Upload
lykhanh
View
257
Download
0
Embed Size (px)
Citation preview
• ADAMS - Automatic Dynamic Analysis of Mechanical Systems
(Механик системалар динамикасини автоматик тахлили).
• ADAMS дастури асосан Эйлер-Лагранж методи асосида
тенгламаларни ечади ва Predictor-corrector (прогноз қилиш ва
кейин тўғирлаш) принципи асосида тенгламаларни ҳисоблайди.
• ADAMS дастури Adams/View, Adams/Solver, Adams/PostProcessor
ва Adams/Car бўлимлардан ташкил топган.
Adams/View – бу бўлимда моделларни лойиҳалаш, ҳисоблаш, натижа олиш ва уларнинг ҳаракат анимацияларини кўриш мумкин;
Adams/Solver – бу тенгламаларни ҳисобловчи алоҳида бўлим бўлиб, у одатда Adams/View бўлими билан ўзаро мутаносибликда ишлайди;
Adams/PostProcessor – бу бўлим Adams/View бўлимида ҳисобланган модель натижаларини, яъни графикларини ва анимацияларини олиш учун ҳизмат қилади;
Adams/Car – бу бўлимда автомобиль андозалари мавжуд бўлиб, бу андозалардан фойдаланган ҳолда автомобиль ҳар-хил динамик шароитларда тажрибадан ўтказилади.
Нима учун Adams-да моделлаштириш керак? • Ҳаракатларни текшириш учун (~60%)
- “Ишлайдими?”
- Мисол: Самолѐт қуниш қурилмаси ушбу хусусий холатларда ишлайдими?
• Механизмдаги кучлар тақсимотини ҳисоблаш учун (~30%)
- “Синиб кетадими?”
- Мисол: Шамол турбиналар валларида қандай циклик юкланишлар бўлади?
• Комплекс системаларда деталлар орасидаги ўзаро контакт юзалар бўйича оралиқларни (масофаларни) текшириш учун (~10%)
- “Бу ўзаро бир-бирига тушадими?”
- Мисол: Больт унинг гайка ва шайбисига мос келадими?
ADAMS View бўлими интерфейси билан ишлаш
Бажариладиган қадамлар:
• 1-қадам. Газ тақсимлаш механизми (ГТМ) -нинг valve.cmd моделини импорт қилиш
• 2-қадам. ADAMS View бўлимида тезкор клавиатура ѐрдамида моделнинг проекцияларини кўриш
• 3-қадам. ADAMS View бўлимининг асосий ишчи ойнанинг масштабини тезкор клавиатура ѐрдамида
ўзгартириш
• 4-қадам. ADAMS View бўлимида ГТМ-нинг турли хил бурчакларда кўриш
• 5-қадам. ADAMS View бўлимида ГТМ қисмларининг номини ўзгартириш
• 6-қадам. ADAMS View бўлимида ГТМ-ни диққат билан кўздан кечириш
• 7-қадам. ADAMS View бўлимида ГТМ-ни Simulation қилиш
• 8-қадам. ADAMS View бўлимида Simulation натижасини сақлаш
• 9-қадам. ADAMS View бўлимида ГТМ-нинг анимациясини кўриш
• 10-қадам. ADAMS View бўлимида яратилган моделни сақлаш
ADAMS View дастурини ишга тушириш.
1. |Пуск||Программы||MSC.Software||Adams 2014|
|AView||Adams-View 2014|
2. |Рабочий стол| да жойлашган дастур
белгиси устида икки марта ни босиб.
a) b)
c)
d)
Shift + f - моделнинг олдидан кўриниши (а-расм)
Shift + t - моделнинг устидан кўриниши (b-расм)
Shift + r - моделнинг ўнгдан кўриниши (c-расм)
Shift + i - моделнинг изометрик кўриниши (d-расм)
<z> - босилган ҳолда ушлаб, сичқончани юқори/пастга
ҳаракатлантириш орқали асосий ишчи ойнанинг масштаби
ўзгартиради
<w> - босилган ҳолда ушлаб, моделнинг биз катта масштабда
кўрмоқчи бўлган қисмида рамка очилади
<f> - модель умумий кўриниш ҳолатига қайтади
<r> - босилган ҳолда ушлаб, сичқончани чап/ўнг, юқори/пастга
ҳаракатлантириш орқали моделни X, Y, Z ўқлари атрофида
айлантирилади
<t> - босилган ҳолда ушлаб, сичқончани чап/ўнг, юқори/пастга
ҳаракатлантириш орқали асосий ишчи ойнани маълум бир масофага
суради.
ГТМ-га берилган чегаравий шартлар
ҳақидаги маълумот учун
ГТМ-ни йиғиш жараѐнида фойдаланилган
чекловлар/боғламлар остида моделимиз
ишлаш ѐки ишламаслигини билиш учун
Такрорлаш учун саволлар
1. ADAMS View дастури қандай кетма-кетликда ишга тушириш мумкин?
2. Shift + f тезкор клавиатурасининг вазифаси нимадан иборат?
3. Shift + t тезкор клавиатурасининг вазифаси нимадан иборат?
4. Shift + i тезкор клавиатурасининг вазифаси нимадан иборат?
5. <z> тезкор клавиатурасининг вазифаси нимадан иборат?
6. <r> тезкор клавиатурасининг вазифаси нимадан иборат?
7. <f> тезкор клавиатурасининг вазифаси нимадан иборат?
8. <t> тезкор клавиатурасининг вазифаси нимадан иборат?
9. Model topology by constraints бўлимининг вазифаси нимадан иборат?
10.Verify бўлимининг вазифаси нимадан иборат?