар».

Номлари асрлар давомида яшаб келаѐтган ва мамлакатимиз номини машҳур қилаѐтган кўпчилик инсонлар Қозоқ тупроғида туғилган. Улардан баъзиларини сиз биласиз.

Интернет, китоблар, газетава журналлардан фойдаланган ҳолда, қуйида келтирилган мамлакат ҳаѐтида пок из қолдирган қозоғистонликлар ҳақида оғзаки хабар ѐки тақдимот тайѐрланг: Дина Нурпеисова, Куаныш Сатпаев, Марат Жылынбаев, Джамиля Стехликова, Самал Еслямова, Мария Мудряк, Евгений Набоков.

Одамлар, ватан, табиатга бўлган муҳаббат – инсоннинг яхши номи асосидир. У кучсизларни кучли, кучлиларни олижаноб, бутун оламни эса тозароқ ва гўзалроқ қилади. Шунинг учун инсондаги энг қимматли хислат бу унинг меҳрли юраги ва эзгу ишлари ҳисобланади. Инсоннинг бу ҳаѐтда қандай из қолдириши, қандай ном олиши айнан ўша хислатларга боғлиқ.

Шундай экан, ватанингиз, инсонларнинг манфаати учун яхшилик қилинг!

Page 90: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

90

ЯХШИЛИК ҲАҚИДА

Татьяна Мухаметшина Шеъри ва мусиқаси

Сен ва мен яшаѐтган бу улкан дунѐда, Меҳр етишмас, камдир инсоний эзгулик. Бир-биримизни асраб севишни ўрганамиз, Бир-биримизга юлдуздек порлашни ўрганамиз. Нақорат: Баҳорда сув жимирлар, Қишда куйлар шамоллар. Эзгулик тилайлик, келинг Бир-биримизга дўстлар! Майли сахийлик учун мактабда қўйилмасин баҳо, Сен бир куни кел-да, шунчаки яхшилик кўрсат, Ва шунда совуқларда учар баҳор ифори, Ва шунда Ер юзида биттага кўпаяди кулгу!

Нақорат:

Бизни юзлаб йўллар кутади, бироқ ҳар кимнинг ўз йўли бўлар, Ва мақсад сари боришга, албатта, ѐрдам беради дўстлар. Бизнинг азалий орзулар амалга ошиши учун, Доим бўлсин яхшилик дарси энг асосийси!

Нақорат:

Page 91: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

91

Ўзингизни текшириб кўринг

Тест саволларига жавоб беринг.

1. Тўғри мулоҳазани танланг:

А) Ор-номусва қадр-қиммат – бугун ҳеч нимани

англатмайдиган сўзлардир.

Б) Инсон унинг қадрига етишлари учун, энг яхши

хислатларини таъкидлаб кўрсатиб туриши керак.

В) Энг доно иш – бу бошқача иш тутиш истаги

кучли бўлиб турган пайтда ҳам, ўз қадр-қимматини

йўқотмасликдир.

2. Дўстингиз касал бўлиб мактабга келмади.

Сиз:

А) Ҳолидан хабар олиб, ўтказиб юборган

дарсларида кўмаклашаман.

Б) Ўқишга қачон келишини сўраш учун, унга

қўнғироқ қиламан.

В) Ўзи қўнғироқ қилишини кутаман.

3. Ҳовлидош болалар укангиз устидан кулишни

режалаштиряптилар. Сиз:

А) Бу ўйинда фаол иштирок этаман.

Б) Ўйинни четлаб ўтаман.

В) Укамни ҳимоя қилиб, инсон устидан кулиш яхши

иш эмаслигини уқтираман.

Page 92: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

92

4. Ушбу кунда оилавий анъаналарга кўра, сиз

касб байрами муносабати билан бобонгизнинг

ҳолидан хабар оласиз. Лекин аксига олиб,

дўстларингиз сизни футбол ўйинига таклиф

қилишяпти. Сиз:

А) Дўстларимдан узр сўраб, ота-онам билан

кетаман.

Б) Ота-онам орқали бобомдан узр сўраб,

дўстларим билан кетаман.

В) Футболга бориб, эртаси куни бобомни кўришга

бораман.

«Асосий тушунчалар ҳақида доно фикрлар»

лойиҳаси

Лойиҳа устида ишлаш орқали сиз умуминсоний

қадриятлар ҳақидаги доно фикрларни излашда

давом этасиз. Келгуси тўплам учун

саҳифаларни расмийлаштиришни бошланг.

Page 93: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

III-БЎЛИМ

ИНСОН

БЎЛИШ

Page 94: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

17-18 МУСТАҚИЛЛИК ВА МАСЪУЛИЯТ

Ҳар бир инсон барча одамлар олдида, барча одамлар ва барча-барчаси учун масъул ҳисобланади ва жавобгардир.

Фѐдор Достоевский

Асан ва Усен (Ибрай Алтинсариннинг

«Бой ва камбағалнинг ўғиллари» асари асосида»)

Бу анча олдин содир бўлганди. Бир овулда ўн

ѐшдаги икки дўст – Асан и Усен яшарди. Бир куни овул қўнимдан жилди ва тепалик ортида ўйнаѐтган болаларни эса, эсдан чиқариб қолдиришди. Улар манзилга келиб қарашса, овул йўқ. Асан бақириб йиғлай бошлади, Усен эсадеди:

– Йиғлаганинг билан ҳеч нарса ўзгармайди. Яхшиси кўчиб кетган овулни қидирамиз.

Манзилгоҳда Усен тешиги синган эски игна, пичоқ синиғи ва бир ҳовуч от ѐлини топди. Атрофни кўздан кечириб, кўчиб кетган овулнинг изларини топди ва Асан билан биргаликда уларнинг изидан кетди.

Дарѐга бориб етишди. У ерда болалар чанқоқларини қондиришди. Бироқ Асан қорни очганини айтиб, яна йиғлай бошлади. Бирдан уларнинг олдидан ўрдак учиб ўтиб, яқинроқ жойга қўнди.

– Яқинорада ини бўлиши керак. Отам менга айтганди, агар эҳтиѐж бўлса, ўрдакларни овлаш мумкин.Мени уни бу ишни қандай қилганлигини кўрганман. – деди Усен.

Page 95: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

95

У от ѐлларидан тузоқ тўқий бошлади, кейин уни ин ѐнига қўйди. Кўп ўтмай ўрдак қайтиб учиб келди. У тузоққа ўралиб, учолмай қолди. Усен ўрдакни тузоқдан олиб, пичоқ синиғи билан уни эпчиллик билан нимталади.

– Энди биз овқат тайѐрлашимиз мумкин, – дедибола.

– Оловсиз қандай қиламиз? – сўради Асан. Усен бир фурсат индамай турди, дарѐ қирғоғи

бўйлаб юриб, қаттиқ тош бўлагини топди. Кейин эски чопонидан бир тутам пахтани юлиб олиб, тошга қўйди ва пичоқ синиғи билан тошга зарб билан ура бошлади. Учқун сачраб, пахта ѐна бошлади. Асан ўтин олиб келди ва болалар олов ѐқишди. Ўрдакни таѐқчанинг учига илиб, пишира бошлашди. Ўрдак қовурилиб пишгандан сўнг, тўйгунча ейишди.

Page 96: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

96

Асан умуман мусибатни эсдан чиқариб, қирғоқ бўйлаб чопди ва бирдан бақирди:

– Усен! Усен! Қара: бу ерда балиқлар кўп экан. Усен овул манзилгоҳида топиб олган игнани оловга

қўйди. Бир муддатдан кейин игна қизарди. Бола уни оловдан олиб, эҳтиѐткорлик билан эгди, қармоқ тайѐр бўлди. От ѐлидан қармоқ ипини, хивиччадан қармоқ дастасини тайѐрлашди. Қармоқ тайѐр бўлди.

Усен Асан ушлаган чигирткалардан бирини илгакка илиб, қармоқни сувга ташлади. Олабуғалардан бири бирдан хўракка ташланиб, ютди. Ушланган балиқни чопонга ўраб қўйишди.

Қуѐш ботиб, қоронғу туша бошлади ва излар кўринмай қолди. Тунашга ва тонг отиши билан яна қидиришни бошлашга қарор қилишди. Асан ухлаб қолди, Усен эса кундуз куни тутган балиғини оловда тоблаб пиширди. Хаѐлига яна отасининг сўзлари келди: «Агар чўлда адашиб қоладиган бўлсанг, ѐдингда тут, одамлар доим сув бўйида яшашади».

Шарқдан тонг ѐришганда, Усен Асанни турғизди. Балиқ билан тамадди қилиб, болалар йўлга тушишди. Баланд тепаликка кўтарилишди ва пастда катта кўлни кўришди, унинг атрофида эса, кўплаб чорва моллари бор эди. Ўт билан қопланган кўм-кўк майсазорда, қадрдон овулнинг отлар ва қўйлар подаси ўтлаб юрарди

– Азизларимиз! Ўзлари йўлни топишди! – ота-оналари йиғлашарди ва бахтдан кулишарди.

– Катта бўлиб қолишибди! Ҳақиқий йигитлар! – деб хурсанд бўлишди ҳамма овулдагилар.

Ҳикоя қаҳрамонларининг мустақиллик фазилати нимада намоѐн бўлди?

Мустақил бўлиш учун нима қилиш керак?

Page 97: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

97

Қайси бирингизни ота-онангиз мустақил деб ҳисоблайди? Нима учун?

Ҳаѐтингизда мустақил равишда жиддий қарор қабул қилишга ҳеч тўғри келганми? Шу ҳақда сўзлаб беринг.

1-вазифа Қайси ўнг ѐки чап устунчада мустақил одамнинг ҳислатлари тўғри кўрсатилган.

2-вазифа Ҳаракатлар,юз ифодаси ва имо-ишоралар орқали

бир нечта уй ишларини тасвирлаб беринг. Синфдошларингиз сизнинг уйда нима иш билан шуғулланишни ѐқтиришингизни топишсин.

3-вазифа Расмларга яхшилаб қаранг. Болалар қайси уй

юмушларини бажаришаяпди? Сизда уйда қандай мажбуриятларингиз бор? Уларни санаб ўтинг. «Мен ўзим» мавзусида кластер тузинг.

Page 98: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

98

«Ўзим» Кадыр Мырза-Али шеъри

Мен ҳаммасин биламан: Ўзим эрта тураман, Эрта ўйғониб ўзим! Йиғаман кўрпа-ўрним! Ўзим туриб оѐққа, Шошаман кийинмоққа. Мени деб ота- онам Кечга қолмасин ишга! Барин бажардим бугун! Шу учун қувнаб кулдим!

Page 99: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

99

Масъулият Замонавиймасал

Ярмарка – шовқинли жой. У ерда истаганча ҳамма

нарса топиш мумкин. Сотувчилар қувноқ ва ўзига хос. Ҳар бири қолганларидан кўра ѐрқинроқ ва қизиқарлироқ мақтаб, ўз товарини сотишга уринади. Харидорлар кеккайиб юришади, дўконларга қарашади, баҳосини суриштиришади, ўйланишади.

– Масъулият, кимга масъулият? – дея ѐруғ юзли ва елкасида бир даста ѐрқин маъсулиятли сотувчи ўзига эътиборни тортди. – Янги, ажойибмасъулият! Олинг – афсус қилмайсиз!

– Балки ўғлимга олсаммикан? У ҳали кичкина. Сизнимасъулиятингиз бизга тўғри келадими? – сўради ѐш аѐл.

– Масъулиятсизга жудаям зарур! Ўғлингиз кичкина, эс-ҳушини йиғиб олади! Балки бошқа нарсани танлар! Сиз эса – тап-тайѐр – масъулиятли бўласиз! Тўғри танлов қилишига ва қарор қилишига ѐрдам берасиз! Ажойиб!

– Оламан! –деди иккиланмайаѐл. Сотувчи баланд овозда куйлаб, қаторлар бўйлаб

юриб кетди: – Кимгамасъулият!? Катта ҳам, кичик ҳам, ҳар

қандай таъбга бор! Қизча, сенгамасъулият керакми! – Фақат бир тангам қолди, – аранг эшитиларли

гапирди қизча. – Менда эса кичкинаси бор! Ҳеч бўлмаса мана бу!

Онангни кайфияти учун жавобгар бўласан! Тасаввур қил, бу қандай зўр!

Қизча бошини қимирлатиб, тангани узатди.

Page 100: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

100

– Амаки!Масъулият сотиб олинг! – ѐнидан ўтиб кетаѐтган одамга мурожаат қилди у. – У сизга ҳаммадан ҳам кўпроқ зарур! Ҳамма нарсадан кўра яхши ишлайди! Сизга эътибор бера бошлашади ва қарабсизки бошлиқсиз!

– Ҳа-а-а, – шимининг чўнтагидан ҳамѐнни

чиқараѐтиб, хаѐлга берилди киши. – Йигитча, масъулият сотиб ол! Сенга эҳтимол

керакдир! – У менга нимага керак? Менда ўзимда бор! –

ишонч биланжавоб бердибола. – Сен эса яна ол, керак бўлади! – бўш

келмадиСотувчи. – Менга бировники керак эмас! Мен ўзим учун ўзим

жавоб бераман! Мен доим ўз сўзимда тураман, ҳеч кимга панд бермасликка, ўз мажбуриятларимни

Page 101: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

101

яхшибажаришга, тўғри йўл тутишгаҳаракат қиламан! – дедийигитча ва жилмайиб, нари кетди.

Нима деб ўйлайсиз, нима учун бола масъулиятни харид қилмади?

Масъулият нима дегани? Нимага ва нима учун биз масъулиятни ҳис қилишимиз керак?

Масъулиятли инсон қайси хислатларга эга бўлади?

Сиздан маъсулиятни талаб қиладиган кундалик юмушларни санаб ўтинг. Ҳар доим ҳам ҳамма нарсани виждонан бажарасизми?

4-вазифа Суратларга қаранг ва саволга жавоб беринг: «Турли касб эгалари ким ва нима учун

масъулдирлар?»

5-вазифа Қуйидаги вазиятларга ўз ечимиингизни таклиф

қилинг ва уларни ижро этинг. Қуйидаги вазиятларга ўз ечимиингизни таклиф

қилинг ва уларни ижро этинг.

Page 102: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

102

1-вазият. 2-вазият.

3-вазият.

6-вазифа Сиз учун келаси ҳафта «Масъулият ҳафтаси»

бўлсин. Сиз ўз мажбуриятларингизни қандай бажараѐтганларингизни кузатиб боринг ва баҳоланг.

Мустақиллик – бу бировнинг ѐрдамисиз ҳаракатлар ва эзгу ишларқилиш. Мустақиллик инсонни масъулиятга ўргатади.

Масъулият – бу қилган ишларингиз, ҳатти-ҳаракатларингиз ва сўзларингиз учун жавоб

Жандос бобоси билан уйда ѐлғиз. Бола мактабга

кетишга тайѐрланаяпти. Бобосининг юраги касал. У

неварасидан тезда дори олиб келгани дорихонага бориб

келишини илтимос қилди. Бола эса мактабга кеч қолиши

мумкин. Нима қилиш керак?

Дина дарсларини тайѐрлаши керак. Уй вазифаси кўп

ва мураккаб. Лекин уни дугоналарининг қўнғироқлари,

ҳовлида ўйнаѐтган болаларнинг овозлари доимо

безовта қиляпти.

Айжан овулга бувисиникига меҳмонга келди. Ёзнинг жазирама куни. Бувиси қизчани сув олиб келгани қудуққа юборди. Лекин Айжаннинг умуман кўчага чиққиси келмаяпти!

Page 103: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

103

бера олишингиздир. Масъулиятли инсон ўз ишига виждонан ѐндашади, берган сўзида туради, доим у инсонлар, табиат ва ўргатилган ҳайвонлар олдида жавобгар эканлигини ѐдида тутади. Ҳар биримиз ўзимизда мустақиллик ва масъулиятни тарбилай оламиз.

Инсон бўлмоқ

Владимир Мигули шеъри ва музикаси

Бўсағадан тортиб бизга Ҳаѐт йўлларин ѐзган, Ўз йўлингни танла Ва ундан юргил дадил! Майли омадинг келсин, Ростин айтса яшадинг! Майли сени йўлласин Тақдир сенга лойиғин! Нақорат: Унутмагин, унутма фақат Шовқинларда – аср куйида, Энг асосий касб ҳаѐтда – Инсон бўлиш аслида! Йўлларда яшалган ҳаѐт Жудаям, жудаям кескиндир! Ўзимизга қатъий бўламиз, Изимиздан қолидириб йўллар! Ҳурмат қиламиз, севамиз, Яратамиз, ижод қиламиз! Иссиқдаям совуқларда ҳам Биз деймиз бир-биримизга: Нақорат.

Page 104: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

104

19-20 ЖАСОРАТ ВА ҚАТЪИЯТ

Жасурлик қоидаси – ўзига ишонишдар.

Қозоқ халқ мақоли

Кабанбой Каракерей Шакен Кумисбайулы

Кабанбой Каракерей авлодидан бўлиб, донғи

чиққан қозоқботиридир. Унинг жасорати, довюраклиги, иродаси вадев қомати ҳаттоки душманларида ҳам унга нисбатан ҳурмат уйғотарди, унинг фикри билан ҳисоблашишарди.

Ботир бор вужуди билан «барымта» – «уруш» сўзидан нафратланарди. Қаерда уруш бўлса, у ерда қурбонлар бўлади. Бу доимкулфат ва етимлар кўз ѐшига олиб келади. Ботир эсахалқ ҳомийсидир, довюрак, дадил жангчи, қаҳрамон-баҳодир.

Туғилганида унга Ерасыл деб исм қўйишди. Бир куни, ѐшйигит бошқа йилқичилар билан биргаликда отларнисувлоққа олиб борди. Уюрнинг бир қисмиайрилиб, қалинқамишзорга адашиб кириб кетишди ваѐввойитўнғизларга тўқнаш келишди. Отлардан безовта бўлиб, улар турли ѐққа ўзларини отишди.

Бирдантуплар орасидан Ерасылга қараб оғзида кўпиги оқиб, ханжардек олдига чиқиб турган сўйлоқтишлари билан катта қора тўнғиз отилиб чиқди. Ғазабланганҳайвонваҳима уйғотарди. Ҳаммаси кўз очиб юмгунча содир бўлди. Чўлда яшаб ҳар қандай воқеаларга кўниккан ѐш йигит бу сафар ҳам ўзини йўқотиб қўймади. У

Page 105: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

105

найзани тўғри ҳайвоннинг оғзига жасорат билан йўналтирди. Ерасыл энди найзани чиқарганида, изидан бошқа тўнғиз кўринди.

Ерасыл ўзига келишга улгурмасидан, қутурган махлуқ унга ташланди. Катта сўйлоқтишлариунинг ѐнгинасидан ўтиб кетди. Бирданоткишнаб, тепага қараб сапчиди ва ѐнбошга қараб гуп этиб йиқилди. Йигитчанинг оѐқлариузангига илашиб қолди. Оѐқларини бўшатишга улгурмасидан, тўнғиз, орқага ўгирилиб, яна ҳужумга тайѐрланди. Йигит бор кучини йиғди. Инсон ва ҳайвон беллашувибир лаҳза давом этди... Ҳўкиздай келадиган тўнғиз ер тишлади. Ерасыл, нафасини ростлаб,ерга чўккалади.

Уруғдошлари ѐрдамга етиб келганида, Ерасыл жон бераѐтган оти олдида ўтирарди. Нарироқда иккита катта тўнғизнинг танаси ѐтарди. Одамлар қойил қолишди.

Даурен Кастеев. Кабанбой-ботир

Page 106: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

106

– Буни тўнғиз деса бўлади! Қойил! Айниқса акаси Бердавлат роса астойдил қувонди, у

Ерасылтўнғиз билан олишувда омон қолганига ҳеч ишонмасди. Уни маҳкам қучоқлаб, икки чаккасидан ўпа бошлади ва дерди:

– Сен ҳақиқий ботирсан! Мен сени фақат бўйинг узун, ўзинг ҳали кичкинасан, деб юрибман! Агар тўнғизни енгган бўлсанг, демак, сендатўнғизникидай куч бор! Ҳа, ҳа, ҳамма эшитсин! Бундан кейин униКабан-ботир, деб атанг!

Бу воқеа яқин ва узоқ овулларга ѐйилди. Уни катталар ҳам, болалар ҳам айтиб юришарди. Шундай қилибКабан-ботир – Кабанбой исмлари Ерасылга йўлдош бўлиб қолди.

– Кабанбой! Кабанбой! – бу исм қозоқ жангчиларининг жанговор шиорига айланди.

Ҳаѐтининг охиригачаКабанбой-ботир хон қароргоҳида ҳарбий кенгашда айтган сўзларига содиқ қолди:

– Қозоқнинг авлодларидан қолган еридан бошқа бойлиги йўқ. Душманларга бир қарич ерни ҳам бермайман, у менинг боқувчим ва бешигимдир. Халқим, авлодлар ери учун жонимни аямайман!

Умрининг охиригача жанговор найзани қўлидан туширмади. Туғилган ери ва халқини ҳимоя қилиш учун катта чўлни бошидан охиригача айланиб чиқди.Ҳаѐтини аямади, шон-шуҳрат изламади. Умри давомида бирон урушда енгилмади.

Ҳарбийлик соҳасини оддий жангчидан бошлаганКабанбой-ботираста-секин Қозоқ хонлигининг бош саркардаси лавозимигача кўтарилди. Меҳр-муҳаббат ва ҳурмат билан одамлар уни Дарабоз, Хан-ботир, деб аташарди.

Page 107: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

107

Худонинг назари тушган халқбундай қаҳрамонларга эга!

Кабанбой-ботир қандай инсон бўлган?

Жасур ва қатъиятли инсонлар қандай хусусиятларга эга бўлади?

Нима деб ўйлайсиз, инсон ўзида жасурлик ва қатъиятлиликни тарбиялаши учун нима қилиши керак?

Ҳеч қачон ҳеч нарсадан қўрқмайдиган инсонларингиз борми? Улар ҳақида сўзлаб беринг.

1-вазифа Биринчи устунчадаги сўзларни иккинчи устунчадаги сўзлар билан бирлаштириш

орқали қозоқ халқ мақолларини йиғинг. Уларнинг маъносини тушунтириб беринг.

Page 108: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

108

2-вазифа Қуйидагилардан қўрқадиган инсонга қандай қилиб

ѐрдам бериш мумкинлигиниўйлаб кўринг:

Ушбу вазиятларда қандай қилиб қўрқувни енгиш,

жасорат билан қатъиятни тарбиялаш мумкинлиги ҳақидаги маслаҳатларни муҳокама қилинг.

3-вазифа Дарсда ўқитувчиболаларга жунгарилар билан

урушдаги қаҳрамон-ботирлар ва уларнинг жасоратлари ҳақида гапириб берди. Бир ўқувчидеди: «Урушда қаҳрамон бўлиш осон. Ҳозир уруш бўлганда, мен ҳам жасорат кўрсатган бўлардим».

Биринчи қозоқ космонавти Токтар Аубакировнинг ишонишича,«ҳар бир инсон ҳаѐтида жасорат қилиш

Page 109: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

109

учун имконият тинчлик даврида ҳам бор». Сиз қандай ўйлайсиз? Тинчлик вақтида ҳам қаҳрамон унвонига лойиқ жасорат кўрсатса бўладими?

Интернет, китоблар, газета ва журналларда берилган маълумотлардан фойдаланиб, ҳозирги тинч даврда қозоғистонликларнинг мардона ишлари ҳақидаги ахборотларни топинг. Ана шундай инсонлардан бири ҳақида «Замонамиз қаҳрамони» номли ҳикояни ѐзинг.

Сизнинг ҳикояларингиз бутун синф билан тузиладиган «Замонамиз қаҳрамони»китобига киради.

Иосиф Уткин Қаҳрамонмас, кўкрак қалқон қилганлар. Ва сўзи–шундай! Ва қўллари – шундай! Қаҳрамоннинг баланд овозигамас Ўлчаймиз биз унинг бўйини. Қарайсан, бошқаси, ҳам гапирар аранг, Ва бўйи ҳам паст, кўриниши ҳам, Бироқ бунча муомаласи юксак бу қадар! Гўѐ жасоратга ундайдиган бонг! Ва биз йўқотамиз ўзимизни, Ва осон бўлмайди бизга ҳам Барча қаҳромонлар мардликларини Айтиб чиқсак агар юртга номма ном...

Page 110: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

110

Ёш қаҳрамонлар («Душман ичида қолган бола»

қиссасиданпарча) Қосим Кайсенов

Улуғ Ватан уруши бошланди. Фашистлар томонидан босиб олинган Украинадан ҳарбий хизматчиларнинг оилалари кўчиб кетишга улгурмади. Бекатлардан бирида душман бомбаси парчасидан офицер-артиллеристнинг ўғли Серик Мергенбаевнинг онаси ҳалок бўлди. Болапартизанлар отрядига аранг қўшилди. Жасур, довюрак ва қатъиятли ўн ѐшли қозоқ болакай Серикотряд билан биргаликда душман фронти орқасида жанг қилди.

Бир куни у жароҳатдан эндигина тузалганида,

дўстиБорис билан разведкадан қайтарди. Улар узоқ вақт район бўйлаб кезиб юришди, кўп қимматли маълумотлар тўплашди ва болаларнинг кайфияти жуда ҳам яхши эди. Қишлоқ яқинида болалар дарѐ томонга

Page 111: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

111

бурилиб, қирғоқ бўйидаги туплар бўйлаб, кесиб ўтишга қарор қилишди.

Ўша куни ҳаво жуда иссиқ эди.Болалар чарчаб, қирғоқда озгина дам олишга ва чўмилишга қарор қилишди. Бироқ, улар дарѐга яқинлашишганда, у ерда сувда безовта типирчилаѐтган икки одамни кўришди. Чўмилаѐтганларнинг кийими қумда уюм бўлиб ѐтарди ва ѐнида иккита винтовка дарахтга тиралган турарди.

– Немислар! - шивирлади Борис. – Ўйлаб топган нарсаларини қаранг-а: чўмилишмиш!

– Фашистлар. – тўғирлади Серик. – Нима қиламиз? – сўради Борис. – Кўраяпсанми

улар қирғоқдан қанча узоқда... Кел уларнинг винтовкасини оламиз, қирғоққа сузиб келишларини кутамиз ва уларни йўқ қиламиз.

– Албатта! Бўлмаса, биз қандай жангчимиз! – қатъият биландеди Серик.

Отрядга қайтиб келиб, болалар бажарилган вазифа ҳақида командирга ҳисобот бериш учун штабга шошилишди.

– Баракалла! Ҳақиқий қаҳрамонлар! – мақтади Иван Кузьмич.

Болалар штабдан чиқишди, командир эса, уларнинг ортидан анча вақт ўйланиб қараб қолди. У болаларни астойдил яхши кўрарди, қолаверса уларни отряддаги ҳамма яхши кўрарди. Жасур ва ақлли болалар ўзларини ажойиб жангчилар сифатида кўрсатишди.

Сизга кичик қаҳрамонлар манзур бўлдими? Нимаси билан?

Кундалик ҳаѐтда инсондан жасурлик ва қатъиятлиликни талаб қиладиган вазиятлар қайси?

Page 112: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

112

Нима деб ўйлайсиз ушбу фазилатлар ўқишда керакми?

Ўзингизни жасур инсон деб ҳисоблайсизми? Нима учун?

Ҳаѐтингизда сизни жасурроқ, қатъиятлироқ қилган қандайдир ҳодиса рўй берганми? Шу ҳақда айтиб беринг.

4-вазифа Ғалабадаги жасурлик, қатъият ва ирода нафақат душман билан урушда пайдо бўлади,

балки ўз камчиликларингиз ва кучсизлигингиз билан курашда ҳам намоѐн бўлади.

Қуйидаги вазиятлар билан танишинг. Ҳамма таклиф қилинган вазиятлар қаҳрамонларнинг жасур ҳатти-ҳаракатлари билан ўзаро боғлиқми? Гуруҳларда муҳокама қилинг ва ўз жавобингизни асослаб беринг.

1-вазият.

2-вазият. 3-вазият.

Полапон инидан тушиб кетди, Санжар эса уни жойига қайтариш учун баланд дарахтга чиқди.

Алишер баланд томдан жасорат билан пастга сакради, бу билан у бошқаларга жасур эканлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлди.

Боря тезроқ улғайишни ва кучли бўлишни орзу қиларди. Яна у ҳамма ундан қўрқишини жуда истарди. Ҳар бир қулай вазиятда у мушт кўтарар, ранжитадиган сўзларни гапирарди.

Page 113: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

113

4-вазият. 5-вазият.

Жасурлик– инсоннинг энг яхши

хислатларидан бири бўлиб, ўзига бўлган

ишончни орттиради ва мақсад сари илдам

қадам ташлашга ѐрдам беради. Жасур одам

эртами кечми, ғалабага етиб келади.

Қатъиятлилик – бу масъулиятли

қарорларни мустақил равишда қабул қилиш

кўникмаси бўлиб, дадиллик ва ишонч билан

мақсад сари қадам ташлаш, йўлда учрайдиган

тўсиқларни енгиш демакдир. Қатъиятлилик

инсонга куч бағишлайди ва кўп ишларда

муваффақият олиб келади.

Жасурлик ва қатъиятлилик – ҳар бир

инсонга нафақат қийин вазиятларда, балки

кундалик ҳаѐтда, ўқишда, меҳнатда керак

бўладиган фазилатлардандир.

Алан қизни ҳимоя қилди. Лекин бундан яхшилик чиқмади: йиртилган пальто, кўздаги кўкариш.

Айдана фигурали учиш билан шуғулланади васпортнинг ушбу турида юксак чўққиларни забт этмоқчи. Мураббий унга сакраш машқлари устида кўпроқ ишлаш кераклигини айтди. Машқларда қизалоқ бир нечта мураккаб сакраш ҳаракатларини бажарди, йиқилса-да, қайта-қайта такрорлайверди. Оғриқли бўлса-да, қиз йиғламади.

Page 114: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

114

Мард капитан бор эди

Василий Лебедев-Кумач шеъри

Исаак Дунаевский мусиқаси

Мард капитан бор эди, У тинсиз дунѐ кезди, Ва хўб кезди уммонда. Ва ўн беш бор ғарқ бўлди. Наҳанглар ичра қолди, Бироқ у бир бора ҳам Ҳеч пинагин бузмади! Ва жангда ҳам, офатда ҳам, У тинмади сира ҳам Ўз қўшиғин куйлашдан. Нақорат: Капитан, капитан, Кулиб туринг, Гарчи кулгу Байроғидир кеманинг. Капитан, капитан, Ҳечам тинманг – Мардлар учун Бўйсунади денгизлар! Капитан бир кун бироқ Бўлди бир юртда йироқ Ва оддий боладек Севиб қолди у чунон. Қизарди у ун беш бора, Дудуқланди, гезарди Аммо севишини у Айтишдан хўб қўрқарди. У озди, ғамгинлашди Ва унинг учун ҳеч ким Дўстона куйлолмади. Нақорат

Page 115: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

115

21-22 ВИЖДОН ИЛМИ

Ор-номус ва виждон –

ҳар бир инсоннинг йўлдоши Қозоқ халқ мақоли

Виждон

Замонавий масал

Ака ва сингил уйда ѐлғиз қолишди. Ака синглисига деди:

– Юр, қидириб кўрамиз, уйда бирон ширинлик қолмаганмикан.

– Агар сен мени бизни ҳеч ким кўрмайдиган бирон жойга олиб борганингда эди, мен сен билан жон деб кетардим.

– Юр омборхонага борамиз, у ерда биз еса бўладиган бирон нарса топамиз ва бизни ҳеч ким кўрмайди.

– Йўқ, бизни у ерда қўшни кўриб қолиши мумкин. У боғда олмалар теради.

– Унда ошхонага борамиз, – унади акаси синглисини, – у ерда нақд бир банка асал турибди. Конфетлар ва печенье бор, холодильникда эса – катта бир бўлак мазали пирог ва музқаймоқ бор, ўзим кўрдим.

– Ошхонада бизни қўшни аѐл кўриб қолади. Тўғри, у ҳозир ойна олдида ўтириб, пайпоқ тўқияпди.

– Оббо, бунча қўрқоқ бўлмасанг! – дедиқатъий ширинхўр, – кетдик унда ертўлага, олма еймиз.У ерда бизни, эҳтимол, ҳеч ким кўрмас.

– Ҳа-а-а…, Ҳақиқатдан ҳам сен бизни у ерда ҳеч ким кўрмайди, деб ўйласанми? Наҳоткисенвиждон номли

Page 116: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

116

хоним бизни девор ортидан ҳам кўра олишини, билмасанг. Ундан зиндонда ҳам яшириниб бўлмайди.

Акаси қўрқиб кетди. – Тўғри айтасан, синглим! – дедиу. – Виждонбизни

ҳатто инсон кўзи ҳеч нарса илғамайдиган жойларда ҳам кўради. Шу сабабдан, биз Виждонга қарши бормаслигимиз керак. Кейинчалик ўзимиз уяладиган нарсаларни қилмаслигимиз керак.

Ушбу масал нима ҳақида? У нимага ўргатади?

Виждон нима дегани? Инсонга виждон нима учун керак?

Виждонли инсон қандай хислатларга эга бўлади?

Сизни виждонингиз қандай олтин қоидаларга ўргатади?

1-вазифа Жуфтини топинг. Xап томондаги ҳар бир сўз бирикмасига маъносига тўғри келадиган ўнг

томондаги ибораларни танланг.

Page 117: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

117

2-вазифа Кўзларингизни юмиб, виждонингиздан қандай

ҳаракатларингиздан мамнун эканлигини айтиб беришини сўранг

3-вазифа Қуйидаги вазиятларга ўзечимингизни таклиф

қилинг ва ижро этинг. 1-вазият.

2-вазият.

3-вазият.

Айдос дўсти билан автобусда ўтириб кетарди. Болакай уларнинг олдига келган ѐши улуғ аѐлга ташвишли назар ташлади, аммо дўсти шундай шивирлади: ―Кўзингни юмиб, ўзингни ухлаганга сол‖…

Уйда байрам, ҳамма хурсанд. Фақат Полина на ўйнаяпти, на куляпти, курсида жимгина ўтирибди. Дадаси айвонга торт олиб келгани чиққанида, Полина қизариб кетди, боши оғриганини баҳона қилиб, ѐтоғига йўл олди. Дадаси тортни очганида, не кўз билан қарасаки, тортнинг безаги бўлган ширин атиргуллар ғойиб бўлибди …

Нурсултоннинг ойиси туғилган кун.Бир кун аввал у қўшни ҳовлидан бир нечта энг чиройли атиргулларни қирқиб олди ва онасига совға қилди. Онаси эса қўшни ҳовлига қаради-да, кейин қайғули ҳолда ўғлига назар ташлаб, гулдастани олмади …

Page 118: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

118

4-вазият.

4-вазифа Ота-онангиздан уларнинг ҳаѐтидаги виждоннинг

маъносини сўранг. Шу ҳақида оғзаки ҳикоя тайѐрланг.

«Виждон нима ўзи» Мария Скребцованинг

шеъри Ким яшаса виждони билан Ҳеч кимга панд бермайди. Виждон–кўнгил хазинаси. Унда олам дафинаси.. У йўл кўрсатар бир нур каби. У кулфатдан сақлар сени. У қалбингда порлар доим. У– мустаҳкам қалқонинг.

Компас

Бердибек Сокпакбаев

Бир куни отаси Канатга қора, ялтироқ, соат катталигидаги компас совға қилди. Қорамтир кўк учли милларини қаерга бурманг, у ҳар доим шимолни кўрсатаверади.

Канат бундай совғадан жуда ҳам хурсанд бўлди. Овулдаги болаларнинг ҳеч бирида бундай компас йўқ. Ўз афзаллигидан хурсанд бўлиб, кўчага чиқди ва болалар томонга қараб чопди.

Кеча синфда назорат иши бўлди. Гавҳар доимгидай аъло баҳо олди. Дафтарларни тарқатишганда, қизча ўз мустақил ишини диққат билан кўриб чиқди ва ўқитувчи сезмай қолган хатони топди …

Page 119: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

119

– Бодан, – хурсанд қийқирди, у. – Қара, қандай компасим бор!

Ҳамма ўйинни ташлаб, Канатни қуршаб олди ва бир-бирига сўз бермай сўрай кетишди:

– Кўрсатчи... Менга бер... Ушлаб кўрай... Канат биринчи бўлиб энг яхши дўсти Боданга

компасни ушлаб кўришга берди. Кейин яна уч-тўртта болаларга.

– Бўлди! Синдириб қўйманглар яна! – дедиу, охири ва чўнтагига солиб қўйди.

Ёзнинг энг илиқ кунларидан бири эди. Болалар дарѐда чўмилишга югуриб кетишди. Кийинишаѐтганида, Канат кўйлагининг чўнтагидан компас тушиб қолганини пайқамади. Бодандан ташқари ҳеч ким бунга эътибор бермади.

– Вой, қорним оғриб қолди! Вой... Йўқ, мен мева тергани бормайман...

Ҳамма ўрмонга мева тергани боришга келишишди.

Бодан бирдан букилиб қолди, ерга ўтириб, болаларга деди:

Page 120: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

120

Бола ўрнидан туриб, овулга кетди. Унинг кўзларида айѐрона жилмайиш милтиллади. Компас унда эди! У хурсандлигидан куйлаб, дарѐ қирғоғи бўйлаб юриб кетди. Бироқ бирдан тўхтаб, орқага қаради.Юзидан шодиѐна жилмайишйўқолди.

Энди у бу компасни нима қилади? Уни ҳеч кимга кўрсатиб бўлмайди. Мактабга олиб бориш ҳам мумкин эмас. Агар онаси бу нарсани ўғирланганлигини билса, адабини ейди! Онаси унга ҳар куни қайта-қайта такрорлайди:

– Ўғлим, ҳалол бўл... Иккиюзламачилик қилма ва ҳеч нарсани сўрамасдан олма!

Бодан қилган ишидан пушаймон эди. У ўғрилик жирканч ишлигини яхши биларди! Энди у ҳақида мактабдагилар нима дейди, – ахир Бодан доимнамунали ва ҳалолўқувчи ҳисобланарди-ку?

– Мен ўғирлаганим йўқ, – мен шунчаки бу компасни топиб олдим, деди у, худди кимнидир олдида ўзини оқлаѐтгандек.

Бироқ бошқа овозтаъна билан қайта-қайта такорларди:

– Бас қил... Агар сен ҳалол бўлганингда, Канатга бориб, компаси тушиб қолганлигини айтардинг... Сен эса, бошқа бировнинг нарсасини олаѐтганлигингни ҳеч ким кўрмаслиги учун ўзингни касалга солдинг.

У нима бўлишидан қатъий назар, компасдан қутулишга қарор қилди. Бироқ қандай? Компасни сувга ташлаш керак! Шунда ҳеч ким ҳеч нарсани билмайди. Кўзинг қиймайди! Уни Канатнинг чўнтагидан тушиб қолган жойга олиб борсинми? Агар Канат уни топа олмасачи? Ёки бошқа биров олиб кетади! Балки, уни дарѐни олдида топиб олдим, деб Канатга қайтариб берса-чи? Агар у ишонмаса-чи?

Page 121: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

121

Бодан юраги ғаш қайтди. Унга худди ҳамма уйдагилар шубҳа билан қарашаѐтгандай туюлди. Бола уят ва қўрқувдан ернинг остига кириб кетишга ҳам тайѐр эди.Юраги дукиллаб, тиззалари бўшашиб кетди. Бодан йиғлай юбораѐзди.

Менинг ѐш ўқувчиларим! Балки сиз Боданга нима қилиш кераклигини айтарсиз?

Компас ҳақидаги ҳикоя қандай тугаганини эсланг? Боданга қандай маслаҳат берасиз?

Нима деб ўйлайсиз, виждон азобида қолган одамга осонми? Нима учун? Ёлғон туфайли ҳаѐтда нимани йўқотиб қўйиш мумкин?

Чаққон ва кучли бўлиш танани чиниқтиради, вазифаларни ечиш эса ақлни. Виждонни ҳам машқ қилдириш мумкинми? Қай тариқа?

Виждон овози сизга тўғри маслаҳат берган пайтлар бўлганми? Шу ҳақда сўзлаб беринг.

5-вазифа Жаҳон халқ мақолларини ўқинг. Улардан бирини танланг ва маъносини очиб беринг.

Page 122: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

122

6-вазифа Бир бола виждон ҳақида шундай ѐзди:

«Виждондумалоқ, юмшоқ ва момиқ. Бироқ инсон ѐмон ҳатти-ҳаракат содир қилса, виждонда ўткир тиканлар, игналар пайдо бўлади. Виждон улар билан инсон юрагини тирнай бошлайди».

Виждонга энг кўп ўхшайдиган расмни танланг, танловингизни тушунтириб беринг.

7-вазифа «Виждонан яшайдиган болалар китоблари

қаҳрамонлари» мавзусида кичик лойиҳа тайѐрланг. Тақдимот электрон шаклда, расм, коллаж, постер, фотоальбом кўринишида бўлиши мумкин.

Виждон – бу ўз ҳаракатларини баҳолаш

кўникмаси ва атрофдаги одамлар олдида ҳулқ-атвори учун масъулият ҳис қилишдир. Бу ҳақиқат ва эзгулик ҳимояси учун юракнинг кучли овозидир.

Виждон инсонга доимо тўғри, одилона ҳаракат қилишга, ҳамма нарсани иложи борича яхши бажаришга, бировнинг дардига бефарқ бўлмасликка ѐрдам беради.

Виждон умуминсоний қадриятларни сақлайди. Кимнинг виждони бўлса, ўша ҳақиқий инсондир, деб ҳисоблайдиган одамлар ҳақдирлар.

Page 123: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

123

Виждон нима ўзи

Рифқат Сайфутдинов шеъри ва музикаси

Агар сен дўстгинам, даргумон бўлсанг, Нимадир ундаймас, ўйнаса юрак. Бошингда фикрлар тинсиз айланса, Сен кетсанг бошқа йўлдан, бежизмас. Сен ѐмон иш қилгансан, Кимдир хафа қилган ѐ алдаган бўлса. Бир эслаб кўр, ўртоқжон, соф виждон – Бу сенинг энг ишончли дўстингдир! Нақорат: Виждон – компасингдир, у йўл кўрсатар Мўъжизалар яшайдиган тоза дунѐга: Тоғлар ва дарѐлар, қадрдон кенгликлар, Чақноқ юлдузлар тубсиз осмонда. Тоғлар ва дарѐлар, қадрдон кенгликлар, Чақноқ юлдузлар тубсиз осмонда. Виждон сени мусибатда қолдирмас. Ва унга ҳаққоний жавобинг керак. Ҳар лаҳзада у сокин сўрар: -Сен виждонан яшаяпсанми ѐ йўқ? Мушкул яхши одам бўлмоқлик, Ёмонлик кўп бизнинг ҳаѐтда, Яхшилик қил, балки шунда англарсан фақат Нима ўзи асил виждонинг.

Нақорат

Page 124: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

124

23-24 МЕН ФУҚАРОМАН!

Фуқаро бўлиш – чин юракдан

Қозоғистон билан бирга яшаш демакдир Нурсултан Назарбаев

Ватан ҳақида ҳикоя

Одам туғилиб ўсган жойида яшарди. Бир куни у ѐруғ дунѐга боқишни ва ҳамма қувноқ, бой ва бахтли яшайдиган мамлакатни топишни истаб қолди.

У дунѐнинг бир чеккасига отланди. Орзусидаги мамлакатга бориб, у ерда яшай бошлади.

Одам у ерда она юртидагидан ѐмон эмас, балки яхшироқ яшай бошлайди. Гўзал жойлар, ажойиб уйлар, ҳашаматли кийимлар ва овқатлар.

Бироқ бахт учун унга доим нимадир етишмасди. Унинг юраги нимадир сўрарди. Одам олисдаги салтанатда унга нима етмаѐтганлигини ҳеч ҳам тушуна олмасди.

Бир куни у тунда ухлай олмади, ўйланиб ѐтди, турли саволларга жавоб излади. Юрагини тушуниб етишни ҳоҳларди.

Бирдан у сокин, бироқ қадрдон таронани эшитди. Ёшликдаги мусиқа асбоби чалинарди. Қулоқ тутди.

– Ҳа, ахир бу қўшиқни болалигимда онам менга дўмбиранинг торларини бармоқлари билан чертиб, куйлаб берарди! – хаѐлига ялт этиб келди.

Одам мусиқа садоларинияна ҳам диққат билан эшита бошлади. Ва Ватани уни чорлаѐтганини тушунди.

Page 125: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

125

Одам ота юртини қўмсай бошлаганди. Уйлар унчалик ҳам ажойиб кўринмай қолди, отаси билан қурган кичкина уй қадрлироқ туюлди. Кийимлар унча ҳашаматли эмас, ўз юртида кийган оддий кўйлаклар ва шимлар анча қулайроқ. Овқат қадрдон овулидаги булоқ суви ва иссиқ нон каби мазали эмас.

Ўшандан бери Одам ҳеч нарса қилишни истамасди. Қуѐш ярқираб нур сочадиган, осмони буғубор, тоғлари баланд, чўллари чексиз, сершираўтлари шитирлайдиган ва улар эккан дарахтчалар ўсаѐтган қадрдон юртига тезроқ қайтса эди.

Одам олис салтанатни тарк этди ва юраги чақираѐтган Ватанига отланди.

Қуѐш унинг йўлини ѐритарди, йўл худди уни ўзига чақирарди, ҳеч қандай дунѐ бойликларига сотиб олинмайдиган бахтдан роҳатланиб, юраги қушдай шодон урарди

Бу Ватанга, ўзликка йўл эди!Ҳамма ерлар яхши, ўзингники эса ҳаммасидан яхши!

Инсон учун ҳаѐтдаги энг қимматли туйғу нима экан?

Ер юзасида қайси жойни Ватан деб атайсиз? У сиз учун қандай маъно касб этади?

Ўз мамлакатининг фуқароси бўлиш нима дегани?

Ватанга муҳаббат сизга ҳаѐтда қандай ѐрдам бериши мумкин?

Page 126: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

126

1-вазифа Масални ўқинг.

Бу – менинг Ватаним!

Поездда бир купеда уч аѐл ва бир эркак кетарди. Деразадан қараганда чалов босган чўллар ѐйилиб ѐтарди. Одамсиз бу жойлардан ҳайратланган аѐллар тинмай хитоб қилишарди:

– Қандай ғалати жойлар! – Бу ерда одамлар қандай яшашади? – Наҳотки уларга бу ерда яшаш ѐқса? Мана поезд кичкина бекатга келди, у ерда бор- йўғи

бир неча кичкина уйлар кўринарди. Эркак нарсаларини йиға бошлади.

– Сиз шу ерда тушасизми? – ҳайратланишди аѐллар. – Ҳа, тушаман, – жавоб бердиэркак ваҳиссиѐт билан

қўшиб қўйди, – Бу – менинг Ватаним! – Илтимос, кечиринг, агар биз Сизни хафа қилган

бўлсак. Сиз уни нима учун бунча яхши кўрасиз?

Есенгали Садырбаев. Чўл Эркак аѐлларга қандай жавоб берганлигини ўйлаб

топинг. Саҳналаштиринг.

Page 127: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

127

2-вазифа «Фуқаро» сўзини ўз ичига олган тушунчаларни

танланг ва айтинг.

«Токи юрак ураркан» Музаффар Алимбаевнинг шеъри:

Фақат бир бора лаб теккизиб сувига – Булоққа кўнгил -ла доим интиларсан. Фақат бир бор кўнгил-ла қадрдон бўлиб Ўрмонга доим интилаверасан. Ва илк бора байроқни ўпиб, Қалбинг-ла тўлдирасан титроқ ѐлқинни. Ва бу ҳаммаси, токи юрак ураркан, Биз учун шунчаки Ватан деб аталар.

Ватанпарварлик. Ҳамма учун тенг ҳуқуқ ва мажбуриятлар. Мамлакат Қонунларини ҳурмат қилиш. Давлат рамзлариниҳурмат қилиш. Давлат тилини билиш. Бадантарбия ва спорт билан шуғулланиш. Она табиатни эҳтиѐт қилиш. Яхши ўқишга ҳаракат қилиш. Фаол ижодий фаолият.

Page 128: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

128

Ватанпарвар бўл, набирам!

Раушан Демеуова

Айдоснинг уйида энг кўринарли жойда катта бобоси Аликбайнинг портрети осилган. Портрет тагида ѐзув бор: «Аликбай Исабаев Ватан учун ўз жонини қурбон қилган».

Бола онаси ва момосининг ҳикояларидан бобоси артиллерист бўлганини биларди. Қаттиқ яраланиб ҳам, у жанг майдонини тарк этмади, душманга ўқ узишда давом этди. Ватанимизни фашистлардан ҳимоя қилишда қаҳрамонларча ҳалок бўлди.

Мактабдаўқитувчи Алия Абилькаировна болаларга қозоғистонлик уруш қаҳрамонлари ҳақида гапириб берди. Айдосдан ҳам болаларга бобосининг қаҳрамонликлари ҳақида сўзлаб беришини сўради. Бола ҳурмат ва ғурур билан ота-оналаридан эшитганларини синфдошлари билан баҳам кўрди.

Мана Ғалаба куни ҳам келди. Ҳар йили 9 майдамомоси портрет ѐнига гулдаста қўяди. Бу йили Айдос ҳам ўзи деразада қутида қип-қизил лолаларни ўстирди. Бола уйдаги ҳаммадан эрта турди ва гулларни портрет олдига қўйди. Ҳадемай отаси ва онаси уйғонишади ва улар ҳаммаси бирга Ўлмас полк сафи билан биргаликда Мангу оловга отланишади. Боланинг оиласи иккинчи йили ушбу тантанали юришда қатнашаяпди.

Майдонда ҳамманиуруш қатнашчилари, одамлар гуллар ва портретлар, минглаб фотосуратлар билан қарши олади. Ҳарбий йиллардаги қўшиқлар, Ўлмас полк Марши тантановор жаранглайди. Ҳамма билан биргаликда Айдос ҳам куйлайди:

Page 129: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

129

Сен менинг афсонам қадрли бобом, Тингла мени, даврлар қаъридан Ва халос бўлган дунѐга баладдан қараб, Топ ўзингни бошқа номлар ичидан.

Мен ғурур-ла тураман ўлмас полкда, Аждодлар хотираси – азиздир кўнгил учун, Эсга олиш жасорат ҳар бир аскарни Ғалаба– энг олий бахт авлодлар учун.

Айдоснинг юраги қандайдир бошқача… йўқ,

хурсанд эмас, балкиѐруғ ва самимий. Ва яна фашизм

Page 130: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

130

билан курашда Буюк ватанни ҳимоя қилганларга чексиз миннатдорчилик ҳисси.

Кўкрагида орден ва медаллар тақиб олган кекса одам Айдоснинг олдига келиб, плакатдаги ѐзувларни диққат билан ўқиди.

– Хотира учун сенга раҳмат, набирам! – дедиу. – Сәлеметсіздер, атам! –деди Айдос, –

Байрамингиз билан! Ғалаба Куни билан! Сизга узоқ ва бахтли ҳаѐт тилайман!

–Катта бобонг каби ватанпарвар бўл, набирам! –дедифахрий. –Ёдингда тут! Энг катта бойлигимиз – Ватанимиз. У бўлмаса, биз шамол номаълум жойларга учириб кетадиган момиқ заррасимиз. Ким Ватанини ва халқини севса, у хақиқий ватанпарвардир. Ва ѐдингда тут: ҳақиқий йигит она ерда шунчаки яшамайди, у албатта ватан учун нимадир қилади, ишлари билан довруғини оламга ѐяди.Ўз Ватанингни сев! Унинг содиқ ўғлони бўл!

Болакай унга қаради ва қўлини кўксига қўйиб таъзим қилди. Ҳадемай у албатта улғаяди ва ўзиниг севимли Ватанига лойиқ ўғлон бўлиш учун кўп яхши ишларни қилади.

Фахрий болакайга қандай насиҳат қилди?

Фуқаро ва ўз мамлакатининг ватапарвари қандай хислатларга эга бўлиши керак?

Сиз ўқувчи, фуқаро ва ватанпарвар сифатида Ватанингиз бахти учун нима қилаяпсиз? 3-вазифа Инсонга давлати учун масъул бўлишга ѐрдам берадиган, оилада, жамоада ҳаѐтни яхшилаш

Page 131: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

131

йўлларини излашга ундовчи, ўзларида шахсан бор бўлган фуқаролик ҳислатлари. Бешта фуқаролик ҳислатларини танланг. Улардан қайси бири сизда бор? Ҳислатлар:беғаразлик, хушмуомалалик, олижаноблик, вафодорлик, қаҳрамонлик, хайрихоҳлик, ишонч, самимият, раҳмдиллик,донолик, мардлик, масъулият, кўнгилчанлик, камтарлик, ҳамдардлик, сабр, адолатлилик, ватанпаврварлик, мақсадга эришишга интилувчанлик, инсонийлик, виждонлилик, сахийлик.

4-вазифа «Менинг Ватаним - Қозоғистон» мавзусида

жамоавий коллаж тузинг. 5-вазифа Инсоннинг ҳақиқий фуқаролик иши ҳақида кичик

ҳикоя тайѐрланг (ўзи, қариндоши, яқин инсони, ѐки Қозоғистонда машҳур инсоннинг иши ҳақида).

Биз – қозоғистонликлар, кўп асрли тарих

ва маданиятга эга, ўзига хос урф-одат ва анъаналари бор Буюк мамлакатнинг фуқароларимиз. Фуқародавлатнинг қонунларини ҳурмат қилади ва уларга амал қилади, ҳуқуқлардан фойдаланади ва ўз мажбуриятларини бажаради, сифатли таълим олишга ҳаракат қилади, ижтимоий ҳаѐтда фаол бўлишга интилади.

Ҳақиқий фуқаро – Ватанининг ватанпарваридир. У Ватанини яхши кўради ва у билан ғурурланади. Унинг барча ўй-

Page 132: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

132

фикрлари, ишлари ва ҳаракатлари халқ манфаатига қаратилгандир. Ватанпарварлик нафақат қаҳрамонлик ишларида, балки қадрдон шаҳар, овул, ўлкаси ҳақида қайғуришда ҳам намоѐн бўлади. Унутманг, мамлакатимиз келажаги ўз қўлимизда!

Қозоғистон тупроғи Сергей Германцев шеъри ва мусиқаси

Осмонда бир бургут – озод қуш, Самода қуѐш чалов босган дашт узра. Ва мен бу тупроққа бош эгишни хоҳлайман, Бир тупроқки, мен дунѐга келганман унда. Ва мен бу тупроққа бош эгишни хоҳлайман, Бир тупроқки, мен дунѐга келганман унда. Сен поѐнсиз дашт, бўлдинг менинг Ватаним, Сен сахийсан ўз фарзанларингга Қозоғистон тупроғи, Сен шифобахш қимиз бердинг ҳўплашга, Сенсиз куйлай олмайман, сенсиз яшай олмайман Осмонда бир бургут – озод қуш, Самода қуѐш чалов босган дашт узра. Ва мен бу тупроққа бош эгишни хоҳлайман, Бир тупроқки, мен дунѐга келганман унда. Ва мен бу тупроққа бош эгишни хоҳлайман, Бир тупроқки, мен дунѐга келганман унда. Сен поѐнсиз дашт, бўлдинг менинг Ватаним, Сен сахийсан ўз фарзанларингга Қозоғистон тупроғи, Сен шифобахш қимиз бердинг ҳўплашга, Сенсиз куйлай олмайман, сенсиз яшай олмайман

Page 133: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

133

«Асосий тушунчалар ҳақида доно фикрлар» лойиҳаси

Доно фикрлар тўпламини тузиш иши давом этади.

Сиз томонингиздан тузилган тўпламни кимга совға қилиш мумкинлигини ўйлаб кўринг.

Сўнгги байрамга тайѐргарлик ишларини бошланг.

Ўзингизни текшириб кўринг

1. Ойингиз идиш-товоқларни ювишни илтимос қилди. Сиз:

А) Аввалига компьютер ўйнайман, кейин ювиб қўяман. Б) Ювмайман, бошим оғрияпти, деб баҳона қиламан. В) Ойим айтган заҳоти идишларни ювишга

киришаман. 2. Мўйсафид чол сиздан йўлни кесиб ўтишда ѐрдам

беришни сўради. Сиз: А) Йўлни кесиб ўтишда ѐрдам бераман. Б) Эътибор бермай, йўлимда давом этаман. В) Атрофдаги йўловчилардан бири мени

уялтирганидан кейин, ѐрдам беришим мумкин. 3. Мактаб деразасини ногаҳон синдириб қўйдингиз.

Нима қиласиз? А) Айбимни тан олиб, ўқитувчи билан мактаб

директори олдида узр сўрайман. Б) Айбимни синфдошларимга тўнкайман. В) Ҳеч кимга айтмай, қочиб кетаман. 4.Мактабда шанбалик бўляпти. Синфингизга мактаб

олдидаги майдончани тозалаш юклатилган. Сиз: А) Бораман, рўйхатдан ўтаману, лекин ишламайман. Б) Бораман, ўқитувчимиз уришмаслиги, ота-онамга

шикоят қилмаслиги учун ишлайман. В) Бораман, ишни аъло даражада уддалашга ҳаракат

қиламан, чунки мактаб ҳудуди озода бўлганини яхши кўраман.

Page 134: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

IV-БЎЛИМ

ҚАНДАЙ

ГЎЗАЛ БУ

ОЛАМ!

Page 135: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

135

25-26 ТАБИАТНИНГ ҲАЁТБАХШ КУЧЛАРИ

Яшаш учун инсонга – қуѐш,

озодлик ва миттигина гул керак. ГансХристиан Андерсен

Афсонавий Тарбагатай

тоғлари узра йўл (Шокан Уалихановнинг кундалигидан парча)

Июнь ойининг охирида Тарбагатайга бизнинг

экспедициямиз бошланди. У Шарқий Қозоғистондаги Алаколь ва Зайсан кўллари ўртасидаги тоғ массиви. Тарбагатай номи монголча«тарбаган»– «суғур» сўзидан келиб чиққан бўлиб, сўзма-сўз –«суғурлар кўп тоғ» деган маънони англатади.

Тарбагатайни булоқларга бой тоғлар, деб аташ мумкин. Ҳамма жойда кўплаб чашмалар, булоқлар, дарѐлар бор (деярли ҳар қадамда). Қўшни водийларга кичкина бўлса ҳам кўп, тоза сувли дарѐлар оқиб келади.

Чўққиларда – қозоқларнинг ўтовлари. Тепадан кўриниши ажойиб, бироқ водийга дара бўйлаб қаралганда ундан ҳам гўзалроқ. Ўтлар билан қопланган. Ўт-ўлансиз тоғлар кам, ҳамма жой ўтлар билан қопланган. Ҳаво қандайдир хушбўй шабада билан тўйинган.

Биз дара охирига етдик. Дарахтлар кўринди, биз чиқишга яқинлашганимиз сари, кўпайиб борарди. Биз қадрдон нарсадек уларни кўриб қувондик. Уларнинг кўп қисми тоғтеракка ўхшаган оддий терак. Шумурт, зирк бор. Жуда фараҳбахш жой. Шовқинли сой, серсоя дарахтлар.

Page 136: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

136

Текисликка чиққанимизда, хурсандчилигимизнинг чеки йўқ эди. Кўз ўнгимизда хурсанд кулиб турган чўл манзараси намоѐн бўлди. Гўзал жой. Ўсимликларга бой. Турли ўтлар ва гуллар, ертутлар. Йўлда биз кўп ѐввойи жавдарларни ва ҳаттокиѐввойи сули турини топдик. Инсон учун ҳамма шароитлар бор. Бу ерда доим овуллар тўхташарди, ўтовларни узоқ муддатга қўйишар, жуда қулай табиатдан, асосан тоза ва ширин сувдан роҳатланишарди.

Котова Екатерина. Шарқий Қозоғистон тоғлари

Ўша куни ҳаво ѐришиб кетди.Булутлар бутунлай

тарқаб, қуѐш чақнаб кетди. Оқшом ҳам ўзгача бўлди. Ўтов ва чодир тикдик. Салқин дарѐда чўмилдик. Бўғирсоқ қовурдик. Кейин чой ичдик. Ҳамма қийинчиликлар эсдан чиқди, хурсандчилик ва қувноқ кайфият. Саѐҳатдаги бундай дақиқаларбебаҳо ва ҳамма қийинчиликлар учун мукофотдир. Ҳа, қийинчиликлар ва етишмовчиликларсиз ҳаѐт, роҳат йўқ.

Page 137: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

137

Ҳақиқатдан ҳам, қадрдон тоғлар ва чўлларнинг табиати бой ва мўъжизакор. Ҳайратланарли, бироқ саѐҳатнинг охирига келиб, ўтишда учраган қийинчиликларга қарамасдан, ҳамма, ҳаттоки бизнинг оғир касал ҳамроҳларимиз ҳам, аксинча, тузалиб, кучга киришди. Чамаси улар руҳ қувватини, ҳаракатлар ва ишлардаги ишончни Ернинг ўзидан олишди.

Абильхан Кастеев.

Шокан Уалихановнинг портрети

Шокан Уалихановнинг табиат тасвирида қайси жиҳатлари айниқса, сизга кўпроқ таъсир қилди?

Нима деб ўйлайсиз, нима учун сайѐҳларнинг Тарбагатай тоғи орқали ўтишда учраган қийинчиликларига қарамай, улар қалбан ва жисмонан кучлироқ бўлишди?

Табиатнинг гўзаллигини кўра оладиган инсон қандай хислатларга эга бўлиши керак?

Page 138: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

138

Гар баҳор фаслида неъматлар кўп,

Чорвамиз мўл, овқатимиз сероб бўлса,

Гар инсон юраги қувонч-ла урса,

Яратувчи табиатга ишонмаслик гуноҳ! Абай Кунанбаев

А

Табиат сизни қийин дамларда кўллаб-қувватлаган, даволаган ҳолатлар юз берган ҳаѐтий дамларингизни эсланг ва мисоллар келтиринг. 1-вазифа Машҳур инсонларнинг табиат ҳақидаги фикрларини ўқинг. Улардан бирини ѐд олинг.

Инсон барглар шивирлашини ва чигирткалар қўшиғини, баҳорий жилға шилдираб оққанини ва ѐзнинг тубсиз осмонда кумуш қўнғироқчаларнинг жарангини, қор учқунларининг шитирини ва дераза ортида қорбўронининг увиллаганини, тўлқиннинг майин шовуллашини, туннинг улуғвор сукунатини эшитганда инсон бўлди, – эшитди важимгина юз ва минг йиллаб табиатнинг ажойиб мусиқасини эшитади.

Василий Сухомлинский

Биз табиат эгаларимиз, табиат эса биз учунбуюк ҳаѐт хазиналари билан бирга қуѐш омборидир.

Михаил Пришвин

Табиат ҳамма нарсани ярата олади. Мишель Монтень

Page 139: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

139

2-вазифа Ўзингизга ѐққан расмни танланг. Унда тасвирланган

жонзот номини айтмай туриб, нима учун табиатнинг бу жониворидан миннатдор бўлишингиз ҳақида ўйланг ва сўзлаб беринг. Дўстларингиз ким ѐки нима ҳақида айтаѐтганлигингизни топиб олсин.

3-вазифа

Келинг хаѐлан тасаввур қиламиз. Феъл-атвор жиҳатидан табиатда ким ѐки нимага ўхшашни исташингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Жумлани тугатинг.

«Агарда мен ....га ўхшаганимда эди..., у ҳолда …, чунки…».

Илм фақат инсоннингахлоқий кучини ривожлантиради, лекин уларни бермайди: уларни инсонга табиат беради.

Виссарион Белинский

Page 140: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

140

4-вазифа Криптограммани ечинг ва машҳур грек табиби,

шифокори ва файласуфи Гиппократнинг ҳикматли сўзини ўқинг.

Табиат дейилар булар аслида Михаил Пляцковскийнинг

Ўрмонни севамиз барча фаслда, Тинглаймиз дарѐнинг сокин шивирин... Табиат дейилар булар аслида, Келинг ахир уни эъзоз этайлик! Ўтлоқда мойчечак қуѐш рангида, Дунѐда ѐруғроқ яшамоқ учун... Табиат дейилар булар аслида, Келинг дўстлашайлик табиат билан! Самодан шивирлаб ѐмғир томчилар, Туман бурқирайди тонг шафағида... Булар аслида табиат дейилар, Келинг унга кўнгил берамиз! Шамол хайрлашар ѐз билан ўйнаб, Ойнада акс этар тунги юлдузлар... Табиат дейилар булар аслида, Келинг уни севайлик мангуга!

Page 141: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

141

Райимбек ботирнинг чашмаси

Қозоқ афсонаси У йиллариРайимбек ботирҳали ѐш эди. Қалмоқлар

билан бўлган навбатдаги жангда қозоқ қўшинлари чекинишга мажбур бўлди. Жангчилар Торайгыр тоғининг нақд этагида лагерь бўлиб жойлашишди.

Бир неча кун давом этган жангдан сўнг ҳамма чарчади, жуда ҳам чанқади. Чанқоқдан тинкаси қуриган жангчилар сув излай бошлашди. Лекин бу жойларда ерлар қурғоқ. Ҳеч қаерда сув йўқ, атрофда фақат кулранг ва қора қоялар кўринарди.

Омадсиз ҳарбий ҳаракат туфайли ўзидан ва жангчилар ва отларни суғора олмаганидан ранжиган Райимбек ботир қиличини қулочлаб ерга отди! Ва бирдан мўъжиза рўй берди! Ўткир қиличини урган ердан шиддат билан тоза совуқ сув отила бошлади!

Жангчилар сувдан қониб ичиб, худди елкаларида қанот ўсиб чиққандай бўлди! Худди чарчашмагандай эдилар! Қандайдир кўринмас ички кучуларга жасорат, қатъият, шафқатсиз душман устидан ғалаба қозонишга ишонч бағишлаганди. Қозоқ сарбозлари бир неча кунни худо сийлаган чашма олдида ўтказишди, кейин эса янги куч билан кутилмаганда қалмоқ қўшинларига ҳужум қилишди. Бу сафар омад улар тарафида бўлди. Улар жангда ғалаба қозонишди, қалмоқларни тор-мор қилишди.

Райимбек одамлар учун қиличнинг бир зарби билан очган чашма эса, ҳанузгача ѐдгорлик сифатида қадрланади. У Райимбек ботирнинг чашмаси, деб номланади. Чарчаган йўловчилар албатта булоққа кириб ўтишади.

Page 142: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

142

Нуржан Карымсаков. Райимбек-ботир

Сувга энгашиб турган дарахтга тасмалар ва мато бўлакларини боғлашади: оқ – мард қаҳрамон хотирасига, яшил – дарахт ва ўтларга, мовий – осмонга, сариқ – қуѐшга миннатдорчилик сифатида. Чашма одамлар мунтазам ташриф буюрадиган жойга айланди. Улар бу ерда ҳамма касалликлардан фориғ бўлиш йўлларини қидиришади. Бу сув жуда шифобахш!

Нима деб ўйлайсиз, нима учун Райимбек ботирнинг чашмаси бугун ѐдгорлик сифатида қадрланади?

Нима учун табиатни севиш, сақлаш ва ҳимоя қилиш муҳим?

Сайѐрамиз қувончи – табиатни сақлаб қолиш учун сиз ва яқинларингиз нима қиласиз, айтиб беринг.

Page 143: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

143

5-вазифа Мақолларнинг бошини чап устунда ўқинг. Охирини эса ўнг устунда топинг. Сизда қандай

мақоллар ҳосил бўлди? Бу мақоллар нима ҳақида?

6-вазифа

Ёлғиз отнинг чанги чиқмас, чанги чиқса ҳам донғи

чиқмас, дейишади. Аслида ҳам шундайми? Табиат учун

қандай яхши ишларни қилишингиз мумкинлигини ўйлаб

кўринг. Фикрингиз ҳақида бутун синф билан бўлишинг,

уларни қандай амалга ошириш ҳақида

синфдошларингиз ва ўқитувчингиз билан муҳокама

қилинг. Ўйлаган ҳамма нарсаларингизни бажаришга

ҳаракат қилинг.

Табиат доимо инсон ҳаѐтида мавжуд, унинг

ҳолатига таъсир қилади, ҳаѐтий кучи учун манба

бўлиб хизмат қилади. Унинг хазиналари беҳисоб.

Инсон табиат билан минглаб ришталар

орқали чамбарчас боғлиқдир. У бизга нур ва

Page 144: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

144

иссиқлик, сув ва озуқа ҳадя этади, қалб ва

танамизни мустаҳкамлайди. Олам ва ундаги

ўзлигимизни англашимиз учун чегарасиз

имкониятларни беради. Табиат билан мулоқот

катта қувонч баҳш этади, ҳулқ-атворни

шакллантиради, бизларни меҳрлироқ қилиб,

шоирона руҳ бағишлайди.

Ҳар бир инсон сайѐрамиз тақдири учун ўз

масъулиятини англаши керак, табиатни ўзи ва

келгуси авлод учун асраши лозим.

Ҳаммаси олдинда

Михаил Загот шеъри

Александр Ермолов музикаси

Тонготар қуѐши уйғотди мени,

У менга жонли нур туҳфа этди.

Балки бу бахтдир, мен учун келиб

Кутар остонада – эшик очсанг бас?

Балки бу бахт мен-ла дўстлашган

Ва мени ўзи билан имлаб обкетар?

Нақорат:

Юрак эса кулар, юрак рақс тушар,

Ва куйлайман севимли оҳангни,

Ва қуѐш нури билан чизгум самода

Орзуларни, учган қуш қанотидан...

Ҳаммаси олдинда, чунки бахтилиман.

Page 145: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

145

Қуѐшга пешвоз чиқиб очаман қучоқ,

Қувноқ шамолларнинг меҳрин туяман.

Камалак йўлидан ясайман учоқ,

Хоҳлайман бугун ҳам келсин омадим.

Камалак йўлидан ясайман учоқ,

Қанотин қоқади менга бахт қуши.

Нақорат

Ва қўшиқ товланар шаффоф биллурдек,

Ва қуѐшнинг нурлари майсага тушар

Бежизмас бахт ҳақда доим истагим,

Кулгум билан ѐқгум кўм-кўк самони.

Бежизмас бахт ҳақда доим истагим,

Ўнгимда кўраман афсонавий туш.

Нақорат

Page 146: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

146

27-28 ҲАЁТ СУВИ

Сув оқиб ўтадиган ер ҳимматлидир. Қозоқ халқ мақоли

Бобомнинг чашмаси Герман Ходырѐв

Қорашур ўрмонлари ва қалин ўрмон ѐнғоқзорини

кесиб ўтиб, йўл жарликка шўнғиди ва мени ѐш қарағайзор томон етаклади. Мен бу қарағайзорни эслайман, қарағайчалари тиззам бўйи бўларди, ҳозир эса, улар менинг бўйимдан икки баровар узун. Дарахтлар шамолда чайқалди, ва уларнинг оҳиста шитирлашида, қулоғимга гина чалингандай бўлади: «Жуда кўп бўлди ватанингга келмаганингга... Қара, биз томонга келмаганингдан бери, қанча ўсдик...»

Олдинда қишлоқ кўринди–ва юрагимтез-тезура бошлади.

Бу Чожгурт эди. Бу ерда илгарилари бобом яшарди, у шу йўл бўйлаб ўрмонга қўзиқорин ва чиптаковуш учун чипта тергани борардива доимўрмонга боришда ва қайтишда, албатта чашмага кирарди.

Бобомнинг бутун умри шу чашма билан боғлиқ. Бир вақтлар, ѐш йигитлик пайтида, қаровсиз чашмага

дуч келиб қолган, уни тозалаб, устига тахта қопқоқли кичик ѐғоч бўлагини қўйган, қалин ходани тешиб, сув оқиши учун тарнов қилган, ва шундан бери одамлар ушбу чашмага сувга келишади.

Қишлоқдошлари бобомга тез-тез айтиб туришарди:

Page 147: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

147

–Олексан, чашмангга асал аралаштириб қўймайсанми? Ниҳоятда суви ширин. Ана, қишлоқнинг тепа қисмида ҳам чашмалар бор, лекин уларнинг сувини сени чашмангдаги сув билан солиштириб бўлмайди!

Бунга бобом одатда дерди: –Ҳар бир чашмага меҳр билан қарасанг, у сенга тоза

ва ширин сув билан миннатдорчилик билдиради. Бир куни бобом менга фуқаролар урушидан қандай

қайтганлигини гапириб берди. Сюгинский бекатигача поезддава у ердан Чожгуртга яѐв боради. Мана Кватчинскиймайдонидан ўтди ва ўрмон. Ниҳоят,узоқдан Чожгурт кўринди. Бирдан қадрдон уйига ҳеч қанча қолмаганида, аскар мадори қолмаганлигини ҳис қилди: яраларзирқираб оғрир, оѐқ-қўлини қимирлата олмасди, йўл ўртасида йиқилишига оз қолди. Бироқ чашмаси эсига тушиб, охирги кучини тўплаб, секин қадам ташлаб, чашмага борди. Чашма сувидан ичиб, юз-қўлини ювганидан сўнг, чарчоғи ўз-ўзидан ғойиб бўлди! Худди оғир уруш йилларини кўрмагандай.

Қизил аскарларга хос қаддини ростлаб, қишлоқ бўйлаб, уйи томон қадам қўйди, уйида уни ѐш рафиқаси – момом кутарди.

Ўшандан бери, бобом чашмасини қаттиқроқ яхши кўриб қолди.

Менинг ѐшлигим Чожгуртда эмас, балки қўшни қишлоқда ўтган, у ерда биз онам ва опам билан яшардик. Бироқ ҳар шанбада бобом ва момомникига тунагани келардим. Ёзда яѐв, қишда чанғида келардим.

Биринчи қиладиган ишим–мени бобом шундай ўргатганди–жазирамада қуриб қолмайдиган, қаҳратонда музламайдиган чашмага чопардим.Тўйиб сув ичиб, кейин бобом ишлайдиган электрстанциясига кетардим.

Page 148: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

148

Қадам товушларимни ѐки чанғим остидаги қорни ғичирлаганини эшитиши билан, бобом бошини кўтаради, кўзларини тўсиб қолган жунли қалпоғини тўғирлайди ва хушмуомалалик билан дейди:

– A-а, неварагинам ташриф буюрибди! Яхши! Совқотмадингми? Гўлахга кириб, исиниб ол.

– Йўқ, бобо, совуқ эмас, яхшиси шу ерда, сизнинг ѐнингизда бўламан.

–Ҳа, яхши. Тугатай деб қолдим, уйга бориб тушлик қиламиз. Момонг боя чой учун сув олиб келди.

– Чашмаданми? – Бўлмасамчи? Биз чой учун бошқа сув

ишлатмаймиз. Неварагинам, сен бугун чашмага бордингми?

– Чашмадан келаяпман! – Бу яхши. Уни ҳеч қачон эсингдан чиқарма. Мен

унга юрагимни берганман. У сиз ѐшларга мен ўтиб кетганимдан кейин мендан хотира бўлиб қолади. Тушундингми?

Мен жим бош ирғийман. Қачондир бобом бу ѐруғ оламда бўлмаслигини ўйлаш менга оғир.

Йиллар ўтди. Бобом аллақачон оламдан ўтган. Мен уни тез-тез эслаб тураман, чашмани ҳам эслаб тураман. Шаҳардан келиб, менга қадрли бўлган жойларга боришга эса, ҳеч қўлим тегмайди…

«Ҳозир бобомнинг чашмасидан тўйиб сув ичаман, аввалгидек юз-қўлимни юваман», –деб ўйладим, тик баланд қирғоққа чиқаѐтиб.

Пастга қараб, ҳайратдан қичқириб юборишимга сал қолди. Авваллари тор тезоқар дарѐ ўрнида энди катта ҳовуз қуѐш нурида жилваланиб турарди.

Page 149: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

149

«Бобомнинг қудуғичи? –ўйладим саросимада мен. — Наҳот сув остида қолиб кетган бўлса? Бўлиши мумкин эмас!..»

Бироқ, чамаси, шундай бўлган эди. Мен чашма тагида иккита ѐш паҳмоқ қорақайрағачалар ўсганини аниқ эслайман, энди эса улар ҳеч қаерда кўринмасди. Демак, чашма билан қўшилиб сувга ғарқ бўлган…

Бирдан кайфиятим тушиб кетди. Нима учун? Демак, бобомнинг фақат ўзигина йўқ эмас, у юрагини берган чашма ҳам қолмадими…

Мен ўт устига ўтириб, узоқ вақт ўрдаклар ва ғозлар сузиб юрган ҳовузнинг тиниқ сокин сувига тикилдим. Қарадим ва бобомнинг хотирасини сақлаб қололмаган ѐки сақлаб қолишни ҳоҳламаган қишлоқдошлари ҳақида алам билан ўйладим.

Қўққисдан қишлоқдан мен тарафга қўлида катта яшил чойнак кўтариб келаѐтган болани кўрдим.

У яқинлашиб, қишлоқ одатлари бўйича нотаниш одамга салом берганида, ундан сўрадим:

– Сизларда ҳовуз анчадан бери борми? – Тўрт йилдан бери.

Page 150: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

150

– Балиғи ҳам борми?

– Бўлмасамчи! Колхоз зоғорабалиқларни

кўпайтиради. Балиқлар кўп.

– Бу яхши, –дедим мен ва нафасимни ростладим.

Кейинсўрадим: –Чойнак билан қаерга кетаяпсан?

– Олексанов чашмасига. Биз чой учун бошқа сув

ишлатмаймиз.

Бобомнинг сўзлари!..

– Олексанов чашмаси?! У сувга ғарқ

бўлмаганми? –ҳовузга ишора қилдим.

– Йўқ! Одамлар йўл қўйишмади.

– Қандай қилиб? Айтиб бер-чи.

Болакай катталардек, батафсил гапириб бера

бошлади:

– Қишлоғимизда ҳовуз қуришмоқчи бўлишди. Умумий

мажлис бўлди,зоғорабалиқлар колхоз учун фойдали иш

эканлигини айтишди. Болаларга ҳам балиқ ҳақида

эшитиш қизиқ эди, бутун қишлоқ чопиб келди. Фақат

бирон қизиқ нарса эшитмадик, чунки баҳс икки соатга

чўзилди. Баъзилар тўғонни қишлоқдан юқорида қилиш

керак деса, бошқалар пастда, деб бақирарди. Боши карам

бошига ўхшагани учун Мишка Кочан деб лақаб олгани

эса, биласизми нима ўйлаб топди? Айтишича, тўғонни

қишлоқнинг рўпарасида қилиш керак, шунда ҳовузга

бориш учун узоққа юриш шарт бўлмайди, шундоқ

ѐнбошида бўлади. Шунда оламлар: «Мумкин эмас, у ерда

Олексанов чашмаси бор, у бутун қишлоқни сув билан

таъминлайди. Ва қолаверса, яхши одам хотирасини

бузиш ярамайди», дейишди.

Page 151: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

151

– Сен ўзингчи Олексан бобони эслайсанми? –

сўрадим болакайдан.

– Бироз эслайман, –жавоб бердиу ва қўшиб қўйди,

–ахир у менинг катта бобомку.

– Қандай қилиб? –ҳайрон қолдим мен. –Тўхта, тўхта,

исминг нима?

– Матвей.

– Отангни исми Валентинми?

Энди болакай ҳайрон қолди:

– Ҳа, сиз қаердан биласиз?

Мен кулдим:

– Ахир мен сенинг отангнинг амакиваччасиман,

сенинг демак, амакингман. Мен сени кичкиналигингни

эслайман, сен эса қара қандай катта бўлиб кетибсан–

таниб бўлмайди. Нечанчи синфда ўқияпсан?

– Тўртинчида.

– Бобомнинг чашмаси қаерда? –бирдан эсладим

мен. –Эслашимча, унинг олдида иккита қорақарағай

ўсарди.

– Ҳа мана-ку улар!

Ёнимизда, мен бироз аввал ўтирган ердан бир неча

қадам нарида, ғамгин ўйга толиб, икки узун

текисқорақарағайлар турарди.

– Ҳа-a, улар ҳамўсишибди, –дедим ҳижолат бўлиб ва

бундан кейин қадрдон жойларга тез-тез келиб тураман,

деб ўзимга ўзим сўз бердим. Қулоқ солиб туриб, бирдан

мен сув жилдирашини аниқ эшитдим.

Биз чашма ѐнига бордик.

Ёғоч бўлаги янгиланган, тарнов янги йўнилган

ѐғочдан қилинган, чашмага олиб борадиган йўлакчага эса,

Page 152: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

152

тартиб билан тошлар терилганди: одамлар чашмани

асрашаяпди, унга ғамхўрлик қилишаяпди.

Чашмага қараб, ерга қадар эгилдим–бобомга ва ва

ҳозирда унинг хотирасини асраѐтган яхши одамларга

таъзим қилдим.

Ушбу ҳикоя бизларга нималарни ўргатади?

Нима учун бугунги кунда ҳаѐт суви

манбалари ҳимояга муҳтож?

Сиз ва атрофингиздаги инсонлар

ўлкангизнинг сув ҳавзаларини қандай ҳимоя

қиласиз? Шахсий тажрибангиздан мисол

келтиринг.

1-вазифа Топишмоқни топинг.Ушбу сўзга ребус тузиб,

унга албом варағида безак беринг.

2-вазифа Диалогнинг бошини ўқинг. Давомини ўйлаб топинг

ва уни саҳналаштиринг.

Тош Сувга деди: –Сен нима учун кераклигингни тушунмайман? Биз,

тошларни дарѐ ва денгиз қирғоқларидан ювиб кетасан, бундан биз камайиб кетамиз. Сендан нима фойда?

– Менинг фойдамкатта. Мен бўлмаганимда, ҳамма дарахтлар, гуллар ва ўтлар йўқолиб кетарди.

Page 153: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

153

– Бу тушунарли, лекин сен нимага бунча кўпсан? Бутун бошли дарѐлар, кўллар, денгизлар! Бунча сув дарахтлар ва ўтларга нимага керак?

– Мен фақатгина уларга керак эмасман... 3-вазифа Қолдириб кетилган сўзларни тўғри ѐзиш орқали

слоганни ўқинг.

4-вазифа Биласизми:

5 дақиқа душ қабул қилганингизда 100 литр сув, ванна қабул қилганингизда эса, 200 литр сув сарфлайсиз;

жўмрак очиқ қолганда соатига 1000 литр сув оқиб кетади;

жўмракдан сув томчилаб турганда, кунига 80 литргача сув оқиб кетади;

Сувни кўп очиб ювинганингизда, унинг кўп қисми зое кетади;

Ер сайѐрасида фақат 3% чучук сув ичиш учун яроқли;

«Сувни асранг!» номли постер яратинг.

Page 154: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

154

Ариқча

Татьяна Жиброва Танишинг, дўстим менинг– Тезоқар ва кичкина Кўк кўзли ариқча Кумуш кокиллигина. Олисда оқиб келар Ўтлоғу тошлоқлардан. Озроқ ҳавосим келар: Эҳ, қандай омадли! У уммонни кўрар, Кемаю оққушларни. Ҳар бир бола-капитан Шу ҳақда орзу қилар. Шошиб оқар ариқча Ажриқу ғўддалардан, Елкасида оқизар Болалар қайиқчасин.

Сув ҳақида эртак

Ирина Урядова

Қадимги замонларда Сув яшаган экан. Бир куни у Табиатни чиройли кўринишга келтириш ҳақида ўйлабди. Сув дунѐ бўйлаб сафар қилишга ва Табиатни кузатишга қарор қилибди. У кичкина Жилғага айланиб, Ер бўйлаб оқибди. Вақт ўтиши билан Жилға кенгайиб, каттароқ ва кучлироқ бўла бошлабди. Кўп ўтмай Жилға Дарѐга айланибди ва сойга ўхшаб тез эмас, ҳақиқий дарѐлардек секин ва савлат билан оқа бошлабди.

Page 155: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

155

Бирдан Қуѐш чарақлаб, Дарѐ қуриб, Буғга айланибди. Буғ баланд-баландларга кўтарилиб, Қуѐшдан сўрабди:

–Қуѐш, нима учун мени қуритдинг? Қуѐш жавоб берибди: –Қўрқма, мен сенга ҳаммага яхшилик қилишингга

ѐрдам бераман! Буғ сўради: –Қуѐш, менга айтчи, қандай қилиб Табиатни чиройли

кўринишга келтирсам бўлади? Қуѐшкулиб,жавоб берди: –Ўзингўйлаб топ, мен эса фақатйўл кўрсатаман.

Ўсимликлар ва дарахтлар учун ѐмғир керак! Буғ ҳайқирди: –Тўғри! Раҳмат сенгаҚуѐш! Буғ Ёмғирга айланди. У атрофдаги ҳамма нарсаларни

суғорди вазавқланди: ҳамма дарахтлар вабуталар яна гуллади, қушлар ўзларининг қувноқ қўшиқларини айтишди, ҳаттоки чўлу-биѐбонларда ҳам воҳалар пайдо бўлди. Барча одамлар ва ҳайвонлар хурсанд бақиришди:

–Раҳмат сенга, Ёмғир! Ёмғир эса яна жарангдор Жилғага айланиб, оқа

бошлади, ер бўйлаб хурсанд чопарди. У Она Табиатга яхшилик қилганидан жуда хурсанд эди. Жилғажуда ҳам мамнун эди. Сўнгра у Денгиз ва Океанларни туздан тозалаш учун югуриб кетди.

ЖилғаДенгизга бориб етиб, унга қичқирди: –Салом, Денгиз! Денгизжавоб берди: –Салом, жарангдорЖилға! Нима истайсан? Жилғадеди: – Сендан одамларга озиқ-овқат учун озгина туз олсам

майлими? Денгизўйланиб қолди:

Page 156: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

156

–Майли, Жилға, мана сенга тузим. Уни ҳоҳлаганингча ишлат.Жилғақувониб,жавоб берди:

–Ҳа, Яхши! Раҳмат сенга, Денгиз! Улар хайрлашишди. Жилғатузни одамларга соғлом

бўлишлари учун берди, кейин эса ўзининг дастлабки кўринишига қайтди.

Сув Табиатга мурожаат қилиб, деди: –Табиат, мени сени чиройли кўринишга келтирдим,

одамларни соғлом қилдим, Денгизга ортиқча туздан халос бўлишига ѐрдам бердим. Мен ўз вазифамни бажардимми?

Табиатжавоб берди: –Ҳа! Раҳмат, Сув, мен сендан жуда ҳам

миннатдорман! Шундай дея улар бошқа-бошқа тарафга кетишди.

Сув, ўз вазифасини бажариб, ўз уйига қайтди ва бутун дунѐга яхшилик қилиб, тинч яшай бошлади.

Сув қандай қилиб табиатни чиройли кўринишга келтирди?

Сиз сувнинг фойдали хусусиятлари ҳақида билиб олдингиз, уларни айтиб беринг. Инсоннинг табиатдаги ўрни қандай?

Уйда, мактабда, табиатда сув ресурсларини сақлаб қолиш учун ҳар биримиз нима қилишимиз керак?

5-вазифа Сизнинг оилангиз сувдан қандай фойдаланишини

кузатинг. Ҳар доим ҳам оқилона

фойдаланишадими? Бу саволни бутун оила аъзоларингиз

билан муҳокама қилинг ва «Сувдан тежамкорлик билан

фойдаланиш» мавзусида хабар тайѐрланг.

Page 157: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

157

6-вазифа Интернет, китобларда берилган маълумотлардан

фойдаланиб, сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш

ҳақидаги мақоллар, маталлар ва машҳур одамларнинг

фикрларини топинг.

7-вазифа Ўқинг.

Узоқ ўлкалардан уйимизга,

Дўстимиз капитан келди,

У бизга дарѐдан олган

Маржонни совға қилди,

Дарѐга бунинг учун,

Капитан орқали раҳмат деймиз,

Саломимиз шиша идиш, номада,

Унда уч сўз ва уч нуқта бор.

Болалар кўк денгизга қайси учта сўзни юборганлигини ўйлаб кўринг?

8-вазифа. Ҳитой мақолини йиғинг. Унинг маъносини тушунтириб

беринг.

Сув – Ердаги ҳаѐт манбаи, унинг юраги,

ҳаѐтбахш кучи. Сувни дунѐдаги жамики

ҳазиналарга алмашиб бўлмайди. Сув юракни

Page 158: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

158

меҳр ва муҳаббат билан тўлдиради, қалбни

тозалайди, табиатни безайди. У тозалик ва

ҳосилдорлик рамзи ҳисобланади.

Сувни асраш – ҳаѐтни асраш демакдир!

КЎМ-КЎК СУВ Юрий Энтин шеъри

Владимир Шаинский музикаси

Кўм-кўк сув – Изсиз денгиз, сўнгсиз, қирғоқсиз. Сен қайга шошасан, кўм-кўк сув? Сен қайга шошасан? Мовий денгиз сари, қудратли тўлқинларга Қайда тўлқинлар кучли яширинган жойларга, Мовий денгиз сари тезроқ элт мени, Кўм-кўк сув, тезроқ элт мени! Кўм-кўк сув – Булутлар галаси сузар тўхтамай Кўм-кўк сув, сен қайга шошасан? Сен қайга шошасан? Мажнунтоллар эгилар охиригача, Ва сокин шивирлаб куйлар шабада. Мовий денгиз сари тезроқ элт мени, Кўм-кўк сув, тезроқ элт мени! Мовий денгиз сари тезроқ элт мени, Кўм-кўк сув, тезроқ элт мени!

Page 159: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

159

29-30 ОНА ВАТАН ГЎЗАЛЛИГИ

Барча диѐрлар яхши, лекин

ўзимизники –энг аълоси. Қозоқ халқ мақоли

Тоғда

(«Оғир йил» қиссасидан парча) Мухтор Ауэзов

Тоғлар. Офтоб ѐндиради, сувлар совуқ.Ғарбдаулкан тоғ тизмаси. Унинг серқоя елкалари тик, кўксида эса, бепоѐн яйлов, оқ кўпикли анҳор, яланғоч тошларга кўмилган қирғоқлар.

Илонизи анҳор ҳар доим тоза сувга тўла. Енгил нафас оласан! Ҳаво тоза, салқин. Ҳаттоки энг иссиқ кунда ҳам баланд музликлардан елиб келадиган тоғ шамоли эсиб туради.

Яйловдан қараганда, қалин қарағайзорлар чимирилган бароқ қошларга ўхшайди. Жойларда қарағайлар сийраклашиб, учбурчак шаклида чўққидан яйловга қараб илдиз отади. Тоза юмшоқ ажинларни эслатган ҳолда, тоғ сойлари тик жарликларни кесиб ўтади. Уларни ѐқалаб ўтлоқ майсалари ўсади. Улар қанчалик баланд бўлса, шунчалик нафис ва буғдойранг қаттиқ теридаги қизиллик каби ѐниб туради. Тоғлар юзи мардонавор ва ѐш. Гуркираган майса устидаги ўтовлар қамишзорлардаги ғоз тухуми каби оқариб кўринади.

Тизманинг қорамтир чизиқлари ортидан ўрмонлар ва олис тоғлар чўққилари яққол кўкариб, қор босган чўққилар эса оқариб кўриниб туради. Пастроқда, иккита яшил чўққи қучоқлашиб турган жойда, Кулык тоғлар забардаст

Page 160: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

160

ѐнбағирлари худди кўк тумандаги каби милтиллаб кўринади.

Оқшом тоғларда қисқа. Бироқ ҳатто унинг кескин, жадал сояси ҳам яйловларнинг яшил оловини бирдан сўндира олмайди. Қари қарағайларнинг шох-бутоқлари оқиш қизғиш тусга киради. Қуюқ игнабаргли дарахт шохларида оқшомги совуқ шамол узоқ нафас олади. Қарағайлар тагида аллақачон қоронғулик тушган. Ёрқин осмонда эса, тўрғай ҳали ҳам чайқалади ва жаранглайди, тиниб-тинчимас миққий яйлов бўйлаб ўқ узади.

Қаерга қарама уюр ва сурувлар. Яйлов бу ерда жуда яхши. Ўтлар қовжирамаган, босиб ташланмаган ва ҳатто ѐз охирида ҳам еб тугатилмаган. Қўйлар ҳаммадан юқорига чиқиб, тиқилиб олиб, тарқалмасдан ўтлашади ва улар шунчалик кўпки, худди паға-паға булутларга ўхшаб кўринишади. Қўйларнинг секин маъраши ѐйилади. Отлар турли тусда, бўш юришади.

Оқшомлари ўтлоқ бўшаб қолганда, яшил дўнгликдаги овулнинг овози дарѐнинг ѐзги гулдурашини босиб, тоғлар ва ўрмонларга етиб боради. Сигирлар маърайди, отлар кишнайди. Ва албатта итларнинг акиллаши. У ҳаммасидан кейин тўхтайди. Итлар одамларга, қўйларга, отларга: қоронғуликдан қўрқманглар, биз ҳушѐрмиз, деб бақиради. Оқшомги овул ҳаѐтининг ўз уйғунлиги бор. Тоғлар ҳам, яйлов ҳам ўзидан жазирама кунни қоқиб ташлагани каби жонланади. Осмондан салқин келади, қўлларда эса ҳамма нарса ѐндиради. Оқшомги овул баланд овозли ва кўп тилли. Ҳам гавжум, ҳам зич, ҳам сершовқин. Меҳрибон, сахий, юракка қадрли она ватан...

Page 161: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

161

«Она ватан» иборасини қандай тушунасиз?

Қадрдон юртингиз табиатини қандай кўрасиз? У сиз учун қандай аҳамият касб этади?

Она табиат сизга қандай хулқ-атвор ҳислатларини тарбиялашда ѐрдам беради?

Она ватанингиз бойроқ ва чиройлироқ бўлиши учун сиз нималар қилаяпсиз?Сўзлаб беринг.

1-вазифа Матнни ўқинг. Мухтар Авезов ва ѐш ѐзувчи ва саѐҳатчи аѐл Тинкай Кретованинг Козоғистон

тоғлари тасвирини солиштиринг.Нима деб ўйлайсиз, муаллифлар она табиатга нисбатан қандай туйғуларни ҳис этади?

«Жунгар Алатаусининг қутурган хони»

Тинкай Кретова

Ҳар қандай табиатажойиб. Ҳар бир дарахт ва тош, она тупроқнинг ҳар бир қаричи муқаддас. Бироқ тоғлар доим сайѐҳнинг юрагида алоҳида жой эгаллайди. Қорайиб бораѐтган серқирра чўққиларга қараганингизда, беихтиѐр қувонч билан нафас оласиз.

Тоғ тизмалари улуғворлиги билан мўътадил, шовуллаган сир таратади. Мана нигоҳлар олма боғлари, тоғ сойларининг тошлоқ ўзанлари, дарахтзорлар бўйлаб югуради. Кўринмас ва номаълум мўъжиза томон! Сен тоғларни забт этасанми ѐки йўқми, бунинг аҳамияти йўқ, улар сени доимо забт этади.

2-вазифа Гапларни тугатинг: • Табиат хурсанд бўлади, қачонки инсон... • Табиат хафа бўлиб йиғлайди, қачонки инсонлар...

Page 162: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

162

3-вазифа Юз ифодалари, имо-ишоралар, рақс ҳаракатлари

орқали табиатнинг (ўсимликлар, ҳайвонлар, сув ҳавзалари, тоғлар, даштлар ва ўрмонлар) одамларнинг қуйидаги ҳаракатларига қарата қандай жавоб беришини кўрсатиб беринг:

4-вазифа «Сени яхши кўраман, менинг она ватаним!» номли

фотокўргазмани безатиш учун қадрдон диѐр табиати ҳақида фотосуратлар қилиш. Кўргазмага бошқа синф ўқувчиларини таклиф қилинг.

Сырбай Мауленов шеъри

Ватаним, севимли заминим, Сенинг чўлу водийларингга таъзим! Мен борингча қучоғимга олардим, Агар бўлсам афсонавий девқомат.

Қушларнинг ҳониши, гулларнинг гўзаллиги ва

ифори, капалаклар парвозидан баҳра олишади.

Ўрмон тинчини бузиб, ҳайвонларни баланд мусиқа

ва бақириқ-чақириқ овозлари билан қўрқитадилар.

Булоқларни бақатўн, балчиқ, қуруқ шохлардан

тозалайдилар.

Ҳордиқ чиқаргандан кейин дарѐ ва кўл

қирғоқларида чиқинди ташлаб кетишади.

Гул ва дарахтларни ўтқизадилар.

Қуш ва ҳайвонларга уй қуриб беришади.

Page 163: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

163

Чўққилар чақнаши, кўллар чексизлиги, Оқ дарѐлар бебошлиги. Ва сўнги йўқ, поѐни йўқ, Қайга нигоҳ ташлама, Дашт ястанган– У менинг иккинчи онамдир.

Шоир ва Балхаш кўли

(Қисқартирилган) Дария Джумагельдинова

Балхашга сўнгги бора борганимга ҳам ўн йилдан

ошди. Июль оқшомларининг бирида, бутун оиламиз билан қариндошларни йўқлашга отландик. Эрта тонгда йўлга чиқдик, йўлимизда бир-иккита машиналар учради. Йўл қора бахмал тасмалар каби сирғаларди. Бир неча соатда биз Балхашга етиб бордик.

Мен тезроқ кўлни кўришни ҳоҳлардим. У ўзининг қудрати ва чиройини кўз-кўз қилиб, уфқда яна ҳам кўпроқ кўрина бошлади. Узоқ кутилган қирғоққа ҳам келдик.

Қариндошлар билан учрашиб ва мириқиб суҳбатлашгандан сўнг, кичик ўғлим билан кўлга отландим. Мен ѐш қизчалардай бу учрашувни сабрсизлик билан кутардим. Юрагим ҳаяжон билан дукилларди. Шамол илиқ бармоқлари билан сочларимни тўзғитарди. Шод эдим. Янги учрашувдан завқланиб, мен яна ўзимни ѐш ва чиройли ҳис қилдим.

Сувга яқинлашдим, ва тўлқин менга салом бериб, хурсанд, кучукчадай оѐқларимга суйкаларди. Ва бирдан мен таниш шивирни эшитдим: «Келди, эсидан

Page 164: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

164

чиқармабди!»Кўл доим секин, нафас товуши билан гапирарди. Мендан бошқа ҳеч ким, унинг сўзларини эшита олмас,англамасди.

– Шунча йил ўтди, бирон марта ҳам эсламадинг! –

гина-қудрат билан қаради у менга.

– Ҳа! –тан олдим мен. – Менкўпгина давлатларда бўлдим. Денгиз ва океанларни кўрдим. У ерда қум бошқача, жонсиз, рангсиз. Лекин биз тасаввурга ҳам эга бўлмаган бой сув олами.

Туркияда океанни томоша қилиб завқланар, она еримни соғинардим. Узоқда бўлганингда, инсоннинг Ватани битта эканлигини тушунасан. Ҳеч бир океан кичкина дарѐча, ўзинг улғайган қадрдон кўлнинг ўрнини боса олмайди.

–Биласанми, сен кетганингдан кейин, дўстимнинг, сенинг ўрнингни ҳеч ким боса олмади, –деди Балхаш. – Мен сени соғиндим. Мени эслашинг ва қайтиб келишинг учун сенга қадрдон чўлнинг эркин шамолидан саломлар йўлладим.

Page 165: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

165

– Мен эса, мени эсингдан чиқаргансан, деб ўйлагандим. Сен мен учун доим жасорат ва мангулик тимсоли, ўйноқи тўлқинлар ичида етакчи бўлгансан. Бугун мен бизнинг Қозоғистонимиз тожидаги безак, кўк сапфир сифатида сени кўрсатиш учун ўғлимни олиб келдим. Ўғлим бегона денгизларда чўмилаѐтиб, унинг Ватани, ўзининг уйи, ўзининг кўли борлигини эсида тутсин ва уни уйга чорласин!

Нима учун шоира кичик ўғлини Балхаш кўлига олиб келди?

Табиатда шундай дўстларингиз борми? Улар ҳақида айтиб беринг. Улар билан учрашганда нимани ҳис қиласиз?

Қадрдон диѐрингиздаги қайси жойи билан сиз фахрланасиз? Нима учун?

Қадрдон диѐрингиз янада мафтункорроқ бўлиши учун сиз ва яқинларингиз нималар

қила оласизлар?

1-вазифа Шеърларни ўқинг. Шоирлар қадрдон

чўлларни қандай кўришади?

Мукагали Макатаев О даштим менинг, сўнгсиз замин! Ястангансан, сароб-ла ўйнаб, Само ва одамларни сиғдириб, Бир умр бутун дунёни сингдириб... О даштим менинг, сўнгсиз замин! Бормикан қайдадир бошқаси, Нима биландир сенга яқини, Сен каби улуғвор –ўхшаши?!

Page 166: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

166

Шеърларга қандай ном бериш мумкин?

Ўқиѐтганингизда нимани ҳис қилдингиз? Агар сизга улар учун сурат чизишни таклиф этишса, қайси ранглардан фойдаланган бўлар эдингиз?

2-вазифа Қадрдон табиатга миннатдорчилик сўзларини

танланг ва овоз чиқариб талаффуз қилинг. «Қадрдон табиат мен сендан миннатдорман...» сўзлари билан бошланг.

3-вазифа «Қадрдон табиат ажойиботлари» мавзусидаги

мини-лойиҳа тайѐрланг. Интернет, китоблар, телекўрсатувларда берилган маълумотлардан фойдаланинг.Ноѐб ўсимликлар ва ҳайвонлар, Қозоғистон табиатининг ноодатий кўринишлари ҳақида маълумотларни топинг. Тақдимот оғзаки хабар, митти китоблар, слайд шоу, суратлар кўринишида бўлиши мумкин.

Давид Кугультинов

Қандай гўзалсан, даштим менинг, апрелда! Биллурваш- янгроқ ҳаво ва кенглик, Ва сўфитўрғай қўнғироқдек сайроғи! Сен – оҳанг, бир даҳонинг азалдан товушин номаълумликка сингдириб, Териб чиқдинг лолалар манзарасин. Мен қандай бахлиман, товшинг англаб, Чунки инсонман ва қалбимга кўпроқ...

Page 167: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

167

Қозоғистон табиати ҳайрон қоларли даражада гўзал ва турфа. Бу ерда ҳаммасини топса бўлади: мангу қорларга бурканган баланд тоғлар, мовий бепоѐн кўллар, тез оқувчи биллур дарѐлар, чексиз чўллар, ажойиб ўрмонлар. Табиат бизларга ҳаѐтбахш куч беради, дунѐмизни яхшироқ ва гўзалроқ қилади, эҳтиѐткорлик ва қадрдон ватанига муҳаббатни ўргатади.

Қуѐш иситган ҳар бир ўт-ўланни, чашмадан олинган ҳар бир пиѐла сувни, ҳар бир дарахт, бутун мовий осмонда сузиб кетаѐтган ҳар бир булутни асраб-авайланг. Бунинг эвазига қадрдон диѐр сизларни табиий неъматлари билан сийлайди.

Дунѐвий гўзаллик ҳақида қўшиқ

Владимир Суслов шеъри Яков Дубравин музикаси

Шумурт яна гулга кирди, Марваридгуллар очилди. Ўз дунѐвий гўзаллигини Табиат бизга туҳфа қилди. Сен қарагин ўгирил ахир, Тонгларига, шафақларига, Ўрмонларин ифорларига Ва ергача таъзим қил. Ва ергача таъзим қил.

Page 168: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

168

Фақат қуѐш баҳор чоғи Нурларин сепар далаларга, Ҳам ариқ шилдираб оқади, Ҳам яшин гулдираб ѐнади. Ўрмон бағрида булбуллар Тағин сайрайди тонггача. Эшит, бизга туҳфа этар табиат Энг яхши куйларини. Энг яхши куйларини. Гўзаллик бор жойда бордир эзгулик, Уларни ҳеч нима қилолмас айро. Ҳар қандай ѐруғ орзу Икки дилга ўхшайди доим. Уларсиз яшаб бўлмас На ѐруғ кунларни, На ѐмғирлисини. Ва агар чиройли бўлишни хоҳласанг, Сен эзгулик улаш. Сен эзгулик улаш.

Page 169: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

169

31-32 дарслар ЕР – УМУМИЙ УЙИМИЗ

Инсон бўлиш – бу бошқа одамлар олдида

масъулиятни ҳис қилиш демакдир. Антуан де Сент-Экзюпери

Тоғолча

Жанибек Карбозин

Қизини боғчага отлантира туриб, онаси унинг кўйлаги чўнтагига иккита тоғолча солиб қўйди. Мевалар шунчалик чиройли ва иштаҳа очардики, одам ўзини тия олмасди. Алма биттасини олиб, оғзига солди. Ох, бунча ширин!

–Она, бу меваларнинг номи нима? Улар қаерда ўсади?

–Бу тоғолча, қизалоғим. Афсуски, фақат икки дона қолибди, кеча ҳаммасини тарқатиб бердим.

–Қани эди у ҳеч қачон тугамаса,– орзу қилди Алма. –Бундай мева кўп бўлиши учун уни ўзимиз

ўстиришимиз керак. –Қандай қилиб? –Данагини ерга кўмиб, тез-тез суғориб туриш керак. –Агар данаги суғориб турилса, у ўсиб, катта

дарахтга айланадими? –Ўсади. Алма қўйнидан ўйинчоқ куракчани олиб, боғ томон

югуриб кетди. У ерда бурчакда иккита чуқурча қазиб, данакларни у ерга қўйди ва тупроқ тўкди, кичкина челакда сув олиб келиб қуйди ва онасининг олдига мамнун қайтди.

–Энди албатта ўсади, тўғрими? –Албатта, қизалоғим.

Page 170: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

170

Онаси қизини боғчага олиб бориб, ўзи ишга кетди. Боғчада Алма дугоналарига янгилигини айтиб берди.Улар оҳ, деб юборишди ва Алма билан биргаликда новдаларни сабрсизлик билан кута бошладилар. Алма бир кунда ҳаловатидан айрилди, фақат унинг тоғолчаси қандай эканлигини ўйларди, аллақачон ўсиб, пишиб бўлган бўлса керак, тезроқ онаси келса эди.

Ниҳоят, иш куни тугади. Ҳамма ота-оналар болаларини олиб кетишга келишаяпди. Илгарилари Алма онаси баъзида кечга қолишини пайқамасди, энди эса бирдан қўрқиб кетди: «Умуман келмаса-чи?».

Онасининг оқ рўмолини кўриб, унга югуриб пешвоз чиқди.

–Тоғолча пишдими? –Албатта, –кулди онаси. –Кўпми? –Иккита. –Кўрсатинг! –Уйга борайлик–кўрасан. Уйда онаси Алмага иккита тоғолча берди. –Улар менинг дарахтчаларимда ўсишдими? –

сўрадиқизча. –Йўқ, қизалоғим, мен уларни сумкамдан топиб

олдим, данаклар эса, ҳали ухлаяпди. Улар уйқуда озиқланишади ва сув ичишади. Шу тарзда ўсишади. Уларни ҳар куни суғориб тур – данаклар уйғонишади ва яшил новдалар қад кўтаришади. Уларни ҳам парвариш қилиш керак, бегона ўтларни ўтоқ қилиш, атрофидаги ерни юмшатиш ва албатта суғориш керак.

Баҳор келди. Боғда, шамолда тебраниб, иккита нозик яшил ниҳоллар ўсарди. Алма отасидан уларни кичик тўсиқ билан атрофини ўраб қўйишини, илтимос қилди. Ҳар куни тонг ѐришиши билан қизалоқ

Page 171: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

171

дарахтчаларининг ѐнига шошарди ва уларга диққат билан қарарди.

–Она, улар қачон ҳосил беришади? – сўради у бир куни.

–Ҳар бир мева ўз соатини кутаяпди. Табиатни шошилтирма, қизалоғим,вақтини унинг ўзи билади. Унга сенинг ѐрдаминг жуда зарур.

Кундан кунга Алма «тоғолча» соатини сабр билан кутаяпди. Дарахтчалар эса, тепага қараб бўй чўзаяпди, учлари билан миннатдор чайқалишади ва худди бекасига туз кунларда жуда кўп тоғолчаларни совға қилишни ваъда бераѐтгандек гулбарглари билан шитирлайди.

Табиат инсониятга нима беради?

Табиат инсон ѐрдамига муҳтожми?

Унга қандай ѐрдам беришимиз мумкин? Жавобингизни исботлаб беринг.

Сизнинг табиатга ѐрдамингиз нимадан иборатлигини сўзлаб беринг.

1-вазифа

Биз Ер сайѐрасида яшаймиз ва миллиардлаб одамларнинг ҳаѐти боғлиқ

бўлган унинг ресурсларини сақлаш учун масъулиятни ҳис қилишимиз керак. Ҳар биримизга кўп нарса боғлиқ.

Қуйидаги мавзулардан бирига мини-лойиҳа тайѐрланг: «Ер – умумий уйимиз. Уни асранг!» «Сайѐрамиз ҳавф остида! Нима қилиш керак?» «Дунѐ болаларига тинчлик!»

Page 172: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

172

2-вазифа Берилган сўзлардан мақол тузинг ва унинг

маъносини тушунтириб беринг.

Елена Прасолова

Бизнинг замин бўзлар, хавотир солар: Уни ифлослантирар, ҳалок қилар халқ. Дарѐлар, кўллар, ўрмон ва ўтзорлар Ҳеч қачон бу қадар азоб чекмаган. Ҳаво ифлос бўлди, ўрмон кам қолди, Уммонларнинг ҳам шундай тақдири. Ўрмон ѐнғилардан уқубат чекар. Ва ўрмон жонзотларин олов обкетар. Бугун дунѐнинг вазифаси бир, Бу жуда ойдин ҳол ва жуда муҳим. Ҳаво тоза бўлиб, ўрмон тез ўсиши учун. Бунда кўрсатмоқ керак ташаббус. Ҳайвонларни беҳуда қирмаслик керак, Майли қушлар сайрасин, гўзал бўлади дунѐ! Табиатнинг ўзи топа олмайди нажот, Демак, бунга киришмоғи керак одамлар! Табиатни асраш – бу муқаддас иш. Гарчи биргаликни келажакни қурамиз. Агар олдингидек зарар етказсак, Унда она Заминда ким ҳам яшайди?! Йўқ бўлар наботот ва ҳайвонот ҳам. Табиатни қадрланг, асранг уни!

Қайтаради, берса, ерга, ер, кимки, уч баравар.

Page 173: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

173

Капалаклар салтанати

Дария Джумагельдинова

Ҳар йили таътилни мен бобом ва момомнинг дачасида ўтказардим. Менга у ер ѐқарди. Олдидан дарѐ оқиб ўтарди, момомнинг назорати остида у ерда чўмилардим. Биз момом билан тез-тез участкада ишлардик, ерни ўғитлардик ва сабзавот кўчатларини кўчириб ўтказардик. Йил серҳосил келганда, биз қариндошлар ва танишларни бажонидил меҳмон қилардик.

Бир куни мени бобом чақириб, қандайдир буюмни кўрсатди. У онамнинг матрапи эди.

Бобом ѐрқин капалаклар қуритилган альбомни сақлаб қўйганди.«Ол, капалакларни тут ва альбом қил!», деб таклиф берди бобом.

Бир куни менинг диққатимни иккита ғаройиб чиройли, эльфларга ўхшаган капалаклар тортди. Улар секин учишарди, тез-тез дам олишарди. Улардан бирининг қаноти жароҳатланганди. Мен уларни тутмоқчи бўлдим, бироқ қаердандир овоз эшитилди:

–Қизалоқ, сен нима қилмоқчисан? –Уларни тутаман ва қуритаман. Дафъатан мен ўзимни кичкина ва енгил ҳис қилдим.

Мени капалакка айлантириб қўйишганди ва мен учардим. Йўлда жароҳат олган капалак ҳолсизланиб қолди ва биз бошқа капалак билан биргаликда унисуяб олдик. Ниҳоят, биз кичкина афсонавий мамлакатга – капалаклар салтанатига учиб келдик.

Бизнинг кўз олдимизда ҳайратланарли манзаралар пайдо бўлди: кичкина уйчалартурли хил ўсимликларга

Page 174: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

174

кўмилиб ѐтарди. Атрофда ажойиб гуллар ўсар, улар доим таъзимда туришарди.

–Қандай чиройли гуллар – дедим мен. –Булар капалаклар! – тушунтирди менга улардан

бири, – одамлар капалаклар қанча кўплигини билмайди. Манзарали, ишчи, шифобахш капалаклар бор. Биз ўсимликларга ѐрдам берамиз, гулчангларни тарқатамиз, чанглантирамиз ва ерни безаймиз, ўзимизни ва бошқаларни даволаймиз. Биз турличамиз. Ҳар йили ўзгариб турамиз. Бу йил менбашанг кийинаман, келаси йил эса, оддий оқ капалакка айланаман. Ҳар биримизмалика бўла оламиз. Биз ҳаммамиз сабрлимиз ва бошқа шаклга киришимизни кутамиз. Бизнинг мамлакатимизда камбағаллик ва бойлик тушунчалари йўқ, чунки бизда ҳамма тенг.

Мен ҳайрон қолдим. Капалаклар одамлар сингари бир-бирини севиб, ғамхўрлик қилиб, яшашар экан.

Page 175: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

175

Капалаклар маликаси менга мурожаат қилди: – Мен сени уйингга юбораман. Бироқ, ҳеч қачон

капалакларни овламасликка сўз бер. Ёдингда тут, сайѐрамиздаги ҳар бир жонзот ўз вазифасини бажаради.

Мен яна қизчага айланиб қолдим. Бобом келиб,сўради:

– Нечта капалак тутдинг? –Бобо, капалакларни ўлдириш мумкин эмас! – хитоб

қилдим мен. –Улар ерни безайди ва ўсимликларга ѐрдам беради, демаксайѐрамизга ѐрдам беради! Ва ҳеч ким уларни ўлдиришга ҳақли эмас!

–Ҳа, гапинг тўғри, неварагинам! Биз Еримизни асраб, ҳимоя қилишимиз керак!

Ушбу жумлани қандай тушунасиз: «Биз Ерни асраб, ҳимоя қилишимиз керак»?

Нима учун бу ишни ҳар ким ўзидан бошлаши лозим?

Табиатга эҳтиѐткорона муносабатда бўлувчи инсон хислатларини айтинг.

Сиз ва атрофингиздаги инсонлар табиатга нисбатан масъулиятни намоѐн қилганлигингизни эсланг? Бу ҳақда айтиб беринг.

3-вазифа Сиз ташлаган ахлат сайѐрани ифлослантиради. Сиз ташлаган қоғоз 2 йилдан ошиқ; консерва

қутиси – 30 йилдан ошиқ; полиэтилен халта –200 йилдан ошиқ; шиша – 1000 йил сақланади.

Сайѐрамизга ушбу муаммосини ҳал қилишда қандай ѐрдам беришимиз мумкин? Бу ҳақида сўзлаб беринг.

Page 176: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

176

4-вазифа Булар инсон қалби, эзгу ишлар, Ерга муҳаббат

байрамларидир. Бу кунда бизлар билан дарахтлар ва гуллар, балиқлар ва ҳашоратлар, ҳайвонлар ва қушлар севинишади.

Ўзингизнинг Ер байрамингизни ўйлаб топиб, унга ном беринг ва ушбу шодиѐна нимага бағишланишини гапириб беринг.

5-вазифа Ўқув йилида нималарни ўрганганлигингиз, ҳамда

ўзингиз ва дўстларингиз ҳақида қандай янгиликларни билиб олганлигингиз ҳақида электрон тақдимот, слайд-шоу, саҳна асари, концерт чиқиши, ўйин тайѐрланг.

Ёр сайѐраси – бизнинг умумий уйимиз.

Ҳар бир инсон унга эҳтиѐткорона ғамхўрлик билан муносабатда бўлади, унинг барча қимматли бойликларини асраб авайлайди.

Ер ҳаммага керак, қолаверса, унда яшовчи барча жонзотлар ҳам Ер учун зарурдир.

22 март – Бутунжаҳон сув куни 1 апрель – Бутунжаҳон қушлар куни 22 апрель – Ер куни

5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит куни

Page 177: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

177

Муҳаббат, тинчлик, ризолик, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик – Ердаги бахтли ҳаѐт асоси.

Фарзандларинг асрагил, замин

А. Асилбек шеъри

Р. Гайсин музикаси

Жуда кўп сўз айтилган, Қанча қўшиқ тўқилган, Ва қанчалаб тилларда ѐруғ шеърлар битилган. Бўронли даштлар ҳақда Ҳайбатли қорлар ҳақда Сен ҳақда, абадий, Гуллаѐтган замин. Нақорат Фарзандларинг асрагил, замин. Тунлар бўлсин доим осуда, Ҳамма учун бирдир, Ватан ягона. Фарзандларинг яхши кўр, замин. Биргаликда доим кучлимиз, Ҳамма учун бирдир, Ватан ягона. Ҳамма учун бирдир йўл ҳам ягона. – 2 марта

Page 178: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

178

33-34 БОЛАЛИК БАЙРАМИ

Яхшилик сувда чўкмайди.

Қозоқ халқ мақоли

Меҳнат Ныгмет Габдуллин

Йўловчи поезди Кокчетав бекатига тонгда етиб келди.

Коля Гончаренко вагондан тушиб, Рузаевский районига қандай боришни ўйлаб, тўхтаб қолди.

Кутиш залида ўтирган қозоқ чолдан Коля Рузаевский районигаавтобуслар боришини, биринчи автобус бир соатдан кейин жўнашини, билиб олди. Чол рус тилида етарлича яхши гапирарди ва сергап эди.

– Қаердан келаяпсан, болакай? Кимникига? –Саволлар берарди, у.

Коля Киевдан Рузаевский районидаги «Берлик» қишлоғида ишлайдиган комбайнчи акасиникига келаѐтганлигини айтиб берди.

– Мен ҳам шу районга кетаяпман. Бирга кетамиз. Ёнимга ўтир.

Коляни акаси кутиб олиши керак эди. Бироқ сменада ишлайдиган комбайнчи касал бўлиб қолибди, йиғим вақти эса, иш кўп.Бу вақт ҳар соат қайд этилади. Ва Гончаренко штурвалда туриб, сменасиз ишлашига тўғри келди.

Акаси оромгоҳда дам олаѐтган совхозлик болалардан Коляни кутиб олишни илтимос қилди.

–Коляни кутиб олишга мен бораман. –деди Галимжан.

У бўлажак дўстининг ҳурматини жойига қўймоқчи бўлди ва бу ҳақида олдиндан ўйлаб қўйди.

Page 179: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

179

Узоқ баҳслардан кейин, икковлон Галимжан ва Максут борадиган бўлишди.

Болалар эрталабдан узун ўграчали тарантасни оромгоҳдаги ягона от Тўриққа қўшишди ва жўнашди. Улар автобусга бироз кеч қолишди ва ўрмонга кириб келишганида, уларга қараб юриб келаѐтган қўлида чемодан кўтарган болани кўришди.

– Унинг ўзи, –деди Галимжан. Болалар тарантасдан сакраб тушишди. – Қаерга кетаяпсан? –сўради Максут боладан рус

тилида. – «Берлик» колхозига! –Ўтир, олиб бориб қўямиз, –деди Галимжан. Йўлда

улар Коляга акасининг уни кутиб олишга имкони бўлмаганлигини тушунтиришди. Максут маъқуллаб, бошини қимирлатди.

– Киев ҳақиқатдан ҳам жуда катта шаҳарми? –сўрадиу.

Жуда катта ва чиройли, –жавоб берди Коля. –Бироқ бу ер ҳам чиройли: чўл ҳам, ўрмон хам, кўллар ҳам...

Сен бизни оромгоҳга қара–қандай чиройли! –маънодор қилиб,деди Галимжан. Овул орқасида, унча баланд бўлмаган тепалик олдида, гўзал кўл қирғоғида оромгоҳ жойлашган. Болалар ѐзги таътилдабу ерда дам оладилар, ўз полизларида ишлашади ва колхозчиларга далаларда ѐрдам беришади.

Овулда уларни қизиқувчан болачалар кутиб олишди. Улар тарантасга илашиб олиб, озгина сайр қилишганидан жуда мамнун эдилар. Арава шифер томли янги уй олдида тўхтади.

– Шу ерда аканг яшайди. Чемоданни олиб бориб қўйва бизникига меҳмонга борамиз. Ушланиб қолма! –Колянинг изидан қичқирди Галимжан. –Қимиз ичамиз!

Page 180: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

180

Бир неча дақиқадан сўнг Коля янги дўстларининг олдига қайтди.

Галимжаннинг уйида Коляга қимиз билан тўлдирилган нақшли косачани узатишди, у лабларига теккизиб, ичиб кўрди. Қимиз унга ѐқди. Коля лабларини чўлпиллатиб, яна бир қултум ичди. Энди қимиз унга нордонроқ, бироқ барибир мазали туюлди.

– Ич, азизим, ич, –деди Галимжаннинг онаси.–Бу қимиз атайлаб сен учун тайѐрланган.

Болалар далага отланишди.Уларнинг рўпарасида донга тўла самосвал келарди. Унинг изидан денгиздаги кема каби бироз тебраниб, ўзиюрар комбайн келарди.Таниш чеҳра комбайн кўприкчасидан кепкасини силкитарди:

– Коля! Яхши етиб келдингми? Бу акаси эди! Болалар ким ўзаргакомбайнга қараб

отилишди. Коля чўзилган қўллар устига тушди ва бу кучли қўллар уни ердан кўтариб олганлигини ҳис қилди.

– Мана учрашдингиз ҳам, –дедиКолянинг орқасидан Галимжан,–энди бизнинг оромгоҳга борсак ҳам бўлади.

Акаси қаршилик қилмади. У кечаю-кундуз ишда банд эди ва Коляга деярли эътибор қарата олмас эди.

– Бу ернинг табиати ажойиб, ҳаво тоза, яхши дам оласан, –деди у болага.

Барибир Коля икки кун бригада дала шийпонида бўлди. Учинчи куни акаси, бўш вақт топиб, ўзи уни мотоциклдаоромгоҳга олиб борди.

Болалар Украинадан меҳмон келишини билишарди–Галимжан ва Максут айтганди. Коляни бутун оромгоҳ билан қарши олишди. Галимжан олдинга чиқиб,деди:

– Салом дўстим! Болалар Коляни қуршаб олишди, ва шодон кулгулар,

маҳкам қўл сиқишлардан, уларнинг ҳаммаси унга дўст эканлигини тушунди.

Page 181: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

181

– Сенга бизнингоромгоҳ ѐқдими? –сўради Галимжан. Шундагина Коля атрофга қараб, кичкина озода

уйларни, бир қатор қилиб қўйилган таранг қилиб тортилган чодирларни кўрди; уларнинг орқасида узоқда мевали дарахтларнинг учи кўриниб турарди; чап тарафда пастда кўл ялтираб ѐтарди.

– Ёқди! –дедиу. –Оромгоҳяхши. Бироқ ҳаммасидан кўпроқ... сизлар ѐқдингиз менга, жуда ҳам ѐқдингиз.

Нима деб ўйлайсиз, нима учун Коляга оромгоҳдаги болалар ѐқиб қолди?

Улар феъл-атворининг қайси хислатларини намоѐн қилдилар?

Барча инсонларга бахтли, тинч-тотув яшаш учун нима керак?

Атрофингиздаги инсонлар бахтли бўлишлари учун сиз нималар қиласиз?

1-вазифа Ўқув йилида нималарни ўрганганлигингиз, ҳамда ўзингиз ва дўстларингиз ҳақида қандай

янгиликларни билиб олганлигингиз ҳақида гапириб беринг (тақдимот ҳимояси).

Хўл мўъжиза

Ангелина Бартенева

Эрта баҳор. Кеча ѐққан қор аллақачон эришга улгурди. Булутли, зах ва салқин эди. Ҳаммаѐқ қоронғу ва зерикарли эди, кеч кириб қолган эди. Алиса мусиқа мактабидаги дарслардан сўнг уйга келаѐтган эди.

Page 182: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

182

Ёмғирнинг совуқ томчилари қизчанинг юзига тушди. Алиса соябонини очиб, қадамини тезлаштирди. Деярли кириш йўлига яқинлашиб қолди. Шунда бирдан болаларча қизиқувчан кўзлари шарпалар орасидан кичкина оқ юмалоқ нарсани кўриб қолди. Дарахт тагида ғужанак бўлиб кичкина мушукча ўтирарди. Елкасида ва бошида қора доғи бор эди. Мовийранг кўзлари дунѐға ўзгача боқарди, уни қизчага кўрингандек кўрмасди.

Алиса тўхтади. Мушукчани ўзи билан олмочқи бўлди, бироқ у билан қанча даҳмаза бўлишини ўйлаб, фикридан қайтди ва йўлида давом этди. Бирдан... У қулоқлари остида сокин овозни эшитди, бу овоз эдими?!

–Мушукчани олиб кет, сен унга жуда кераксан... Алиса атрофга қаради, ѐнида ҳеч ким йўқ эди. У

дадил орқага қайрилиб, мушукчани олди ва йўлакчага кирди.

Онаси нима дейишини ўйламасликка ҳаракат қилиб, у эшикни очди ва ҳўл думалоқ нарсани полга қўйди. Ўзидан сувни силкиб ва керишиб, мушукча қизчанинг кўзларига тик қаради. Бу кичкина мунчоқ кўзларда қанчалик илиқлик ва ишонч бор эди!

Қизча янги дўстининг кир пўстинчасини ювди ва мушукчанинг қишдаги қор каби оппоқлигидан ҳайратланди. Ва бирдан бошига исм келди – Қорча. Алиса мушукчани овқатлантирди. У тўйиб, керишди ва болалар хонасидаги гиламга қулай жойлашиб олди. Шу вақт қизча яна ўша овозни эшитди:

– Баракалла! – Кимсан? – сўради Алиса.– Сен...шарпамисан? –Мен – Яхшиликман. Сен жуда яхши, меҳрибон

қизсан. Эслаб қол, агар инсон ўзида кичкина бўлса ҳам, яхшилик учқунини ѐндирса, у ўзининг меҳри билан

Page 183: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

183

атрофдаги ҳаммани қиздира олади. Муҳаббат, Яхшилик, Ғамхўрлик, Раҳмдилликинсоннимурувватли қилади!

Мана Қорча ҳам қувноқ, жўшин бекасининг ѐнига югуриб келаяпди. Қизча жилмайиб, ўзининг кичик бахтини маҳкам бағрига босди, ҳеч қачон яхшилик учқунини сўндирмасликка ва бошқаларга ҳам топишга ѐрдам беришга сўз берди.

Алиса қандай овозни эшитиб қолди?

Юрак амрига қулоқ солиб яшовчи инсон хислатларини номланг.

Сизнинг юрагингиз нимани шивирлайди? Шу ҳақда айтиб беринг.

2-вазифа Ўқув йилида нималарни ўрганганлигингиз, ҳамда ўзингиз ва дўстларингиз ҳақида қандай

янгиликларни билиб олганлигингиз ҳақида гапириб беринг (тақдимот ҳимоясидавоми).

Менга керак бўлган дунѐ Александр Ермолов музикаси

Сергей Золотухин шеъри Деразамга чизаман Бир дунѐ, бизнинг каби. Деразамга чизаман Гуашда, акварелда. Ёруғ бўѐқлар билан Кул рангни ўчираман. Чизаман бир ўлкани, Сабаб йўқ йиғлагани, Ҳар куни кулги унда, Ҳар куни баҳор шунда, Унда ҳамма, ҳамманинг

Page 184: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

184

Кўзида кўрасан бахтинг. Кимдир излайди мангу: « Бахт қаерда?» – Мана у! Салом, эй яхши одам – Қарагил менинг ойнам! Нақорат: Қарагил сен: Менинг ойнамда Бу дунѐни чизаман. Унда ѐвузлик йўқ, дард-алам йўқ. Қарагил сен: Шу дунѐ етар, Унда доим бўлса эзгулик, Шундай дунѐ лозимдир менга! Чизаман янги дунѐни. Мўйқаламим қуримаси ҳеч! Чизаман янги дунѐни. Ҳой, йўловчи, қайрилиб қара! Агар хоҳласанг бу ҳаѐтда Ненидир ўзгартишни – Сурат сол ўз деразангга Бир дунѐ, ўзинг истаган. Ва ишонгум, ўша онда Ҳар ким мўйқалам олиб, Дерамиздаги эзгулик айни дунѐга очилар . Ва келар мангу аср Кўзларда кўз ѐшларсиз. Сен қайдасан, яхши одам? Қўлингда уларнинг бари!

Нақорат (2 марта)

Page 185: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

185

Ўзингизни текшириб кўринг

1. Оѐғингизни янги пойафзалингиз қадоқ қилгани учун,

автобусда ўтириб кетяпсиз. Бекатдан жуда қари оқсоқ

бир чол чиқди, у аранг оѐғида турарди. Унга жой

берасизми?

А) Албатта, жой бераман.

Б) Йўловчилардан унга жой беришни илтимос

қиламан.

В) Ўтиришда давом этаман.

2. Спорт ўйинини ўйнаяпсиз. Жамоадошингиз доимо

хато қиляпти. Болалар эса унинг устидан кулишяпти.

Ушбу вазиятда нима қиласиз?

А) Ҳеч нарсани сезмаѐтгандай, ўйинни давом

эттираман.

Б) Уни ҳимоя қилиб, бўш вақтимда ўйин қоидаларини

ўргатаман.

В) Болаларга калака қилишни бас қилинг, дейман.

3. Болалар билан уришиб қолганингиздан кейин, улар

сизни умумий ўйинларига қўшишмаяпти. Қандай иш

тутасиз?

А) Болалар билан ярашишга ҳаракат қиламан.

Б) Бошқа болалар билан ўйнашни бошлайман.

В) Хафа бўлганимни айтиб нолийман.

4. Дўстингиз синф деразасини синдирганини, лекин

буни тан олмаѐтганини яхши биласиз. Сиз бу вазиятда

нима қиласиз?

А) Айбни ўз бўйнимга оламан.

Б) Дўстимга айбини тан олишни уқтираман.

В) Дўстимнинг хатосини айтмайман.

Page 186: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

186

5. Қишда қушларга озуқа топиш қийин, шунинг учун

синфингиздаги болалар «Қишда қушларга овқат бер!»

акциясида иштирок этишни таклиф қилишди. Кўчада

эса жуда совуқ ва сиз у ерда музлаб қолишни

истамаяпсиз. Хўш, сизнинг муносабатингиз қандай

бўлади?

А) Фақат озуқага пул бериш билан чекланаман.

Б) Акцияда иштирок этишдан бош тортаман.

В) Акцияда фаол иштирок этаман.

6. Синфингиз қишлоғингиздаги чашмани чиқиндидан

тозалаш акциясида иштирок этмоқчи. Сиз нима

қиласиз?

А) Синф қарорини қўллаб, лекин ўзим уйда қоламан.

Б) Акцияда иштирок этаман.

В) Акцияда иштирок этишдан бош тортаман.

«Асосий тушунчалар ҳақида доно фикрлар»

лойиҳаси

Лойиҳа устидаги ишларингизни сарҳисоб қилинг. Ўз байрамингизга кимни чақиришни ўйлаб кўринг.

Байрамни ташкиллата туриб, шуни ѐдингизда тутинг: сизнинг эътиборингиз ва ғамхўрлигингизга муҳтожлар бор.

Page 187: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

187

МУНДАРИЖА I - БЎЛИМ АСРЛАР ҲИКМАТИ 1-2 Дарслар Инсониятнинг аҳлоқий-маънавий маданияти олами ………………………………………… 3-4 Дарслар Абай ва шакарим таълимотларида ҳаѐтий мақсад ……………………………………………. 5-6 Дарслар Инсон бўл! ………………………………… 7-8 Дарслар Инсоннинг ички гўзаллиги ……………… II-БЎЛИМ АҲИЛ ОИЛА 9-10Дарслар Оилада ҳамжиҳатликни ўрганамиз …. 11-12Дарслар Оилавий анъаналар ………………….. 13-14 Дарслар Менинг жамоам ………………………. 15-16 Дарслар Яхши ном ………………………………

III-БЎЛИМ ИНСОН БЎЛИШ

17-18 Дарслар Мустақиллик ва масъулият ………… 19-20 Дарслар Жасорат ва қатъият …………………. 21-22 Дарслар Виждон илми …………………………. 23-24 Дарслар Мен фуқароман! ……………………… IV-БЎЛИМ ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ БУ ОЛАМ!

25-26 Дарслар Табиатнинг ҳаѐтбахш кучлари ……. 27-28 Дарслар Ҳаѐт суви ………………………………. 29-30 Дарслар Она ватан гўзаллиги …………………. 31-32 Дарслар ЕР – Умумий уйимиз …………………. 33-34 Дарслар Болалик байрами …………………….

Page 188: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

188

Ўқув қўлланмаси

Карабутова А. А.,Ковригина О. Н., Токовенко О. М.

ЎЗ-ЎЗИНИ АНГЛАШ

Умумтаълим мактабларининг 4-синф ўқувчилари учун дарслик

Рассом Хакимжанова А. А.

Page 189: ISBN 978-601-7960-39-1midedu.ozin-ozi-tanu.kz/upload/Book/Book-file-8074-0.pdf4 Азиз дўстлар! Сиз билан яна учрашганимиздан хурсандмиз

189